• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12704.02
    • RUB162.43
    • EUR14871.33
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Китоб

    “Бугун онам ўлди. Ё кечамикан, билмайман…” — “Бегона” асари ҳақида

    Муносабатсизлик инстинкти

    Албер Камю абсурдни лом-лим демайдиган улкан коинотни тушунишга ҳамда маъно топишга интиладиган одамнинг қарама-қаршилиги ва жиддий тўқнашуви деб ҳисоблаган. Шундан келиб чиқиб, инсон ҳаёти бошдан оёқ бемаъниликдан иборат дейиш мумкин. Буни англаш одамни ўз жонига қасд қилиш ёки борича қабул қилиш ўртасида танлов яратишга ундайди. Танлов мавжудлиги эса эркинлик чиндан ҳам борлигига ишора беради.

    “Бегона” сюжет и ва ғояси адибнинг фалсафий концепциясига бўйсундирилган. Иккинчи қисмда Мерсо қамоқхонада ётиб ўзининг ким бўлганини ва қандай яшаганини кўз олдига келтирар экан, биринчи қисмдаги воқеалар яна бошқатдан, англанган ҳолатда кўз олдидан ўтади. Шунда биринчи қисмдаги ўзининг номи билан ҳаракат қилган кимса мутлақо бегона бўлиб кўринади. Асарнинг хулосаси ана шу ёт ва бегоналикни англаш билан якун топади.

    Биринчи қисм абсурд шароит, абсурд одам, иккинчи қисм эса абсурдни англашга, унга қарши курашишга интилаётган инсон ҳақида. У ўзининг кимлигини, ҳаётнинг нималигини англайди, бошидан кечирган воқеаларнинг бемаънилигини ҳис этади. Бу ўзининг ахлоқий қарашларига кўра дунё адабиётида янги образ, фалсафий рамз эди.

    Иллюстрация: “Дарё” / Асила Умарова

    Сюжет ча

    Сюжет ниҳоятда қисқа. Мерсо ҳаётидан сўзловчи ушбу қисса икки қисмдан иборат: биринчи қисмда Мерсо онасининг ўлими ҳақида хабар топади ва дафн маросимига бориш мажбуриймикан, дея ўйлай бошлайди. Ишидан узоққа, умуман, пўртана содир бўлмайдиган тинч ҳаётидан кетгиси келмайди. Барибир боради. Онасининг музлаган танаси олдида тонгга қадар буткул бошқа, турмушнинг майда-чуйда ташвишлари тўғрисида бош қотиради. Тонгда барча расмий ишлар тугагач, кечани Мари исмли аёл билан ўтказади. Орага Раймон деган кимса қўшилади. Раймон Мари ва Мерсони денгиз бўйида ҳордиқ чиқаришга таклиф қилади. Йўлда улар бир гала араблар томонидан таъқиб қилинаётганини пайқашади, уларнинг орасида Раймон собиқ маъшуқасининг акаси ҳам бўлади. Соҳилда улар ўртасида келишмовчилик чиқади: мужмал бошланган жанжал яна шу ҳолида якунланади. Бироқ Мерсо араблардан бирини отиб ўлдириб қўяди. Иккинчи қисм эса қотиллиги учун ҳибсга олинган Мерсонинг 11 ой давом этган суд иши, муқаррар ўлим жазоси, камерадаги иқрорларидан иборат.

    Муқова эски, аммо ғоя…

    Асар ичида биз ўрганиб қолган ақл бовар қилмас мистик ҳодисалар, ғалати одамлар, фавқулодда рўй берувчи қарорлар йўқ бўлса-да, файласуф Камюнинг ғояси жуда чуқур. Биз учун сюжет нинг қайноқ чизиқлари эмас, балки бош қаҳрамоннинг атрофдаги нарсаларга муносабати, аниқроғи, ҳар қандай нарсага муносабатсизлиги муҳимдир. Камю жамиятда қабул қилинган анъанавий ҳис-туйғуларни бошдан кечиришга қийналадиган, ўзини алдолмайдиган одамнинг суратини чизади. У онасининг дафн маросимида йиғламайди, Марининг турмуш қуриш таклифига мутлақо бефарқ, арабни отиб ўлдирганда эса эти жунжикмайди, ваҳима босмайди, ақлини йўқотмайди. Ўлимга ҳукм қилиниши тайин бўлиб турган суд жараёни бош қаҳрамонга зерикарли ва узоққа чўзилгандек туюлади, у нима бўлаётганини билади, бироқ умуман эътибор бермайди.

    Асар шартли равишда икки даражага эга:

    1. Ижтимоий
    2. Метафизик

    Биринчи даража — бу бошқаларнинг ўзлари ҳам тан олишни истамайдиган, ёлғон эканлигини билса-да, бу муаммога бош суққандан, ўзини четга олишни афзал билувчи ҳақиқати ва исталган ҳолатга нисбатан умумқарорлар ҳамда умумфикрлардан келиб чиқиб кўрсатаётган реакцияси.

    Иккинчи даража худди мана шу манқуртлардан иборат тўдадан ажралиб чиқади, у Мерсонинг ички дунёсини тўлақонли, энг кичик сезимига қадар очиб беради.

    Иллюстрация: “Дарё” / Асила Умарова

    “Одамлар ўзини қонунни ҳурмат қилаётгандек кўрсатишади, аслида улар фақат кучга бўйсунадилар…”

    Жамият тузган меъёрлар ва умумахлоқнинг тош қотган қоидалари, аслида, сиз-у бизга ўхшаган оддий одамлар томонидан ўйлаб топилган. Бегона — Мерсо ҳаёт абсурдлигини англаб етган ва бу улкан ахлоқ механизмининг навбатдаги майда мурватига айлана олмасди. У ниманидир айтмоқчи бўлар, лекин барибир ҳаммаси бефойда, деб индамай қўя қоларди. Мерсо ҳамма қилган ишни қилмайди, ҳамма куюнганидек аза тутмайди, ўзини онасини яхши кўргандек кўрсатмайди, ўзини қонунни ҳурмат қиладигандек тутмайди, ўзини руҳоний олдида тавба қилдирмайди, қонундан шафқат қилишини сўраб тавба қилмайди, бошқача айтганда, у ёлғончи эмас. Қандай ўйласа, қандай бўлса, ўзини шундай тутади.

    У онасининг мурдаси устида қаҳва ичади, сигарет чекади, ўйлайди, елкаси увишади, уйқуси келади, зерикади, лекин шунга қарамай у ҳаммадан кўра инсонийроқ. У нимани ҳис қилса, шуни гапиради, унинг иккинчи, учинчи, юзинчи ва яна бошқа қиёфалари йўқ. У аллақачон муносабатлари совиб, бегонага айланган онасининг азасида одамларнинг фикри учунгина ўзини чуқур қайғуда эканини кўрсата олмайди. У бирор сабаб билан одам ўлдира олади, лекин ўзини оқлаш ёки шахсий манфаат йўлида нимагадир эришиш мақсадида ёлғон гапира олмайди. У буни истамайди эмас, у буни тушунмайди (Баъзида билмаслик ҳам бахт). Камю қоғозга ўраган ғоясини яланғочласак, шундай хулоса келиб чиқади: Ахлоқ бу — бошдан оёқ сохталик, иккиюзламачилик демакдир. Мерсо жамиятдаги сохталикларни қабул қилмайди, шунинг учун ҳам у ҳамма учун бегонага айланади. 

    Биз Мерсони танқид қиламиз, қоралаймиз, бемеҳрликда айблаймиз, аҳмоқона характерини тушунмаймиз, Камю ҳам файласуф бўлибдими, қип-қизил жинни-ку деган тахминларга борамиз, лекин тасаввур қилайлик, агар ичимизда нимани ўйласак, шу ҳолида, ўзгармасдан, ранг берилмасдан, либос кийдирилмасдан ташқарида намоён бўлса қандай бўлади? Уйда, ўқишда, ишда, оилада, дўстлар даврасида, кўчада, ҳар бир фикримиз, ҳар бир хоҳишимиз фош этилса? Қўрқинчли-а?

    Даҳшатли эканлигини биламиз, лекин тан олмаймиз. Менинг қўрқадиган ҳеч нарсам йўқ, деймиз-у, бир пайтлар биров кўрмаган қабиҳ ишларимиз устидан парда юлқиб олинадигандек бир сесканиб оламиз. Камю ана шу сесканишдан нафратланарди. У бу қаҳрамонини жамиятдаги жамики ижтимоий муносабатларга қарши қўяди. Аслида ёт ким? Қиёфани кўтариб қаралса, ҳамма Мерсо. Фақат ўзларининг Мерсо эканликларини тан олишмайди, доимо жамият, ахлоқ кийдирган ниқобда юришади. Шунинг учун ҳам улар бир-бирларига бегона эмас. Мерсо эса улар қилган ишни қилмагани, улар каби ниқоб киймагани учун бегона. Асардан аслида ўзи ким бегона, деган оғир савол ўсиб чиқади. Бу саволга жавоб топиш учун эса одам, аввало, ўзининг олдида очилиши керак бўлган қарталари — иқрорларини тан олиши керак.

    Мерсо эса буни бажаролмасди, чунки у шундай туғилган. Бир уюм қоғоздаги қоидаларга умрини қўшқўллаб топширган жамият эса уни бегоналаштирди, одам сафидан чиқарди.

    Ҳақиқатан ҳам инсон — ўзи қандай бўлса, шундай бўлишини рад этадиган ягона мавжудотдир. Ҳар биримиз қачондир ёлғон гапирганмиз, (ёлғон сўзламаганман деманг, одам фаришта бўлиб туғилиши мумкин, аммо ўлгунига қадар шу ҳолида яшамайди. Баъзида йўлини шундай шайтонлар кесиб ўтадики, қандай қилиб гуноҳга ботиб қолганини сезмай қолади) қачондир ниқоб кийганмиз, ҳеч бўлмаса қачондир ичимиздаги кечинмаларни ташқарига чиқаришни истамаганмиз ва шунинг учун ҳам бу борада Мерсо биздан анча баландда. Мерсо — биз билган, бироқ тан олишни истамайдиган ҳақиқий иқроримиз.

    Иллюстрация: “Дарё” / Асила Умарова

    Асардан иқтибослар

    Бир одам бахтини синаб кўриш учун туғилган қишлоғини ташлаб, олис ўлкаларга улоқиб кетибди. У йигирма йилдан кейин бой-бадавлат бўлиб, хотини ва боласини эргаштириб уйига қайтибди. Қишлоқда унинг онаси ва синглиси кичкина меҳмонхона очишган экан. У уйидагиларни ҳайратга соламан деб, хотини билан боласини бошқа бир жойга қўйиб, ўзи онасининг олдига борибди — онаси уни танимабди. У азбаройи ҳазил қилиб, гўё ўзига хона зарурлигини айтибди. Онаси билан синглиси кўрсаки, унда пул жуда кўп. Тунда уни болға билан уриб ўлдириб, жасадини дарёга ташлаб юборишибди. Эрталаб унинг хотини келибди, ҳали ҳеч нарсадан хабари йўқ, кечаги меҳмоннинг кимлигини айтибди. Она ўзини осиб қўйибди. Синглиси ўзини қудуққа ташлабди. Мен бу воқеани минг марта ўқидим, шекилли. Бир томондан, ҳеч ҳақиқатга тўғри келмайди. Иккинчи томондан — жуда табиий. Менимча, бу одам қай бир маънода ўзига тегишлисини олган. Ҳеч қачон муғомбирлик қилиш керак эмас.

    Онам, одам ҳеч қачон буткул бебахт бўлмайди, деб тез-тез такрорларди. Қамоқда, осмон ранг олиб, бандихонага нурлар сизиб кира бошлаган пайтда онам ҳақ эканини англайман…

    Қизиқарли фактлар

    — Мерсо дегани ўзи ким? Ёвуз ёки аламзада, аҳмоқ ҳайвон ёки донишманд, инсондан паст ёки инсондан олий? Ушбу саволлар билан боғлиқ мунозаралар сероб. Мазкур сўроқ Камюга берилганда, у Мерсони “Биз сиғинсак арзийдиган ягона Исо” деб жавоб берган.

    — Француз тадқиқотчиларининг таъкидлашларича, романнинг асосий қаҳрамони Мерсонинг бадиий образини яратиш учун манба бўлган шахс Албер Камюнинг таниши, онасини дафн этиб, кинога борганлиги ҳақида унга сўзлаб берган рассом Совер Галеродир.

    — Шу билан бирга, асар қаҳрамони Мерсо экзистенсиалистик вариантни ифодаловчи Жан-Жак Руссонинг “табиий инсон”ининг умумлаштирган образи ҳисобланади. Мерсо жамият билан ички алоқаларни узиб, инстинктларга итоат қилиб яшайди. У деярли ғайришуурий ҳолда одам ўлдиради.

    Азизбек Юсупов

    01.07.2023, 17:05   Изоҳ (0)   33598
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Мен кампирни эмас, ўзимни ўлдирдим…”. “Жиноят ва жазо” асари ҳақида

    28.05.2023, 20:20

    “Ҳаётнинг маъносиз эканлигига энг яхши исбот унинг маъноси борлигини исботлашга келтирилаётган аргументлардир…” — “Годони кутиб” асари ҳақида

    19.06.2023, 23:40

    “Кул бўлгунча ёндир, кейин кулини ҳам ёқиб юбор!” Экологик фожиалар асорати, қирғин қуроллари, тараққиёт туфайли вайронага айланган сайёралар — “Фаренгейт бўйича 4...

    24.06.2023, 23:10

     “Ҳалол ва яхши одам буржуа жамиятининг бўғиқ муҳитида яшай олмайди” — “Мартин Иден” романи ҳақида

    11.06.2023, 10:30

    “Шайтон китоб тимсолида ҳаётимга кириб келган ва барча нарсани ўзиники қилиб олган эди…” “Қора китоб” асари ҳақида

    04.06.2023, 20:04

    Шўро жамиятининг кирдикорларини фантастик услубда фош этган асар

    21.05.2023, 11:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя



    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди



    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди

     

    Тавсия этамиз

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Франция Исроилни оммавий очарчиликни келтириб чиқаришда айбламоқда

    Дунё | 23 июл, 23:15

    ММА тарихидаги энг хато қарорлар топ-10 лиги

    UFC | 23 июл, 22:59

    Сурхон қўриқхонасида ёнғин чиқди. Беш гектар ерни қамраган оловни 250 киши оъчирмоқда

    Ўзбекистон | 23 июл, 22:56

    Малайзия яшаш харажатларининг ошиши муносабати билан фуқароларга пул тарқатади

    Дунё | 23 июл, 22:30

    Зеленский коррупционeр амалдорларни ҳимоя қилмоқчими? Европа ташвиш билдирган, украиналикларни эса ғазаблантирган қонун ортида нима бор?

    Дунё | 23 июл, 22:10

    Эрон МАГАТЭ техник миссиясини қабул қилишга рози бўлди

    Дунё | 23 июл, 21:50

    Ўзбекистон паспорти жаҳонда ўз мавқейини яхшилади

    Дунё | 23 июл, 21:35

    Ўзбекистонда олти ойда 5,6 трлн сўмлик самарасиз бюджет харажатлари қисқартирилди

    Ўзбекистон | 23 июл, 21:20

    Air India авиаҳалокатида ҳалок бўлганларнинг оилаларига бошқа одамларнинг жасадлари юборилмоқда — ОАВ

    Дунё | 23 июл, 21:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.