• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Toshkent
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Китоб

    “У — соддадил Суқрот — зулмат қўйнида ўз заҳарини томчима-томчи ичади. У топталган фаришта, хўрланган ҳалол одам”. “Цезар Бирото” романи ҳақида

    Цезарни қийнаган ташвишлар Онорега ҳам таниш эди

    Балзакнинг Ганская хонимга мактубидан: “Ҳозир мен “Цезар Бирото” деган жуда катта асар устида ишламоқдаман. Унинг қаҳрамони сиз танийдиган Биротонинг укаси. У ҳам акасига ўхшаган қурбон, лекин у Париж цивилизациясининг қурбони, акаси эса фақат битта одамнинг қурбони бўлган эди. Парижлик Бирото — “қишлоқ врачи”дай гап, фақат бунда воқеа Парижда содир бўлади. У — соддадил Суқрот — зулмат қўйнида ўз заҳарини томчима-томчи ичади. У топталган фаришта, хўрланган ҳалол одам. Жуда ажиб бир манзара ҳосил бўлади-да! Бу асар ҳозирга қадар ёзганларим орасида энг кўламли, энг муҳим асар бўлади. Агарда сиз мени унутиб юборсангиз, менинг исмим жами шон-у шавкати билан сизга таъна-ю дашном каби етиб боришини истайман...”

    Бу роман Балзакни тўлқинлантирганлигининг сабаби, бу асар унинг ўз ҳаёти билан чамбарчас боғлиқ эди. Албатта, Цезар Бирото — мутлақо Балзакнинг автопортрети эмас. Албатта, ижодкорнинг даҳолиги унинг “фарзандига” ўтган эмас. Аммо Сезарни қийнаган ташвишлар Онорега яхши таниш эди. Ўз вақтида Балзакнинг ўзига ҳам даромад-у буромадларини кечаси-ю кундузи синчиклаб ҳисоблаб туришга тўғри келган эди. Рост, у синиш даражасига етиб боргани йўқ, бироқ ўша йўлга қадар икки қадамгина қолган эди. Шунинг учун ҳам у умрининг охиригача ком­мерсия қонунчилигидан юрак олдириб қолди ва қалбида унга қарши оташин бир нафрат билан яшади. Балзакнинг ўзи судхўрлар билан, номуссиз банкирлар билан, қаҳри қаттиқ савдогарлар билан танишишга мажбур бўлган эди. Бундайлар бугун оқшом сиз билан зиёфатда бирга ўтиради-да, эртасига  қарзини қистаб қоғоз юборади.

    Сезар Биротонинг акаси тўғрисида Балзак шундай дейди: “...Шўрлик ўз хатти-ҳаракатларини аниқ-равшан англаб етмас эди. Бу хусусият ўзларини шу дақиқада қандай бўлсалар шундай кўра биладиган ва ўзлари ҳақида гўё бир четдан туриб мулоҳаза юритишга қобил бўлган улуғ одамларга ва муттаҳамларгагина хосдир”. Балзакнинг ўзи хатти-ҳаракат­ларини аниқ-равшан тушуниш қобилиятига эга эди ва у ўзи тўғрисида гўё бир четдан туриб мулоҳаза юрита оларди. Андре Бийи жуда ҳам зийраклик билан Балзак нафақат Биротога, балки бедаво Дю Тиега ҳам ўз характерининг белгиларини берган деб қайд қилади. Дю Тие истиқомат қиладиган жойнинг ғаройиб анжомлари Балзакнинг ўз уйидаги аҳволни эслатади. Худди Дю Тие Роген хонимдан пул олганидай, Балзакнинг ўзи ҳам де Берни хонимдан мумайгина пул олган…

    Иш кийимидаги Балзак портрети
    Рассом Луи Буланже

    Бирдан асар ичига кириб кетдим-а! Бу сафар флешбекка ҳожат қолмаганди. Яна Балзакка мурожаат қилишимнинг сабаби олдинги унинг асарларига бағишланган иккита тақриздан кейин бу романни эслаб ўтмасам гуноҳ бўларди. Чунки Балзакнинг ўзи юқорида айтилганидек, ўзи севиб, ёниб ёзган. Зотан, адибларни машҳур қилган асарларнинг кўпидан муаллифнинг ўзи қониқмайди. “Сезар Бирото” эса бутунлай бошқа олам. У Балзакнинг олами — оғриқларга, хатоларга тўла дунёси.

    Фото: Google Images

    “Цезар Биротонинг қисқа фурсатда юксалиши ва худди шундай қулаши тарихи”

    “Цезар Бирото”ни яратар экан, Балзак ёшлигидаги ғамли ҳодисаларни қайтадан бошидан кечиради. Бу эса китобга шу пайтгача кўрилмаган жуда зўр таъсир кучини бағишлайди. ХIX аср француз романининг хатоларидан бири шунда эдики, муаллифлар кўтаринкиликни фақат муҳаббат тасвирларидан излар эдилар. Муҳаббат мавзуси ҳамма нарсадан устун келиб ҳукмронлик қилиши ҳаёт ҳақиқатига мувофиқ келмаслигини Балзак кўра олди. Муҳаббат билан бир қаторда такаббурлик, шуҳратпарастлик, хасислик, очкўзлик каби иллатлар романнинг асоси бўла олади.

    Романтик кўтаринкилик қаҳрамон ўзи учун яратган амал билан кундалик ҳаётнинг шафқатсиз воқелиги ўртасидаги конфликтдир. Ошиқ-маъшуқлар романнинг қаҳрамони бўлишга қанчалик ҳақли бўлсалар, корчалонлар, руҳонийлар, хасислар ҳам романнинг асосий иштирокчилари бўлишга шунчалик ҳақлидир. “Цезар Бирото” романида муҳаббат анча сояда қолиб кетган, бунинг устига уни романтик деб аташдан кўра ҳаракатсиз, қотиб қолган деб атаса тўғрироқ бўлади, лекин шунга қарамай, бу китоб “Инсоният комедияси”нинг энг гўзал ва энг таъсирчан асарларидан биридир.

    Балзак хонадони
    Адабиёт уй музейига айлантирилган

     

    “Цезар Бирото” шундай асарлар сирасига кирадики, унинг ёрдамида Балзакнинг ёзувчилик техникасини жуда яхши ўрганиш мумкин. Бу романнинг умумлашган номи “Цезар Биротонинг юксалиши ва қулаши тарихи” деб аталади. Инсон тақдиридаги кўтарилишлар ва ҳалокатлар ҳамиша Балзакнинг эътиборини ўзига жалб қилиб келган. Ўз қаҳрамонининг ҳамма истакларини бажо келтириб, уни фаровонлик чўққиларига чиқариб қўймоқ, сўнгра эса тубсиз жаҳаннам қаърига тушиб кетмагунча уни аста-секин пастга тушира бориш Балзакка жуда ёқар эди. Худди барон Юло каби Бирото ҳам китобнинг бошида бизнинг кўз ўнгимизда шон-у шуҳрат осмонида парвоз қилиб юрган ҳолда намоён бўлади. Тантанали зиёфатлар, Фахрий легион ордени, янги савдо фирмаси — унинг кўтарилиш йўлидаги энг юксак нуқталар.

    Бироқ шуниси ҳам маълумки, юксакларда бизни қанотни қирқувчи иблис пойлаб турган бўлади. Шунинг учун Балзак шўрлик қаҳрамоннинг жар ёқасида ушлаб турган таянч қозиқларини шафқатсизлик билан бирин-кетин суғуриб ташлайди. У қаҳрамоннинг омадли даврларидаёқ бундай инқирозларни тайёрлаб қўяди. Қаҳрамон чўққига чиқиб олиб, ўзининг бойлиги-ю муваффақиятларидан лаззатланаётган бир пайтда Балзак унинг йўлига оёқ остидан сирғалиб тушиб кетувчи тошлар, бир қарашда пайқаб бўлмайдиган чоҳлар, кўчкилар қўйиб қўяди. Шўрлик Би­ротонинг теварагига у қароқчилар писиб ётган пистирмаларни жойлаштиради. Романнависнинг ихтиёрида бағритош каллакесарлар тайёр туради.

    Ака-ука Биротолар  кўз илғамас душманлар томонидан пухта уйланиб, синчиклаб ишлаб чиқилган ҳалокатли режалар оқибатида мажақлаб ташланадилар. Қаҳрамоннинг шундай душмани унинг собиқ гумаштаси Фердинанд Дю Тие эди. Цезар унинг ўғрилигини фош қилади-ю, кейин кечиради, бироқ Тие Биротонинг саховатпешалигини сира кечира олмайди. У жуда хавфли душ­ман, чунки ақлли, абжир, кўнгли қора ва виждон деган нарсадан мутлақо маҳрум кас. Дью Тие Нусинген билан бирга Филипп Бридони хароб қилади.

    Балзак ёдгорлиги
    Муаллиф Огюсто Роден

    “Бу бир тасодифми ё умумрежа, билганим — дунё ана шундай қурилган…”

    Адиб маҳоратига қайтамиз. Балзак Биротонинг уйига оқсуяклар вакилларидан анча-мунчасини тўплаш имконига эга бўлмади. Аммо оқсуяклар романда “Атиргуллар қироличаси” дўконининг мижозлари сифатида иш­тирок этишади. “Ё тавба, Цезар! — дея ёлворади Констанс. — Фақат сенга мол бериб турадиган савдогар тарзида билган одамларингга таклифнома юборма, ахир... Ёки сен бирйўла иккала Ванденесларни ҳам, де Марсе, де Ронкеролни ҳам, дъЭглемонни ҳам, қўйчи, бир сўз билан айтганда, харидорларнинг ҳаммасини таклиф қилмоқни ўйлаяпсанми? Эсингни еб қўйибсан, иззат-икромлар бошингни айлантириб қўйибди”. Шундай бўлса-да, Ванденес  қирол Людовикнинг шахсий котиби си­фатида суд томонидан оқланиб, ҳамма ҳуқуқлари тиклаб берил­ган Цезар Биротони қирол номидан табриклагани келади.

    Умуман олганда, бу роман “Инсоний комедия”дагина эмас, балки, айтиш мумкинки, бутун Франция тарихида мустаҳкам ўрин тутади. Бу роман Реставрация тўғрисидаги асардир. Инқилоб йилларида Цезар Бирото тасодифнинг кучи билан реалист бўлиб қолади. Цезарнинг биринчи хўжайини жаноб Рагон ашаддий реалист эди, шунинг учун унинг “Атиргуллар қироличаси” деган дўкони чинакамига фитнанинг уясига айланади. Цезар Биротонинг ўзи эса Бонапартга қарши курашаётиб Вандемерда авлиё Роҳа черковининг зиналарида енгил ярадор бўлган эди. Унча катта бўлмаган бу воқеа унинг кейинги ҳаётини белгилаб беради. Бу воқеа Реставрация йилларида унга омад келтиради, унинг шаҳар маҳкамасида мансаб эгаси бўлишига ёрдам беради. Бу орден олдинига қаҳрамонимизнинг улуғворлигини ифодаловчи рамз бўлиб қолади, кейин эса унинг емирилишининг илк сабабчиси бўлади.

    Кўпинча одамнинг сиёсий мавқеи бир кўришда унинг эътиқоди-ю сиғинадиган қоидалари билан белгиланадигандай бўлиб туюлади, аслида эса бу мавқе бирон-бир учрашувга ёхуд ҳовлиқиб қилинган ҳаракатга боғлиқ бўла­ди. Агар Балзакнинг йўлида де Берни хоним рўпара келмаганида у монархист бўлмаслиги мумкин эди, Вандемердаги ҳодиса рўй бермаганида эса Цезар Бирото бутун умри давомида оддийгина аттор бўлиб қолаверар эди, унинг шуҳратталаб интилишлари баққоллик доирасидан чиқмаган бўлур эди. Эҳҳ, дунё ана шунақа қурилган.

    Асарнинг марказий фигураси унинг характери ва оҳангини белгилаб беради. Бирото образини қайта идрок этар экан, Бал­зак романдаги майда буржуаларни ҳам хайрихоҳлик билан истарасини иссиқ қилиб тасвирламоғи керак эди. Улар “якшанба кунлари дала ҳовлиларига боришади, аслзодаларнинг нозиктаъб қилиқларига тақлид қилишга интилишади. Маҳкамаларнинг эҳтиромини қозониш пайидан бўладилар, улар ҳаммага ҳасад қиладилар, шу билан бирга улар кўнгилчан, хизматга тайёр, дардкаш, бошқаларга дарҳол ёрдам қўлини чўзишга ҳозир одамлар... Улар ўзларининг кўнгилчанликларидан доим бошлари ташвишда юради, зодагонлар жамияти, гарчи ўзи уларнинг тирноғига арзимаса-да, уларнинг нуқсонлари устидан масхаралаб кулиб юради... Улар қизларини соддадил, меҳнаткаш қилиб вояга етказадилар, лекин улар олий табақалар билан мулоқотга киришишлари ҳамоно бу фазилатлардан асар ҳам қолмайди. Бу соддадил қизлар ичидан юмшоқ табиатли Кризал бажон-у дил ўзига турмуш ўртоғини танлаши мумкин...” Балзак томонидан тасвирланган зодагонлар орасида Констанс, Бирото, Анселма Попино ва Пилеро амаки каби улуғ сифатларга эга одамлар камдан-кам учрайди.

    Бу одамларнингнҳаммаси олийжаноб характерларга эга, уларни пачоқ одамлар деб айтиб бўлмайди, чунки теран инсонийлик уларга бетакрор жозиба бахш этиб туради. Пилеро — оқил ва мулоҳазакор одам. У ўзининг соддалиги билан бизни мафтун этади. У ҳатто ўзининг энг юксак ишларини амалга оширганда ҳам бу соддалигини йўқотмайди. Пилеро асло пардозланган авлиё эмас. Ҳордиққа чиққан бу тадбиркор ишларнинг паст-баландини яхши биладиган, турли хил қаллобликлар-у судхўрлар билан яхши таниш, нозик одам. У бунинг зарур эканига ишонч ҳосил қилганида сира иккиланмасдан Цезарга ўзини синган деб эълон қилишни маслаҳат беради. Зарур бўлганида у серзарда ҳам бўла олади,  қатъият ҳам кўрсатади.

    Худди шунга ўхшаш Констанс Бирото ҳам намунали рафиқа. Соғлом ақл унга содир бўлажак ҳалокатни олдиндан кўришга ёрдам беради, аммо табиий мушфиқлиги бу аёлга бахтсизлик устидан ғалаба  қозонишга халақит беради. Шунга қарамай, унинг ҳам ўзига яраша юрак сирлари бор. Ўз вақтида Тие унинг кетидан шилқимлик қилиб юрган, Констанс бу тўғрида эрига ҳеч нарса айтмаган, лекин шунга қарамай, Тиенинг мактубларини асраб қўйган. Уларда шундай сўзлар учрар эдики, бунақа сўзларни Цезар хотинига ҳеч қачон гапирган эмас эди. Констанс — пасткаш ҳушторларни ёмон кўрадиган бефарқ жувон ва айни чоқда у дилбаргина бир аёл — ўзининг таъсир қувватини ҳис этиш унга лаззат бағишлайди. Айни ана шу инсоний мураккабликлари оқибатида Балзак персонажлари учта меъёрга эга ва у яратган дунё реал воқелик дунёсини эслатиб туради.

    “У фазилатни тақдирлаб, гуноҳни жазолашга интилмас эди…”

    Балзак ўзи яратган характерларни синчиклаб ўрганади, ле­кин ўз асарларида иштирок этувчилар устидан ҳукм чиқармайди. Балзак биладики, агар Роген сурункали тумов бўлмаганида ва димоғидан бадбўй ҳид келиб турмаганида, виждонсиз нотариус бўлмаган бўларди. Бу хасталик Роген хонимда эрига нисбатан енгиб бўлмайдиган жирканиш туйғусини уйғотади. Шунда хотинининг нафратига учраган ва унинг хиёнатини кўрган нотариус таскин топмоқ ниятида ва яна ўзига ишонч туйғусини қайтармоқ учун бузуқ хотинлардан ўйнаш тутади. Бунинг оқибатида у доимий равишда пулга муҳтожлик ҳис қила бошлайди, қаллоблик йўлига қадам қўяди ва охир-оқибатда қочиб кетади. Кишини жиркантирувчи хасталик Рогеннинг тақдирини ҳал қилади. Бу персонажларнинг ҳаммасининг муштарак касали шундаки, “улар ҳақиқат ҳақидаги ўз тасаввурларини айни ҳақиқат деб ўйлайдилар. Улар содда ва шунинг учун ҳам беқарор, ишониб бўлмайдиган одамлар. Бироқ Балзак уларни шундай жойлаштирадики, улар ўртасида шундай мустаҳкам алоқалар ўрнатадики, натижада улар метиндай мустаҳкам бўлиб қолишади, негаки ҳеч қандай шароитда бирлари иккинчиларига айланмайдилар...”

    Балзак фазилатни тақдирлаб, гуноҳни жазолашга интилмайди. У Биротога гўзал ўлимни раво кўради, бироқ Гобсекнинг ўлими ҳам ўзига хос улуғворликдан ҳоли эмас. Масалан, исқирт Дю Тиенинг ҳаёти бошдан-оёқ ғолибона юришдан иборат эди. Саховатли Пилеро темир иродага эга, бироқ у Цезар Бирото сингандан сўнг асраб қолиш мумкин бўлган нарсани баландпарвоз нутқлар орқали ирод қилиб эмас, балки донолик ва муғомбирлик ёрдамида асраб қолади. “Цезар Бирото” романи китобхонга яшашни ўргатишдан кўра, кўпроқ ишларни қандай олиб бориш билан таништиради. Абжирлик билан ўз мақсадларига эришиш йўлларини биладиган андишасиз корчалонлар учун фақат битта жазо бор — бу теварак-атрофдагиларнинг нафратидир. Манфаатдан кўра эзгуликни афзал кўрадиган яхши одамлар учун ҳам фақат битта мукофот бор — бу теварак-атрофдагиларнинг эҳтиромидир. Балзак ана шундай хулосага келади.

    “Дунёда ҳукмронлик қилувчи қонунларни ҳисобга олмасанг, яшаб бўлмайди!”

    Соддадил Бирото Келлер ёки Нусинген раҳмдилликлари туфайли қарз беришади деб ўйлайди. Бироқ кўпни кўрган Пилеро яхши билади: кимдан қарз сўрасанг, у одам ўзининг кучли эканини ҳис қилади ва бу унинг юмшоқкўнгил, раҳмдил бўлишига йўл қўймайди, аксинча, қарз бериб бўлган одамнинг заиф жойи кўриниб қолади, шу сабабдан у ялтоқилик йўлига ўтади. Шу дақиқадан бошлаб ҳемири йўқ қарздор қарз бергандан устун кела бошлайди. “Қарздор қай бир маънода қарз бергандан кучлироқ”. Бир гал Ален Балзак асарларини ҳамма савдо-сотиқ ўқув юртларида диққат билан ўқитиш керак деган эди. Унинг гапи тўғри. Балзак асарларидан кредит, савдо-сотиқ, реклама қонунлари тўғрисида жуда кўп фойдали маълумот олиш мумкин. Ишларни қандай олиб бориш кераклиги ҳақида ҳикоя қилувчи романлар ичида “Цезар Бирото” энг ажойибидир, у Балзак замонасида мавжуд бўлган аҳволни акс эттирибгина қўя қолмайди, бал­ки ҳозир содир бўлаётган воқеаларни ҳам олдиндан айтиб беради. Балзакнинг эҳтироссиз кузатувчи тарзида тутган мавқеи шунга олиб келдики, ёзувчига замондош мунаққидлардан баъзи бирлари уни виждонсизликда айблай бошлади. Бу Балзакни қаттиқ ғазаблантирди. Бунда у ҳақ эди, албатта.

    Пер Лашез қабристонидаги Балзакка қўйилган ҳайкал

    Сирасини айтганда, у реаллик юксак маънавиятга эга эмас, деб ҳисобларди. Инсонлар жамияти минглаб табиий иплар билан мустаҳкам боғланган. Булар оилавий муносабатлар, турли синфлар ўртасидаги, хўжайин билан хизматкор ўртасидаги, савдогар билан харидор-у, қарз берувчи билан қарздор ўртасидаги муносабатлардир. Бу табиий алоқалар қонунлардан юқори туради. Деҳқон табиатига кўра савдолашмаса бўлмайди. Худди шунга ўхшаш банкир ҳам табиатига кўра турли-туман чайқовчиликлар йўлига кирмаса бўлмайди. Дунёда ҳукмронлик қилувчи қонунларни ҳисобга олмасанг, яшаб бўлмайди. Ҳақиқий аҳвол би­лан ҳисоблашмайдиган одам ҳалокатга юз тутади. Аммо маънавият қонунлари ҳам, ўз навбатида, “табиий алоқалар” сирасига киради. “Цезар Бирото”дан чиқадиган сабоқ, мағз — шу. Бу романда тўғридан тўғри, бевосита ифодаланган эмас. Чунки Балзак жуда катта санъаткор бўлган эди ва у яланғоч тасвирларни хуш кўрмасди.

    Қизиқарли фактлар

    — Деярли барча кунларини муҳтожликда ўтказган ёш Балзак, икки йил давомида XVII аср классик трагедия жанрининг усталари Пер Корнел ва Жан Расин ижодига тақлидан “Кромвел” (1819) номли шеърий фожиасини ёзиб тугатади. Бахтга қарши ёзувчининг бу илк асари унга шуҳрат келтирмайди, адабиёт анжуманларида танқидга учрайди. Шундан сўнг у бир неча тахаллусларда қатор қисса ҳамда новеллаларини эълон қилади. Бу асарлар ҳам ёш адиб номини адабиёт оламига танитмайди. Ваҳоланки, ёзувчининг мазкур асарлари сюжетида романтизм адабиёти руҳи акс этиб турса-да, бироқ улардаги хаёлий воқеалар, афсонавий ҳодиса ва тўқима образлар тасвири мазмунга зерикарли тус берган, китобхонни зериктириб қўйгувчи ҳолатда эди. Хуллас, Балзакнинг реалликдан узоқ бўлган бу асарлари ҳам романтик ёзувчилар Виктор Гюго, Жорж Санд ва Александр Дюма тарафидан кескин танқид қилинади.

    — 1834 йил Базак ёзган асарларини бирлаштириб, уларга “Инсонийлик комедияси” деган умумий ном беради. “Инсон комедияси” учта асосий бўлимдан (“Одатлар ҳақида этюд”, “Фалсафий этюд” ва “Аналитик этюд”) иборат бўлиб, улар ўз ичига 143 номдаги катта-кичик асарни қамраб олиши лозим эди. Бироқ ёзувчи ўзининг йигирма йилга яқин ижоди давомида улардан 97 тасини ёзишга улгуради.

    — Оноре де Балзак бойликка ҳирс қўйган буржуа синфининг жирканч қиёфасини, бузуқ ахлоқини тўғри тушуна билди. У ўз асарларида меҳнаткаш халқнинг ёппасига норозилигини, уларнинг турмадагидан баттар турмушини ҳаққоний кўрсатиб берди. Балзак инсон психологиясининг чуқур билимдони ҳам эди. Буни биз адибнинг хусусий мулкчилик психологиясини очиб беришдаги маҳоратида ҳам кузатамиз. Шунинг учун ҳам “буюк инсоншунос”нинг бу санъати жаҳон адабиётида янги саҳифа — танқидий реализм саҳифасини очди. Унинг реализми — ўзи яшаган жамиятни муросасиз танқид этган реализм эди. Балзак ўзининг “Инсонийлик комедияси” туркумини яратиш билан замонасининг ҳушёр зиёлиси, ўткир тилли сатирик ёзувчиси, билимдон файласуфи сифатида жаҳон адабиётида шуҳрат қозонди.

    Азизбек Юсупов

     

    12.09.2023, 10:14   Изоҳ (0)   16097
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Бугун онам ўлди. Ё кечамикан, билмайман…” — “Бегона” асари ҳақида

    01.07.2023, 17:05

    “Исталган тилак учун умринг билан товон тўлайсан — қанча кўп хоҳласанг, ҳаётинг шунча қисқариб бораверади…” “Сағри тери тилсими” романи ҳақида

    12.07.2023, 23:41

    “Ҳаддидан ошиб кетган эҳтиросларнинг ҳаммаси шунақа тақдирга эга. Улар ҳеч қандай қонунлар билан — на маънавий, на ижтимоий тартиб-қоидалар билан ҳисоблашишни иста...

    29.08.2023, 07:48

    Одам боласининг оғир қисматига, Ер юзидаги зулм ва адолатсизликларга қарши чинакам исён “Занжирбанд Прометей” трагедияси ҳақида

    07.09.2023, 07:20

    “Чоллар нега жуда барвақт туришаркан-а? Наҳотки буни қолган умрларидан бир кунини бўлса ҳам чўзиш ниятида қилишса?..” — “Чол ва денгиз” асари ҳақида 

    24.08.2023, 23:30

    “Ўқийверасиз, ўқийверасиз, ўқийверасиз ва худди ўзингизни бир нарса ўқиётгандек тасаввур этасиз...” — “Улисс” асари ҳақида

    22.08.2023, 23:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    American University оf Technology (АУТ) Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Машҳур патир, ҳамма биладиган қабристон, тор кўчали маҳаллалар. Кадрларда Олмазор

    10 апрел, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрлинг Ҳоланд “Реал” ва “Барселона” ўртасида танлов қилди — манба

    Спорт | 12 май, 14:15

    Болтиқбўйи давлатлари Россия таҳдиди сабаб миналарни тақиқловчи шартномадан чиқади

    Дунё | 12 май, 14:10

    Интернетдаги эркинлик ва масъулият: ҳуқуқлар ва мажбуриятларни аниқ белгилаш вақти келди

    Ўзбекистон | 12 май, 14:09

    Зеленский Путин 30 кунлик сулҳдан воз кечса ҳам, Истанбулга боради — Axios

    Дунё | 12 май, 13:53

    Жиноят ишлари бўйича Хонобод шаҳар суди раисига жиноят иши қўзғатилди

    Ўзбекистон | 12 май, 13:44

    Instagram: Мухлислари устидан пул сочган Жаҳонгир Отажонов, фарзанд кутаётган Феруза Юсупова, Муниса Ризаеванинг эри нима иш қилади?

    Шоу-бизнес | 12 май, 13:43

    “Манчестер Юнайтед” ярим асрлик антирекордни қайд этди

    Спорт | 12 май, 13:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.