• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Китоб

    “Исталган тилак учун умринг билан товон тўлайсан — қанча кўп хоҳласанг, ҳаётинг шунча қисқариб бораверади…” “Сағри тери тилсими” романи ҳақида

    Дон Корлеонедан Рафаэлга қадар

    Балзак асарларига муккасидан кетишим Марио Пюзонинг “Чўқинтирган ота” асари билан бевосита боғлиқ. Асарга эпиграф қилиб, Балзакнинг қуйидаги сўзлари олинган: “Ҳар қандай катта бойлик ортида жиноят яширинган бўлади”. Тўғри, бир қарашда ҳеч қандай алоҳидалик йўқ. Лекин ҳамма гап ушбу ҳикматнинг алоҳида эмаслигида. Улкан бойлик ортида, албатта, жиноят, катта пора ётишини ва айнан бизда бу ҳодисаларнинг содир бўлиши табиий қабул қилиниб бўлганлиги сабаб ҳам шу афоризм менга қаттиқ таъсир қилган.

    Қаҳвахўр амакининг “Горио ота”, “Даҳрийнинг ибодати”, “Гобсек” каби реализмнинг шафқатсиз пўртаналари билан суғорилган оғир асарларидан кейин, очиғи яна битта каттароқ романини ўқишга мажол топа олмаётган эдим. Лекин “Сағри тери тилсими” мутолаасидан сўнг, Балзакдек реалист ҳам мистикага мурожаат қилганини ҳамда уни реаллик билан омухталаштириб, ўзига хос тарзда ифодалай олганига қойил қолдим. Умуман олганда, Балзак асарларида судхўрлик ва рақобат, молиячи найрангбозлар, мулк учун, олтин учун курашиб тубанлик ботқоғига ботган корчалонлар, турли тоифадаги одамлар қиёфаси гавдаланади.

    Масалан, буржуа идеологияси, пулга ва олтинга сиғиниш одатининг 19-аср Францияси шаҳарларидан энг олис вилоятларигача етиб бориб, энг софдил кишиларни ҳам бахтсиз этаётганини ёзувчи “Евгения Гранде” романида тасвирлар экан, бундай ҳаёт устидан чиқарган ҳукмнинг образлар орқали ифодалашдан ташқари “бу буржуа замони фожиасидир, унда заҳар йўқ, ханжар иштирок этмайди, аммо бу фожиа унда иштирок этувчи учун машҳур Атридлар оиласида бўлиб ўтган барча драмалардан ҳам бешафқатроқдир” деган таърифни қўшимча қилади.

    Иллюстрация: “Дарё” / Асила Умарова

    Асар ҳақида икки оғиз

    Романнинг биринчи нашри Парижда 1831 йилнинг август ойида муаллифнинг кириш сўзи билан икки китобда босилиб чиққан. Балзак “Сағри тери”дан айрим парчаларни вақтли матбуот саҳифаларида эълон қилган. 1830 йилнинг декабрида “Карикатура” журналида қиморхона саҳнаси (романнинг бошланиши) “Сўнгги наполеондор” номи билан чоп этилди. Балзак ҳаётлигида “Сағри тери тилсими” етти марта нашр этилган.

    Муаллиф ушбу романини 1845 йилда “Инсоният комедияси” (“Фалсафий этюдлар”) биринчи нашрининг 14-томига киритган.

    Балзак асарига ўзига хос тасвирий эпиграфни илова қилган. Бу эпиграф 18-аср ёзувчиси Л. Стерннинг “Жентлмен Трестрам Шендининг ҳаёти ва мулоҳазалари” романидан олинган. Стерн романи қаҳрамонларидан бири, капрал Трим ҳассасининг учи билан худди шундай тўлқинсимон (фақат тикка) шаклда чизади. Бу билан у инсон ҳаёти ҳақидаги мулоҳазасини билдиради.

    “Сағри тери тилсими” романининг ўзига хослиги унинг учта алоҳида қисмга бўлинганлиги ва бир вақтнинг ўзида бу қисмлар бир-бирига боғлиқлигида. Биринчи қисм “Тилсим” реализм ҳамда фантастика унсурларини ўзида бирлаштиради, бу бобни қора бўёқлар билан чапланган романтик эртак десак ҳам бўлади. Бунда ҳаёт ва ўлим, ўйин (пул учун), санъат, севги, эркинлик мавзулари кўтарилган. Иккинчи қисм “Тошюрак қиз” — бу Балзак психологизми билан сингдирилган ниҳоятда реалистик ривоят. Бу ерда биз ҳақиқат олдидаги ёлғон ҳис-туйғулар, ижод, инсон умри ҳақида ўқиймиз. Энг сўнгги қисм “Талваса”да эса тийиқсиз ғазаб, тушовланмаган туйғуларга, тўкис бахт ҳамда севгилисининг қўлида жон берадиган адоқсиз қайғуга бирдек жой бор.

    Сюжет ва таҳлил

    Сюжет сағри териси билан боғлиқ тилсим ҳодисасига асосланган. Сағри териси деб қадимий Эрон ҳудудларида яшаган ёввойи эшакларнинг ғайриоддий зотиннинг терисига нисбатан айтилган. Терининг орқа тарафида санскрит ёзувида (аслида, қадимий араб ёзувида) шундай ёзилган бўлади: “Иста ва истакларинг бир зумдаёқ амалга ошади. Аммо тилакларингни ўз умринг қаричи билан ўлчашингни унутма. Ҳар бир тилакдан сўнг умринг каби қисқариб боравераман. Истасанг, мендан фойдалан!”

    Рафаэл чорасизликка бўккан қашшоқлик чоҳидан, у ердаги қоронғиликдан халос бўлишни истаб юрган пайт бу талисман бераётган таклиф унга нақд жаннатга чипта ютиб олгандек таъсир қилади ва кўп буюк асарларда қарғалгани каби инсон нафси учун тағин иблисга ўз қалбини сотади!

    Дўкондаги мункиллаган сотувчи сен шайтон билан улкан битим туздинг, деганида унчалик фаҳмига етиб бормаган Рафаэл биринчи ва ҳалокатли тилакни айтади ва талисманни (тумор) олади. Аммо у бошиданоқ “истак” тушунчасини жуда аниқ маънода талқин қилиб, психологик хатога йўл қўяди — “истак” тоифасига фақат ақл бовар қилмас мўжиза, ғайритабиий, ғайриоддий нарсалар, аниқроқ қилиб айтганда, олтин балиқ ҳақидаги эртакдаги ҳолатга тушдим деб ўйлайди. Бироқ кўп ўтмай бой-у бадавлат бўлиб, шон-шуҳрат пиллапояларидан қийналмайгина чиқиб борар экан, у тўсатдан сағри терининг хусусияти нафақат бундай “катта” истакларга, балки инсон қалбининг энг оддий, ҳамма билган, ҳеч ким парво қилмаган ҳаракатлари, хоҳишларига ҳам тегишли эканлигини пайқаб қолади.

    Маълум бўлишича, унга бирон бир майда-чуйда, кундалик ҳаётда рўй беравериб безиллатиб юборган ҳолатларни гўё ҳасратлашгандек гапириб беришнинг ўзи кифоя — ҳалокатли шартнома механизми дарҳол ишга тушади, истак амалга ошади, шу билан бирга, терининг ҳажми зум ўтмай кичраяди, лаҳзаси ҳеч бир жавҳар-у марваридлар билан ўлчанмайдиган гўзал неъмат — ҳаёти эса қисқаради.

    Сағри териси том маънода ҳар қандай, шунчаки хаёлда “зип” этиб ўйланган аҳамиятсиз, беихтиёр содир бўлган истакни-да амалга оширади. Рафаэл ўзини шайтоннинг тузоғида кўради. Албатта шундай бўлади. Енгил эришилган нарса ортида самимий омаддан ҳам кўра кўпроқ нафс қудрати ётади, ахир.

    Йигит миясидан ниманидир исташни чиқариб ташлашга зўр бериб кучанади, бироқ истамасликнинг ўзи бир истак эди! Ваҳима ва талваса ичида ақлдан озар даражага келади. Ўзини ташқи дунёдан ажратишга, ҳар хил истакларни ўйланмасиданоқ йўқ қилишга, истак тушунчасини бу чириб кетгур бошдан чиқариб ташлашга чиранади. Аммо, афсуски, ғишт қолипдан кўчган, даҳшатли сотув амалга ошиб бўлганди. Тирик ҳолда ўлиш, жисмоний ўлимдан минг карра ёмонроқ ва Рафаэл, қанчалик қочишни истамасин, алалоқибатда, барибир шу кўйга тушади.

    Иллюстрация: “Дарё” / Асила Умарова

    Буржуа жамиятидан нафратланиб ўтган адиб хулосаси

    Балзак кўнглида асарни ёзиш нияти қандай туғилганлигини ёзувчининг кундалик дафтарларидан билса бўлади. Дафтардаги қисқа тезисларни эслатувчи мана бу ёзувларга эътибор беринг: “Ҳаёт тимсоли бўлган терини кашф этиш... Фалсафий эртаклар учун. Биринчидан, сағри тери. Инсон ҳаётининг тоза ва оддий ифодаси, чунки у ҳаёт, механизм. Инсон ҳаёти машинасининг аниқ формуласи. Хуллас, якка вужуд тасвирланади, лекин ҳаётий қилиб; мавҳум эмас”. Сўнг Балзак асарнинг фалсафий заминини қуйидагича ифодалайди: “Бу асар (фалсафий эртак) ҳозирги асримиз, ҳаётимиз, худбинлигимизнинг формуласи бўлиб қолади”.

    “Сағри тери” ҳақида “Карикатура” журналида Александр Б. имзоси билан босилган биринчи тақризда эпиграф бундай талқин этилади: “Романда инсон ҳаёти илондай эгри-бугри, тўлқинли, иланг-биланг чизиқдан иборат драмага қиёс қилинади, зотан, унинг эгриликларидан қочмаслик керак. Асарнинг қойилмақом эпиграфи шуни англатади”.

    Жанр жиҳатидан “Сағри тери” Балзакнинг фалсафий романларига киради. Ёзувчининг фалсафий романлари, қиссалари ва ҳикоялари туркуми шу асар билан бошланади. Балзак замондоши бўлган танқидчи Ф. Шал ҳаққоний кўрсатишича, адиб “Сағри тери”да “янги давр фантастикаси”ни кашф этган. Чиндан ҳам Балзак асарда ёш шоир тақдирини кўрсатиш орқали буржуа воқелигининг ақлга мувофиқ эмаслигини, эҳтиросларнинг ғаройиблиги ва шафқатсизлигини, кундалик турмуш пўчоғи остидаги даҳшатни, фожиани очиб кўрсатади.

    “Сағри тери”да Балзак буржуа жамиятидаги асосий зиддиятларни очишга интилади: у, меҳнатнинг таги роҳат эмаслигини кўрсатишга ҳаракат қилади. Бир ёқда ғариб, қашшоқ турмуш, қондирилмаган истаклар; бошқа ёқда инсон шахсиятини вайрон қилувчи айш-ишрат, шаҳват кетидан қувиш...

    Ушбу романда шахснинг манманларча тилак-истакларини қондириш йўлида ҳалокатга учрашининг тимсоли бўлиб кўринади. “Тилак — бизни куйдиради, имкон эса хароб қилади”, дейди Рафаэлга кекса антиквар. Тилак, эҳтирослардан ўзини тийиш ҳам, айш-ишратга муккадан кетиш ҳам одам учун ҳалокатлидир.

    Буюк асарлар яратиб, Парижни забт этишни орзу қилган камбағал шоирнинг ҳаёт йўлини тасвирлар экан, Балзак муайян даражада ўзининг ёшлик йилларини эслайди. Асарда ёзувчининг Ледигер кўчасидаги болахонада — ҳужрада кечирган очин-тўқин турмуши, дадил ижодий режалари, меҳнати ўз аксини топган.

    “Сағри тери” асарида тилга олинган кўпгина муаммолар ва мавзуларни Балзак кейинги романларида янада ривожлантирди. Чунончи, адиб “Ушалмаган орзулар”, “Куртизанкаларнинг дабдабаси-ю ғариблиги” романларида шоир тақдири мавзусига мурожаат қилади. Киборлар жамиятининг вакили, меҳнат қилмай, кайф-у сафода яшаш фалсафасини тарғиб қилувчи Растиняк дўсти Рафаэлнинг тақдирига катта таъсир кўрсатади. Кейинчалик, Растиняк “Инсоният комедияси”нинг асосий қаҳрамонларидан бирига айланади. Жумладан, “Горио ота” романида, “Ўзи билмас масхарабозлар” ҳикоясида, “Куртизанкаларнинлг дабдабаси-ю ғариблиги” романида ва бошқа бир қатор асарларида. “Сағри тери тилсими”да, базм-у жамшид пайтларида “Инсоният комедияси”нинг асосий қаҳрамонларидан яна бири “Олтинларга чўмилувчи қотил” банкир Тайфер пайдо бўлади.

    Иллюстрация: “Дарё” / Асила Умарова

    Асардан иқтибослар

    • Тилак бизни куйдиради, имкон вайрон қилади, билиш эса бизнинг заиф вужудимизни абадий сокинликка олиб келади.
    • Ёшлигимизда одамлар ва шароит тазйиқига қарамай, туйғуларимизнинг нозик-ниҳол гулига, виждонимизга, фикрларимизга ҳали гард қўнмаган бўлади. Шу туфайли ёвузлик билан келишолмаймиз; бурчимизни очиқ-ойдин англаймиз; номус ўлимдан кучли бўлади; кўнглимиз очиқ, қувлик нималигини билмаймиз.
    • Истеъдодли, талантли одамлар ҳамиша ёниб яшайдилар: қизлар эса талантли одамнинг ғам-кулфатларига шерик бўлишни исташмайди – қизларнинг ҳаммаси ўз ошиқларининг фақат шуҳрат келтиришини ўйлашади. Аслида улар бизни севмайди, балки биз орқали ўзларини севишади! Ахир ижод қилишга, бунёдкорликка қодир бўлган камбағал, мағрур санъаткор улар учун худбин кўринади. Талантли одамнинг теварагида доимо қандайдир фикрлар гирдоби чарх уради, шу гирдобга ҳамма нарса ғарқ бўлиб кетади, ҳатто маъшуқаси ҳам.
    • Бу ердаги томошалар бировга қиммат, бировга арзон тушади…
    • Бу ерда бировнинг шафқатига сазовор бўлиш учун ўтакетган бахтсиз, бировнинг меҳрини қозониш учун жуда заиф, бировнинг кўнглини эритиш учун жуда ғариб киши бўлиш керак.

    Қизиқарли фактлар 

    — Ўз таржимаи ҳолида муаллифнинг таъкидлашича, ўзи ёзган энг севимли асари бу “Луи Ламберт” романи;

    — Ёзувчи дунёда биринчилардан бўлиб, муаллифлик ҳуқуқи лойиҳасини ишлаб чиққан;

    — Балзак бир кунда турк қаҳвасидан 50 чашкагача ичган. Агар қаҳва қайнатишнинг иложи бўлмаса, Балзак қаҳвани қуруғича оғзига ташлаб олар экан. Реалист адибимиз “Инсон комедия”сини ёзгунча у 15 минг чашка ўткир қаҳва ичганлиги ҳақида миш-мишлар юради;

    — Балзак оғир ҳаёт ва ижод йўлини босиб ўтади. Сурункали меҳнат ва ҳаётий қийинчиликлар туфайли соғлигини йўқотган адиб умрининг охирги (1848–1850) йилларида янги асар эълон қилолмайди. Узоқ йиллар хат ёзишиб келган меҳрибон дўсти ва сирдоши поляк аёли Э. Ганскаяга уйланиш ниятида 1850 йилнинг мартида Украинага келади. 14 март куни Балзак ва Ганскаянинг никоҳ тўйи бўлиб ўтади. Орзуси ушалган адиб Париждаги дўсти З. Карро хонимга қуйидаги хабарни йўллайди: “Менга ҳаётимнинг на бахтли болалигидан, на навқирон ёшлигидан тўйиб баҳра олиш насиб этди. Афтидан умримнинг ёзи ва кузи тотли ўтадиган кўринади”. Афсус, бундай бахт Балзакка насиб бўлмайди. Май ойида касали зўрайган адиб рафиқаси билан Парижга қайтади. Парижга келгач, у тўшакка ётиб қолади. 1850 йилнинг 18 августида буюк романнавис вафот этади.

    Азизбек Юсупов

    12.07.2023, 23:41   Изоҳ (0)   23982
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Мен кампирни эмас, ўзимни ўлдирдим…”. “Жиноят ва жазо” асари ҳақида

    28.05.2023, 20:20

    “Шайтон китоб тимсолида ҳаётимга кириб келган ва барча нарсани ўзиники қилиб олган эди…” “Қора китоб” асари ҳақида

    04.06.2023, 20:04

    “Ҳаётнинг маъносиз эканлигига энг яхши исбот унинг маъноси борлигини исботлашга келтирилаётган аргументлардир…” — “Годони кутиб” асари ҳақида

    19.06.2023, 23:40

    “Бугун онам ўлди. Ё кечамикан, билмайман…” — “Бегона” асари ҳақида

    01.07.2023, 17:05

    “Кул бўлгунча ёндир, кейин кулини ҳам ёқиб юбор!” Экологик фожиалар асорати, қирғин қуроллари, тараққиёт туфайли вайронага айланган сайёралар — “Фаренгейт бўйича 4...

    24.06.2023, 23:10

     “Ҳалол ва яхши одам буржуа жамиятининг бўғиқ муҳитида яшай олмайди” — “Мартин Иден” романи ҳақида

    11.06.2023, 10:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 

     

    Тавсия этамиз

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    Дунё | 12 май, 19:00

    Меган Марклнинг рецептидан жабрланган аёл ундан 10 млн доллар товон пули талаб қилмоқда

    Лайфстайл | 12 май, 18:45

    Google ўз маълумотлар марказлари учун учта янги АЭС қуриш буюртмасини берди

    Дунё | 12 май, 18:30

    Польша Россиянинг Краковдаги бош консулхонасини ёпиб, дипломатларни чиқариб юборади

    Дунё | 12 май, 18:15

    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда

    Реклама | 12 май, 18:00

    Ўзбекистонда аҳил оилалар ҳамда ёш келин-куёвлар иштирокида “Оилалар сайли” ўтказилади

    Ўзбекистон | 12 май, 18:00

    Франция 2040 йилгача робот армияга эга бўлади

    Дунё | 12 май, 17:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.