• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Китоб

    “Одамлар доимо энг яхши кўрган нарсаларини вайрон қилади…” — “Алкимёгар” асари ҳақида

    Ўқиш давомийлиги: 8-9 дақиқа

    Шарқ руҳи билан тарбияланган Сантьяго

    “Алкимёгар” китобини акам олиб келганмиди ёки дадам, аниқ эсимда йўқ. Шуни биламанки, бу китобни Румийга оз-моз тишим ўтишни бошлагунга қадар нақд ўн бир марта қайта мутолаа қилиб чиққанман. Сариқ, китоб дизайнда улкан кўз ва ундан сизиб чиқаётган ёш, кичкина қилиб ёзилган муаллиф исми: Пауло Коэло. Биламан, ҳозир бу асар ўқувчиларни ҳайратлантирмайди, у ердаги гаплар ҳам бир оз “эскиргандек”. Аммо мен болалигимнинг шонли кунларини бу китобсиз тасаввур қилолмайман. Айнан шу китоб жиддий асарларга ўтишимда эталон вазифасини аъло даражада бажарган. Чўпон йигит Сантьяго билан эса деярли руҳдош эдик: йўл юраётгану, қаерга отланганини билмайдиган, жуда кўп иккиланадиган, бироқ озгина журъат билан ҳаёти бутунлай ўзгариб кетган бу йигит мен ўша пайтлар пинҳон ҳавас қиладиган ягона одам эди. Ҳатто унга ўхшаб қўй боқишни, қўйларни ўзимга ўргатиб олишни қаттиқ хоҳлардим. Қани чексиз қир-адир бўлсаю, ҳайё-ҳуйт, деб табиат қўйнига сингиб кетсанг, деб орзу қилардим.

    Фото: Google Images

    Китобдаги услуб эскиргани билан, ундаги ғоя менимча ҳали-бери ўлмайди. Одамлар ҳозир ҳам Олам кучи борлигига, нимага шаҳд билан киришсанг, бутун олам шуни рўёбга чиқариш учун ҳаракатланишини инкор этиб бўлмайди. Мен эса мана шундай нафис, Шарқ ривоятларидан руҳланган Коэлонинг таҳлил қилинавериб, ранги униқиб кетган асари ҳақида сал бошқачароқ, сал эркинроқ фикр билдириб кўраман.

    Сўз магияси ва Чин Алкимёгар йўли

    Бадиий адабиётнинг ижтимоий ўрни ҳақида икки хил бўлади. Умумий олиб қараганда, албатта:

    • бадиий асар омма учун яратилади;
    • алоҳида хос шахслар учун яратилади.

    Шунақа ёзилмаган, ҳеч қаерда кўрсатилмаган, балки китобхонларнинг ўзлари яратиб олган қарашлар мавжуд. Лекин муҳим қараш. Жаҳон адабиётининг кўп йиллик тарихида битилган асарлар мана шу икки тамойилни ўзида намоён этади. Дейлик, Камюнинг “Бегона” асарини оддий ўқувчи бир неча саҳифа ўқигач, идрок этолмай четга суриб қўйиши ҳеч гап эмас — бу четга суриб қўйишнинг, албатта, “Бегона”нинг санъат асари сифатидаги қимматига заррача дахли йўқ. Пауло Коэлонинг асарлари эса ҳар иккала тоифадаги китобхоннинг талабига жавоб беради. У на хосларга ва на омма савиясига “ётади”. Тўғри, роман матнининг ички қаватларидаги рамз ва белгиларини идрок этиш учун алоҳида тайёргарлик керак, лекин Инжил, Таврот ва Қуръоний ҳақиқатлардан бохабар одам учун бу тайёргарлик кўп вақтни олмайди. Аммо Нуриддин Исмоиловнинг “Ўлимга маҳкум қилинганлар” деган на роман, на қисса, умуман, ҳеч нарсани ўқиган ҳар қандай ўқувчининг дабдурустдан бу фалсафий асарга “тиши ўтиши”, табиийки, қийин.

    Асарларнинг умумий пафосидан “Минг бир кеча” таъсирини, Яъқуб, Юсуф, Исо Масиҳ ҳақидаги ҳақиқат — ривоятлар руҳини, айниқса, колумбиялик адиб Г.Г.Маркес адабий-фалсафий мактаби оҳанг ва услубини илғаш қийин эмас. Буни айтмасам ҳам Шарқ ривоятларидан хабардор одам билади.

    Фото: DV

    Ва кейинчалик танқидчилардан ўқиб билдимки, чиндан Коэлонинг ушбу асарида бир мустаҳкам тизим йўқ, яъни тартиб йўқ. Жуда кўп чалкашасиз. Аммо Коэло ҳар бир қаҳрамонининг руҳий оламига чуқур кириб боришини айтиб ўтмасак бўлмайди. Ундан ташқари, мароқли сюжет сизни, албатта, ўзига ром этади. Тўғри, бу мутаассирлик анча оғир кечади. Негаки роман диққатни мудом бир жойга жамлашни талаб этади, рулда ўтирган кишидай бир лаҳзалик чалғиш ҳам қимматга тушиши мумкин: бирор детал, тафсилот ёки рамзга эътиборсиз қараш шу жойни қайта ўқишга мажбур қилади. Романдаги рамз, белги ва матн остига яширин фикрларни бир ўқишда илғаб олиш мушкул.

    Муаллиф гоҳида сюжетни атай чигаллаштиради. Бу романдаги реал ва сеҳрли ҳодисаларнинг ўзига хос бадиий синтезидан келиб чиқади.

    “Ишоралардан иборат асар — топишмоқни хушламайдиганлар учун қийин танлов”.

    Пауло Коэло “Алкимёгар”нинг мақсад-муддаоси, фалсафий асосини шундай ифодалайди: “Бизнинг сайёрамизда бир буюк ҳақиқат бор: агар сиз чиндан ниманидир орзу қилсангиз, унга, албатта, эришасиз. Зотан бу орзу олам қалбида ҳам туғилади ва айни шунинг ўзи сизнинг Ерда мавжудлигингизнинг тасдиғи, сизнинг тақдирингиздир”. Бу ғоявий мазмун тақдир йўлидан бораётган, курашаётган, орзуси — рамзий хазина томон интилиб, ўзлигини, ўз қалбини англаётган шахснинг руҳий эврилишлари, ботиний ва зоҳирий олами, Сантьяго ва Алкимёгар образлари призмасида ўз ифодасини топган.

    Асар сюжети ҳақида ўқимаган одам ҳам билади ҳозир. Чунки унга атаб ёзилган тақризларда деярли ҳамма нарса ёзилган. Келинг, биз ундан кўра бу ажойиб асарнинг мағзини чақишга ҳаракат қилиб кўрамиз. Дунёнинг кўп мутафаккирлари қатори Пауло Коэло ҳам инсоннинг қандай тақдир эгаси бўлиши унинг ўз қўлида, деган қараш тарафдори. Шу фикр “Алкимёгар” романида бошдан-охир Сантьягонинг саёҳат-риёзатлари орқали сеҳрли реализм услуби асосида очиб берилган. Бу тақдир Ҳақ томонидан ато этилган олий ҳақиқат, шу ҳақиқат, моҳиятга етиш учун инсон аниқ мақсад — идеал йўлидан чекинмаслиги керак, деган мағзи тўқ улуғ ғоя. Лекин моҳият, бахт, комилликка ўз-ўзидан эришилмайди. Мақсад йўлидаги шахс ким бўлмасин, қандай ишни бажармасин, адолатли, ҳақгўй, кўнгли ёруғ, нияти тоза, эътиқоди букилмас, иродаси синмас бўлиши даркор. Олий мақсад ва унга элтувчи йўл аниқ бўлмоғи, унга етиш учун ҳар қандай риёзатга руҳан, маънан, жисмонан тайёр турмоғи зарур.

    Айни пайтда бу йўлда ижтимоий, сиёсий, иқтисодий шарт-шароитлар ва тўсиқларни енгиб ўтиш ҳам муҳим. Олий ниятга раҳнамо Пир (Алкимёгар)нинг йўлбошчилиги, синовларисиз етиш мушкул. Унинг ўгитлари билан мурид ҳар қандай қийинчиликни енгиши мумкин. Пирнинг руҳий-маънавий қудратни худди ёглардек бир жойга — бир мақсадга йўналтириш тажрибасини эгаллаш, бу йўлда алдов, чалғиш, адашиш, енгилишдан қўрқмаслик, муваффақиятсизлик ва омадсизликдан чўчимаслик психологияси, иродасини тарбия топтириш катта аҳамиятга эга. Олий мақсад – Ҳақ – Хазинага эришиш учун бутун имконият ва воситаларни ишга солиш ҳам муҳимдир.

    Мана шу саъй-ҳаракат аниқ мақсадга йўналтирилса, Пауло Коэло айтмоқчи, бутун олам руҳи сизга ёрдамга келади. Янаям, соддароқ қилиб айтсак, сендан ҳаракат, Ҳақдан барокат.

    Мақсад, орзу, ишонч деган нарсалар билан бошни қотирма, бу ҳозир энсани қотиради холос, дейдиганларда яна бир ўринли савол туғилади: “Хўп, мақсад ҳам бор дейлик. Бутун олам руҳи ҳам шунга ҳаракат қилар экан. Унда нега ҳамма ўзи истаган нарсага эришмайди, майли қийналсин, азоб чексин, лекин шундай бахтиқаролар борки, шунча чираниб, оқибатда ҳеч нарсага эишмайди. Уларга нима дейсан?”

    Фото: Google Images

    Жавоб учун яна Коэлонинг ўзига мурожаат қиламиз: “Хўш, нима учун ҳамманинг ҳам истак-орзулари ушалавермайди? Бунга тўртта тўсиқ халал беради. Биринчиси шундан иборатки, гўдаклик пайтдаёқ ҳаётда эришишни жуда истаган нарсаларга интилганимизда, йўқ, буларга эришиб бўлмайди, деган гапни қулоққа қуйиб қўйишади. Бола ҳарчанд уринмай, барибир ўзим хоҳлаган нарсага эришолмайман, деган фикр билан улғаяди. Шу тариқа йиллар мобайнида қалбида турли шубҳа-гумонлар, қўрқувлар илдиз отади, умидсизлик ва айбдорлик ҳисси кучайиб боради. Ва бир кун келиб, ўз тақдирини яшаш истаги шу оғир юк остида қолганини англаганида, ўзига инъом этилган олий имконни йўқотиб қўйгандай туюлади. Бироқ аслида бу имкон унинг қалбида яшаётган бўлади”.

    Фото: Тҳе Guardian

    Хулоса ўрнида ривоят

    Хуллас, шундай. Миядаги миллионлаб шубҳа-ю, ахборот ахлатларидан қутулиб, хотиржам ҳолатда мутолаа қилинса, китобнинг ўзи сизга хазинани очувчи калитни тутқазади. Хулоса ўрнида асардаги гўзал ривоятни келтираман. Асарнинг бир жойида Маликсиддиқ Сантьягога бахт ҳақида бир ҳикоя айтиб беради. Бир савдогар ўғлини бахт нима, унинг қандай сир-асрорлари бор, билсин деб энг таниқли донишманд ҳузурига юборибди. Ўғлон қирқ кеча-кундуз саҳро кезиб, ниҳоят тоғ тепасидаги ажойиб бир қалъани кўрибди. Бу қалъада у излаб юрган донишманд яшар экан. Лекин у истиқомат қиладиган қалъа донишманднинг узлатга чекинган кимсасиз кулбасига сира ҳам ўхшамас, аксинча, одам билан тўла эди: савдогарлар лаш-лушларини кўрсатиб у ёқ, бу ёққа чопқиллашар, баъзилари бурчак-бурчакларда гаплашиб туришар, мўжазгина созандалар гуруҳи майин куй ижро этар, залнинг ўртасида бу ўлкада топса бўладиган жамики ноз-неъматларга тўла тўкин дастурхон тортилган. Йигит авлиёнинг олдига киради. Донишманд унинг ташрифидан кўзлаган мақсадини эшитади, кейин йигитчага қалъани томоша қилиб, айланиб чиққин, икки соатдан кейин шу жойга келасан, деб тайинлайди.

    “Дарвоқе, сендан яна бир сўровим бор, — дейди у йигитчага икки томчи мой солинган чой қошиқни узатиб. — Бу қошиқчани олгин, қара, тағин мой тўкилмасин”. Йигитча, кўзини қошиқчадан узмай, зиналардан чиқиб-тушиб саройни айланади, икки соатдан сўнг яна Донишманд қошида ҳозир бўлади. “Хўш, — дейди Донишманд, — ошхона залидаги форсий гиламлар сенга ёқдими? Боғдаги дов-дарахтлар, гулзорлар-чи? Уларни қўли гул боғбонлар ўн йил деганда барпо этишган. Менинг кутубхонамдаги эски қалин китоблар, терига битилган қўлёзмалар-чи?”. Ўсал бўлган йигитча буларни кўрмаганини тан олади, зотан қалъани айланганда у бутун диққатини хўжайин қўлига ишониб топширган чой қошиқдаги мойдан узмаган эди. “Изингга қайт ва менинг уйимдаги мўжизаларни томоша қил, — дейди Донишманд. — Туриш-турмушини кўриб билмаган одамингга қандай ишонасан”. Йигитча қўлида қошиқ билан яна саройни айлангани жилади. Бу сафар у олдингидай диққат бўлмай, хоналарни безаб турган камёб жиҳозларни, санъат асарларини кўриб чиқади. У боғларни ва қалъани ўраб турган қояларни кузатади, гулларнинг ва сурату ҳайкалларнинг гўзаллигини ўзича баҳолайди. Донишманднинг олдига қайтгач, у кўрганларининг ҳаммасини оқизмай-томизмай айтиб беради. “Икки томчи мой қани, мен сенга тўкиб қўйма деб тайинлагандим?” — сўрайди Донишманд. Шунда йигитча қошиқчадаги мойнинг тўкилганини пайқайди. “Мана шу мен сенга берадиган бирдан-бир маслаҳат, — дейди унга донолар доноси. — Бахтнинг сиру асрори дунёнинг бор жозибасию тароватини кўра билишда ва айни пайтда чой қошиқдаги икки томчи мойни ҳам ҳеч қачон ёддан чиқармасликда”.

    Фото: Google Images

    Асардан иқтибослар

    • Худо ҳар бир банданинг йўлини аломатлар билан белгилаб қўйган. Аломатларнинг фақат сен учун ёзилганини ўқий олмоғинг даркор.
    • Ўз тақдиринг йўлидан юришингга муҳаббат ҳеч қачон халал бермайди. Агар халал берса, демак, у умумбашар тилида гапира оладиган асл муҳаббат бўлмайди.
    • Инсон севгани учун севади, вассалом! Муҳаббат изоҳларни тан олмайди.
    • Ҳар кимнинг орзуси бошқа, кўрадиган туши бошқа. Ёдингда тут, нимани хоҳлаганингни доим аниқ билишинг керак!

    Азизбек Юсупов

    20.09.2023, 22:16   Изоҳ (0)   37844
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Бугун онам ўлди. Ё кечамикан, билмайман…” — “Бегона” асари ҳақида

    01.07.2023, 17:05

    Одам боласининг оғир қисматига, Ер юзидаги зулм ва адолатсизликларга қарши чинакам исён “Занжирбанд Прометей” трагедияси ҳақида

    07.09.2023, 07:20

    “Эдип каби бизнинг ичимизда ҳам ахлоққа қарши майл-истаклар мавжуд ва бир куни улар портлайди…” — “Шоҳ Эдип” асари ҳақида

    14.09.2023, 22:25

    “У — соддадил Суқрот — зулмат қўйнида ўз заҳарини томчима-томчи ичади. У топталган фаришта, хўрланган ҳалол одам”. “Цезар Бирото” романи ҳақида 

    12.09.2023, 10:14

    “Ҳаддидан ошиб кетган эҳтиросларнинг ҳаммаси шунақа тақдирга эга. Улар ҳеч қандай қонунлар билан — на маънавий, на ижтимоий тартиб-қоидалар билан ҳисоблашишни иста...

    29.08.2023, 07:48

    “Чоллар нега жуда барвақт туришаркан-а? Наҳотки буни қолган умрларидан бир кунини бўлса ҳам чўзиш ниятида қилишса?..” — “Чол ва денгиз” асари ҳақида 

    24.08.2023, 23:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Fonon заргарлик уйи "Бриллиантлар оламига саёҳат" мавзусида навбатдаги мастер-классни Интерcонтинентал меҳмонхонасида ўтказди  


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    TENET бутик-девелопер дебют лойиҳа — Stellar Residence сотуви бошланганини эълон қилади


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Машҳур патир, ҳамма биладиган қабристон, тор кўчали маҳаллалар. Кадрларда Олмазор

    10 апрел, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Сумерки” юлдузи Тейлор Лотнер ҳозир қандай кўринишда ва нималар билан банд?

    Кино | 12 май, 11:24

    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!

    Реклама | 12 май, 10:30

    Ўзбекистонда 13 май куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 12 май, 11:15

    Покистон ва Ҳиндистон чегарасидаги ҳаво чекловлари сабаб Uzbekistan Airways парвозларида мажбурий ўзгаришлар бўлади 

    Ўзбекистон | 12 май, 10:59

    Қирғизистонда ҳарбийлар туяқуш ҳолатида туришга мажбурланди (видео)

    Қирғизистон | 12 май, 09:47

    Ўзбекистон ва Эрон ҳамкорлигини мустаҳкамлаш бўйича “йўл харитаси” имзоланди

    Ўзбекистон | 12 май, 09:11

    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди

    Реклама | 12 май, 09:00

    “Эл-Класико”лар тарихида ўзига хос серия қайд этилди

    Спорт | 12 май, 08:48

    Польша Россияни савдо марказини ёқиб юборганликда айблади

    Дунё | 12 май, 08:38
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.