• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Китоб

    “Эдип каби бизнинг ичимизда ҳам ахлоққа қарши майл-истаклар мавжуд ва бир куни улар портлайди…” — “Шоҳ Эдип” асари ҳақида

    Юнон трагедиясининг улуғ намоёндаси Софокл 496 йилда Афина яқинидаги Колон деган жойда туғилади, унинг отаси қурол-яроғ, аслаҳа корхонасининг эгаси, замонасининг анча бадавлат, бообрў кишиси бўлган. Адиб ёшлигидан яхши таҳсил кўради. 28 ёшида драматик адиблар орасида ғолиб чиқади. Софокл Афинанинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида ҳам муҳим рол ўйнайди. Периклга яқин бўлганлиги ва Афинанинг демократик усул идорасига хайрихоҳлик билан қараганлиги важидан бир неча йил давлат хазинабони бўлиб ишлайди.

    Қадимги Юнонистонда жуда кенг тарқалган Эдип афсоналари Софоклдан илгари ҳам бир қанча шоирлар ижодида асосий мавзулардан бўлганлиги бу афсоналарни Фива циклидаги афсоналар деб юритилади.

    Фото: Google Images

    Қип-қизил сюжет ва таҳлил қилиш шарт бўлмаган мавзулар

    Софоклга тегишли Эдип афсонасининг мазмуни қуйидагича: Фива подшоҳи Лай қўшни подшоҳ Пелопнинг уйида бир неча кун меҳмон бўлиб, унинг ўғли Хрисиппни олиб қочади. Меҳмоннинг бу тариқа разил кўрнамаклигидан қаттиқ изтироб чеккан Пелоп маъбудларга зор-зор йиғлаб, дилозорни лаънатлайди. Орадан бир неча йил ўтади. Лай бола кўрмайди, бу аҳволдан ташвишланган подшоҳ Delfадаги Apolloн ибодатхонасига бориб, бошига тушган бахтсизлик сирларини сўраганида, ибодатхона коҳини Пелопнинг нола ва илтижолари маъбудлар қошида ижобат бўлганини айтади: Лай албатта бола кўради, лекин бола ўз отасини ўлдириб, ўз онасига уйланишини айтади.

    Дарҳақиқат кўп ўтмай Лайнинг хотини Иокаста ўғил туғади. Коҳинларнинг башоратидан қўрққан Лай чақалоқнинг товонига ништар уради-да, қулларидан бирига топшириб, Киферон тоғига элтиб ташлашни буюради. Подшоҳ амин эдики, у ердаги йиртқич ҳайвонлар албатта болани омон қолдирмайди. Бироқ қул гўдакка ачиниб, болани ўлдирмайди, тоғ этагида мол боқиб юрган Коринф подшоҳи Полибнинг чўпонига беради. Чўпон эса болани ўз подшоҳига тортиқ қилади. Подшоҳ болани ўғил қилиб олади ва унга Эдип деган ном беради. Бу сўз оёғи яллиғланган деган маънони беради. Орадан йиллар ўтади. Эдип бир куни дўстлари билан ўтирганида унинг асранди ўғил эканини айтиб қолишади. Эдип Delfа коҳини ёнига маслаҳатга жўнайди. Коҳин Эдипнинг қисмати ниҳоятда оғир эканлигини, ўз отасини ўлдириб, онасига уйланишини ва икки ўғил, икки қиз фарзанд кўришини айтади, лекин коҳин унинг ҳақиқий ота-онаси кимлигини айтмайди. Шундан сўнг Эдип Коринф тупроғини тарк этади. Зинҳор бу юртга қайтмаслигини айтиб, боши оққан томонга йўл олади. Қисмат уни Фива шаҳрига равона қилади. Йўлда хаёл суриб кетаётган Эдипга орқадан дўқ-пўписа қилиб, бошига қамчи кўтариб келган навкар яқинлашади. Бу ноҳақликдан ғазабланган Эдип навкарни бир уриб ағдариб ўтиб кетаётганида, арава ичидаги мўйсафид ҳассаси билан Эдипнинг бошига тушириб қолади. Эдип қўлидаги таёқ билан чолнинг бошига чунонан туширадики, аравадаги чол тил тортмай ўлади. Шундай қилиб тақдирнинг хоҳиши мустажоб бўлади. Эдип билмасдан ўз отаси Лайни ўлдиради. Чол Лай бўлади. Эдип Фива шаҳрига етиб келади. Бу шаҳарда Сфинкс (Сфинксни қанақалигини биласизлар, тасвирлаш шартмас-ку, тўғрими?) пайдо бўлиб, у денгиз бўйидаги йўл устида ётиб, йўловчиларга топишмоқ айтар, ечолмаганни темир панжалари билан ғижимлаб, денгизга улоқтираётганлигини эшитади. Эдип Фива халқини бу офатдан қутқариш учун Сфинкс олдига боради ва топишмоққа жавоб топмоқчилигини айтади. Сфинкс шундай топишмоқ айтади:

    Қандай жонивор эрталаб тўрт оёқлаб, кундузи икки оёқлаб, кечқурун уч оёқлаб юради?

    Эдип жавобни топади. Жавоб: Одам. Эрталаб — одам боласининг гўдаклик вақти, тўрт оёқлаб эмаклайди, кундузи — кучга тўлган, навқирон пайти икки оёқлаб юради, кечқурун — қариб кучдан қолган пайти ҳассага таяниб қолади.

    Фото: Google Images

    Бахтиқаро шоҳ изтироби

    Шундай қилиб Эдип жумбоқни ечади ва бутун Фива шаҳри одамларини бу фалокатдан қутқаради, Лай ҳам вафот этган, унинг ўрнига Эдипни шоҳ қилиб кўтаришади. Фива тахтига ўтирган Эдип сал ўтмай, Лайнинг бева қолган хотини — ўзининг онаси Иокастага уйланади ва ундан икки қиз, икки ўғил кўради. Эдип Фива мамлакатини бир неча йил одилона бошқаради, бахт-саодатда, роҳатда, ҳурмат-эҳтиромда умр кечиради. Иттифоқо Фива шаҳри бошига бирин-кетин кулфатлар ёғила бошлайди, очарчилик, вабо одамларнинг тинкасини қуритади, кўчадаги ўликларни ҳатто йиғиштириб олишга улгурмай қолишади. Маъбудларга атаб қанча-қанча қурбонликлар сўйилмасин, барибир бефойда бўлаверади. “Шоҳ Эдип” трагедияси худди шу ердан бошланади.

    Шаҳарнинг барча кишилари маслаҳат сўраб шоҳ саройига келишади. Эдип ҳам бу кулфатларнинг сабабини билмас эди. Кулфатларнинг сабабини билиб келиш учун Delfага, Apolloн коҳинига қайнағаси Креонтни юборганини ва унинг жавобини кутаётганлигини халққа айтади. Креонтга коҳинларнинг айтишича, шу кунга қадар Фива шаҳри бошига тушаётган офатларнинг сабаби шу вақтгача марҳум подшоҳ Лайнинг хуни олинмаганлигини айтади. Эдип қотилни топиш ва уни қаттиқ жазолашни, бу ишга тезда киришишини, ҳар қандай машаққатга дуч келмасин, қотилни барибир топишни ўз олдига мақсад қилиб қўяди. Подшо шу ондаёқ фуқароларни тўплаб, жиноятчини қай тариқа излаш кераклигини маслаҳат сўрайди. Халқ масалани ечиш учун бир овоздан авлиё Тиресий ёрдам бериши мумкинлигини айтади. Кексайиб қолган сўқир авлиёни йиғинга чақирадилар. Тиресий воқеа нимадалигини Лайни ким ўлдирганини билади-ю, лекин Эдипга ачиниб, сирни очишдан бош тортади. Авлиёнинг иккиланишидан шубҳаланган Эдип авлиёга аччиқ-аччиқ гаплар айтади, ҳамиятига озор етганидан аччиқланган авлиё бор ҳақиқатни айтиб ташлайди. Эдип ўз отасининг қотили эканлигини билмаса-да, лекин Лайнинг қотили бўлиб чиқиши мумкинлигидан Креонтни бош айбдор деб гумон қилиб, қаттиқ шубҳага тушади. Гўё Тиресий билан Креонт тил бириктириб, унинг тахтини эгаллашга уринаётгандек туюлади. Шу орада Иокаста келиб Лайнинг қай тарзда ўлдирилганлигини айтиб беради, Эдипни тинчлантирмоқчи, унга айтилган барча башоратларнинг пуч эканлигини исботламоқчи бўлади. Лайни тоғ оралиғидаги чорраҳа йўлда қароқчилар ўлдириб кетганлигини айтиб, эрини шубҳаларга бормасликка ва тинчлантиришга уринади. Бу воқеаларни эшитган Эдипнинг кўнглига таҳликали шубҳалар ўрнашиб кучая боради. Кейинги сўроқ ва текширишлар натижасида Лайнинг белги аломатлари аниқланади.

    Фото: АртCритиc

    Эдип шу тариқа гоҳ шубҳалар исканжасида ёниб, гоҳ фалокатнинг бартараф бўлишига умид бағишлайди. Шу пайт Коринфдан бир одам келиб Полибнинг вафот этганини унинг ўрнига халқ подшоҳ қилиб Эдипни сайлаганини айтади. Бу хабар унга тасалли беради. Кароматларнинг ёлғонлигига энди ҳеч қандай шубҳа қолмайди. Аммо шунга қарамай кароматда зикр қилинган иккинчи жиноятнинг ижро этилиши, яъни бева қолган онаси Меронага уйланиб қўйиш хавфи ҳамон Эдипни қўрқитар эди. Элчи шу мудҳиш шубҳаларни Эдипнинг дилидан чиқариб ташлаш мақсадида ўзи билган баъзи бир воқеаларни айтиб беради: Эдип ҳақиқатда Полиб ва Меронанинг боласи эмас, элчининг ўзи бундан бир неча йил муқаддам Киферон тоғи этакларида мол боқиб юрганида подшоҳ Лайнинг битта чўпонидан товонига ништар урилган болани олиб, ўз подшоҳи Полибга элтиб берган экан. Эдип ўша боланинг ўзгинасидир. Иокастага ҳамма нарса аён бўлади, индамасдан сарой ичига кириб кетади. Эдипни эса энди янги муаммо қийнайди: ахир у кимнинг боласи?

    Шу пайт Лай ўлдирилган пайтда қочиб қолган қулни олиб келадилар. Бу одам бир пайтлар эндигина туғилган Эдипни Коринф подшоҳи одамига топширган чўпон бўлиб чиқади. Энди на Эдипнинг ўзида, на одамларда ҳеч бир шубҳа қолмайди: Эдип Лайнинг ўғли, ўз отасининг қотили, онасининг эри! Нақадар даҳшат, нақадар даҳшат!

    Фото: АртCритиc

    Шум тақдир, ғамгин қўшиқ, ҳадсиз ҳасратлар…

    Хор Эдипнинг ғам-ғуссаларга тўлиб тошган шум тақдири, одам боласининг ночорлиги ва инсон бахтининг бепандлиги ҳақида ғамгин қўшиқ айтади. Худди шу пайт ичкаридан хизматкор чиқиб, яна бир мусибат юз берганини айтади. Иокаста ётоғига кириб, бу оғир ҳасратлар аламига чидолмай ўзини осганлигини хабар қилади. Кўргиликлардан ақл-у ҳушини йўқотаёзган Эдип бутун гуноҳларнинг шоҳиди бўлган ўша хонага югуради ва жон ҳолатда Иокаста кўйлагидаги тўғноғични юлиб олиб, иккала кўзини ситиб ташлайди. У ортиқ қуёш ёғдусини, болаларини, азиз юртини ўзининг тубанлашганини кўришни истамас эди. Эдип яна халойиқ қаршисида пайдо бўлади. Унинг юзида, сўқир кўзларида лахта-лахта қон қотиб қолган. Бахтиқаро, дили шикастанинг сўнгги дақиқалари қизлари билан видолашуви — трагедия санъати яратган энг даҳшатли фожиалардан биридир. Эдип афсонасининг кейинги воқеалари “Эдип Колонда” трагедиясида тасвирланади. Юқоридаги воқеаларнинг гувоҳи бўлган Фива халқи лаънатининг шаҳарда туришидан хавфсираб, унинг бадарға қилинишини талаб этади. Эдипнинг ҳар иккала ўғли Этеокл, Polinик ҳам бу талабни маъқуллаб, отасини мамлакатдан қувадилар.

    Эдипнинг катта қизи Антигона бутун ҳаётини отасига бағишлаб, ўз ихтиёри билан у ҳам узоқ машаққатли сафарга отланади. Улар неча замонлар бошпана тополмай Ер юзини кезадилар. Ниҳоят Колон деган жойда мурувват маъбудалари Эвменидалар шарафига ўстирилган боғ-у бўстонга етиб келадилар. Колон аҳолиси Эдип туфайли халқ бошига оғир мусибатлар тушиши мумкин деб, унинг бу ердан чиқиб кетишини талаб қиладилар. Бечораларнинг оҳ-у зорига кўнгли юмшаган Колон халқи подшоҳ Тезей келгунича сабр қилишга рози бўладилар. Худди шу пайтда бу ерга Эдипнинг кичик қизи Исмена ҳам келади. Отаси қувғин қилингандан сўнг Фива шаҳрида юз берган воқеаларни бирма-бир отасига айтиб беради. Ота тахтини талашиб, икки ака-ука анча вақтгача келиша олмайди. Ниҳоят Этеокл ғолиб келиб Polinикни юртидан ҳайдаб юборади. Polinик Фивага қарши қўшин тўплаётганлигини айтади. Эдип болаларининг худбинлигини, у юртидан ҳайдалган кун Эдипга заррача ҳам раҳм қилмаганларини ўйлаб уларни лаънатлайди. Маъбудларнинг амрига кўра тез орада Афина билан Фива ўртасида уруш бошланиши керак эди. Эдипнинг жасади қаерга кўмилса, ўша юрт лашкарлари ғолиб чиқиши каромат қилинган эди.

    Этеокл Креонтни отасининг олдига жўнатади, уни олиб келишни буюради. Креонтнинг сўзларини эшитган Эдип Фивага боришдан қатъий бош тортади. Креонт Эдипни ва унинг қизларини зўрлик билан олиб кетмоқчи бўлиб турганида подшо Тезей келиб қолади ва уларни ўз паноҳига олади. Креонт ноилож орқага қайтиб кетади. Орадан кўп ўтмай катта ўғил Polinик ҳам бу ерга келади, отасига Фива шаҳрига қўшин тортиб бораётганини, у билан бирга боришини ўтиниб сўрайди, лекин Эдип ўғлининг айёрликларини ошкора айтиб уни қувиб солади. Эдип маъбудларга илтижо қилиб, иккала ўғлини яккама-якка жангда ҳалок қилишларини сўрайди. Polinик кўздан ғойиб бўлар-бўлмас чарақлаб турган осмонда бирдан булут ва чақмоқ пайдо бўлади, бу эса Эдипнинг паймонаси тўлганлигидан далолат беради. Эдип қизлари билан видолашиб кўздан ғойиб бўлади.

    Фрейд иқтибослари билан якунланган хулоса

    Охирини чамалаш унча қийин эмас. Эдип янаям изтиробга берилади, нега бу башоратга хўрак қилиб у танланганини билишни истайди, сиқилади ва адо бўлади. Бу ҳақида, яхшиси, Фрейд фикр билдиргани дуруст. Фрейд шундай ёзади: “Шоҳ Эдип” асари антик дунё юнон томошабинини қандай ларзага солишининг асосий сабаби, эътироф этилаётгандек, тақдири азал билан инсон иродаси ўртасидаги тўқнашувдир… Эдип каби бизнинг ичимизда ҳам ахлоққа қарши майл-истаклар мавжуд ва бу истак пайти келиши билан асосий истакка айланиши мумкин”.

    Фрейд “Шоҳ Эдип” асарини ХХ аср кишиси психологияси билан муқояса қиларкан, шундай хулосага келади: мифларни, ахлоқни, динни фақат онгости кечинмалари, рамзлари нуқтаи назаридан баҳолаш мумкин. Фрейдга кўра, Эдипнинг отасини ўлдириши, онасига уйланиши болаликдаги инсон миясида қолган майлларининг инъикосидир. Фрейд: “Агар биз ҳам болалигимиздаги онамизга ва отамизга бўлган миямизда лип этиб пайдо бўлган, кейин ўчган майлимизни хотирлай олсак, ўзимиздан ўзимиз жирканиб кетардик”,— дейди.

    “Шу сабабли, — дейди Фрейд, — Эдипнинг тақдири — бу илоҳий ҳукм ҳодисаси эмас, патологик ҳодисалар ва бундай фожиа ҳар бир инсонда содир бўлиши мумкин”.

    Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, V-ИВ асрлар юнон тарихи чиндан ҳам воқеаларга бой, бениҳоят мазмундордир. Ана шу улуғ ўзгаришлар муносабати билан Афина шаҳар давлатида туғилган муҳим сиёсий ва ахлоқий муаммолар адабиётга беҳисоб мавзулар ҳадя қилиб, унда ўзининг инъикосини кутар турли-туман масалаларни ҳал этишда кўмаклашувини талаб қилар эди. Улуғвор бу ҳодисаларнинг эндиликда эски лирик қўшиқлар ҳажмига сиғдирмаслиги шубҳасиздир. Жамиятдаги зиддиятларини ва тўқнашишларни ҳаммадан кўра мукаммал ва муфассал ифода этишни эплай оладиган бирдан-бир адабий жанр, албатта, драматургия бўлган. На эпик достонлар ва на лирик асарлар бу вазифаларнинг шубҳасиз тўла уддасидан чиқа олмас эди. Ҳаракат, шеърият ва мусиқа тўқимасидан таркиб топган ягона уйғун шакл касб этган драма адабиёти, поэзиянинг имкониятларини жуда кенгайтириб юборади. Унинг оммабоплиги, зиддиятларга бойлиги, таъсирчанлиги бутун юнон адабиётида пешқадамлик қилишини таъминлайди.

    Шу тариқа юнон драматургиясининг учта асосий жанри — трагедия, комедия ҳамда сатиралар драмаси пайдо бўлади.

    Фото: Google Images

    Қизиқарли фактлар

    Қадимгиларнинг гувоҳлик беришича, адиб ўзининг 60 йиллик адабий фаолияти давомида 120 дан ортиқ трагедия ёзган. 24 марта драматик шоирлар мусобақасида ғолиб чиққан. Бироқ мазкур асарлардан бизгача 7 таси етиб келган холос.

    Жаҳон адабиёти тарихига Софокл (асосан) Эдип ҳақидаги ривоятлар асосида ёзилган асарлари “Эдип шоҳ”, “Эдип Колонда” ва “Антигона” трагедиялари билан киради.

    Ёзувчи Назар Эшонқул “Шоп Эдип” ва Шукур Бурхонов ҳақида шундай фикр билдиради: “Томошабинлар, албатта, Софоклнинг “Шоҳ Эдип” асаридан ва унинг телевариантидан хабардор. Бу машҳур трагедиядаги Эдип ролини улуғ санъаткор Шукур Бурҳонов ўйнаганди. Улуғвор асарлар улуғ истеъдодларни дунёга келтиради, улуғ саҳна асарлари улуғ актёрларни яратади. Софоклнинг улуғлиги ўзбек саҳнасида яна ҳам улуғвор қиёфага кирди”.

    Азизбек Юсупов

    14.09.2023, 22:25   Изоҳ (0)   50116
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Бугун онам ўлди. Ё кечамикан, билмайман…” — “Бегона” асари ҳақида

    01.07.2023, 17:05

    Одам боласининг оғир қисматига, Ер юзидаги зулм ва адолатсизликларга қарши чинакам исён “Занжирбанд Прометей” трагедияси ҳақида

    07.09.2023, 07:20

    “У — соддадил Суқрот — зулмат қўйнида ўз заҳарини томчима-томчи ичади. У топталган фаришта, хўрланган ҳалол одам”. “Цезар Бирото” романи ҳақида 

    12.09.2023, 10:14

    “Ҳаддидан ошиб кетган эҳтиросларнинг ҳаммаси шунақа тақдирга эга. Улар ҳеч қандай қонунлар билан — на маънавий, на ижтимоий тартиб-қоидалар билан ҳисоблашишни иста...

    29.08.2023, 07:48

    “Чоллар нега жуда барвақт туришаркан-а? Наҳотки буни қолган умрларидан бир кунини бўлса ҳам чўзиш ниятида қилишса?..” — “Чол ва денгиз” асари ҳақида 

    24.08.2023, 23:30

    “Ўқийверасиз, ўқийверасиз, ўқийверасиз ва худди ўзингизни бир нарса ўқиётгандек тасаввур этасиз...” — “Улисс” асари ҳақида

    22.08.2023, 23:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    American University оf Technology (АУТ) Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Машҳур патир, ҳамма биладиган қабристон, тор кўчали маҳаллалар. Кадрларда Олмазор

    10 апрел, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Манчестер Юнайтед” ярим асрлик антирекордни қайд этди

    Спорт | 12 май, 13:30

    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида

    Реклама | 12 май, 13:30

    Трамп энг бой учта араб давлатига ташриф буюради

    Дунё | 12 май, 13:23

    Ўзбекистонга иссиқ ҳаво кириб келиши кучаяди

    Ўзбекистон | 12 май, 13:12

    Marvelʼнинг ёвуз қаҳрамонлари грим ва компьютер графикасисиз қандай кўринишга эга?

    Кино | 12 май, 13:01

    АҚШ ва Хитой божларни 90 кунга пасайтиради

    Дунё | 12 май, 12:58

    Муносиб қаршилик, асабий кечган ўйин ва баҳс тақдирини ҳал қилган пенальти: “Навбаҳор” ва “Хоразм” ўйинидан фотогалерея

    Спорт | 12 май, 12:32
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.