• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    “Қасос ўти”: Машҳур ҳинд фильмининг суратга олиниш тарихи ҳақида қизиқарли фактлар

    Ҳинд киноижодкорлари 1983 йилда Австралиянинг “Эдемга қайтиш” сериали ремейки бўлган “Қасос ўти”ни тақдим қилган. Фильмнинг яратилиши ҳақидаги маълумотлар кўплаб томошабинлар учун қизиқ бўлиши аниқ.

    Фото: Bollywoodtime

    Рекҳа Болливудда машҳурликка эришишидан олдин кўплаб қийинчиликларни бошдан кечирган. Актриса “Уй” ва “Тақдир ҳукмдори” каби фильмлардаги роллари орқали танилмасидан олдин 50 дан ортиқ фильмларда суратга тушган.  

    Фото: Bollywoodtime

    1980 йиллар Рекҳа ҳаётида ижодий фаол даврлар бўлди. Актриса “Опа-сингиллар” (1980 йил) ва “Умрао Жаан” (1981 йил) фильмларида суратга тушганидан кейин мукофот билан тақдирланган, бироқ шу билан бирга у иштирок этган айрим фильмлар муваффақиятсизликка учради. Орадан кўп ўтмай ҳинд кино оламида янги актрисалар — Шридеви ва Мадҳури Дикшит пайдо бўлганлиги сабабли Рекҳа ўзининг 1-рақамли актриса мақомини йўқотди.

    Фото: Bollywoodtime

    1988 йил уни шон-шуҳрат чўққисига қайтарди. Ёзувчи Ёсир Усмон “Рекҳа: Айтилмаган ҳикоя” асарида “Қасос ўти” драмаси “унинг бутун ҳаётидаги энг яхши роли бўлганини” таъкидлайди. Фильмни Рекҳанинг “Опа-сингиллар” (1980 йил) фильмидаги партнёри, актёр Ракеш Рошан суратга олган.

    Фото: Bollywoodtime

    “Қасос ўти” фильмида Рекҳа икки нафар кичкина боласи билан ёлғиз қолган Арти исмли бева аёл ролини ўйнаган. У бойнинг ёлғиз қизи, бироқ болалари билан фермада камтарона ҳаёт кечиради.

    Фото: Bollywoodtime

    Артининг отасидан норози ходим Хиралол (Кадер Хон ижросида) уни ўлдиради. Орадан вақт ўтиб Артига ўзининг келишган жияни Санжайни (ушбу ролни Кабир Беди ижро этган) таништиради.

    Фото: Bollywoodtime

    Пулга ташна Санжай Артига қойил қолади ва унга турмуш қуриш таклифини беради. Бу воқеанинг эртасига Арти, унинг дугонаси ва Санжай кўлга боради. Санжай Артини тимсоҳлар кўп бўлган сувга итариб юборади. Сув қонга тўлганидан кейин Санжай Артини ўлган деб тахмин қилади.

    Фото: Bollywoodtime

    Бироқ, Артининг ўлимини тасдиқловчи танаси бўлмаса, Санжай етти йил давомида унинг бойлигидан фойдалана олмайди. Шундан кейин Санжай атрофдагиларга ўзининг ҳақиқий қиёфасини кўрсата бошлайди. Бу пайтда Арти меҳрибон инсоннинг ёрдами туфайли мўжизавий тарзда тирик қолади. Бироқ у ойнага қарагач, даҳшатга тушади.

    Фото: Bollywoodtime

    Арти оғир вазиятда ўзини қўлга олади, олмос сирғаларини сотади ва уни таниб бўлмас даражада ўзгартирадиган пластик жарроҳлик амалиётини бошдан кечириш учун чет элга боради. Ҳиндистонга қайтган Арти ўзини машҳур модел Жёти қилиб кўрсатиб, Санжайдан қасос олишга қарор қилади.

    Фото: Bollywoodtime

    Фильм сюжети Австралиянинг “Эдемга қайтиш” мини-сериалидан олинган. Артининг кўлга ташлаб юборилиши, унинг омон қолиши ва замонавий макияж ва ранг-баранг костюмлар билан модага қайтиши саҳналари лойиҳанинг асл нусхасидан олинган. “Эдемга қайтиш” фильмидаги Стефани (Ребекка Жиллинг ижросида) ҳам унинг “ўлими” учун мотам тутадиган содиқ итга эга бўлган.

    Фото: Bollywoodtime

    Рекҳа фильмда суратга тушганида атиги 34 ёшда бўлган. Бироқ ўша пайтда Болливудда бу ёш актрисалар учун катта ёш деб ҳисобланган. Актриса фильмда иккита — оддий Арти ва гўзал модел Жёти ролини ўйнаши керак эди.

    Фото: Bollywoodtime

    “Ракеш Рошан Рекҳанинг жозибали қиёфасини моҳирлик билан яратган. Фильм Болливуднинг одатий шаблонли бурилишлари билан безатилган эди”, — деб ёзади Усмон. Иккинчи қисмдаги Рекҳанинг гардероби ҳозирда эскирган кўринади, аммо бу 1980 йилларнинг модаси эди. Шунга қарамай, ўша пайтдаги томошабинларга фильм жуда ёқди.

    Фото: Bollywoodtime

    Ушбу картина “Эдемга қайтиш” нинг ремейкида қақнус қушидек қайта туғилган ва оммани ўзининг шиддати билан лол қолдирган Рекханинг шон-шуҳрати гултожига айланди.

     

    Фото: Bollywoodtime

    Унинг фильм охирида ҳаётини ўз ўрнига қайтаришни талаб қиладиган, ёвуз инсондан гуноҳлари учун ўч олган қаҳрамони Амитабҳ Баччан ўйнаган ролларни эслатади. Шундан сўнг, баъзилар актрисани “Леди Амитабҳ” деб аташни бошлади.

    Кинокартина нафақат юқори касса йиғимлари ва танқидчиларнинг ижобий фикрлари, балки Filmfare мукофотининг еттита йўналишига номзод бўлди ва шуларнинг учтасида ғолибликни қўлга киритди. Рекҳа “Энг яхши актриса”, Сону Валия “Энг яхши иккинчи пландаги актриса” ва муҳаррир Санжай Верма “Энг яхши монтаж” йўналишида мукофотни қўлга киритди.

    Фото: Bollywoodtime

    Бироқ, фильмдаги айрим жараёнлар силлиқ кечмаган. Бунинг сабаби, бирорта ҳам Болливуд актёри Санжай ролини ўйнашга рози бўлмаган. Ракеш Рошан салбий ролни ижро этадиган актёрни топиш қийин бўлишини биларди, бундан ташқари ушбу лойиҳада ҳам асосий эътибор актрисага қаратиларди.

    Фото: Bollywoodtime

    У дастлаб актёр Дипак Парашарни бу ролга таклиф қилмоқчи бўлди, бироқ Рекҳа Кабир Бедини таклиф қилди. Кабир Беди ўзининг энг машҳур хорижий асари – Италиянинг “Сандокан” мини-сериалида ва Жеймс Бонд ҳақидаги фильмида суратга тушган ўша пайтда аллақачон дунё бўйлаб машҳурликка эришиб бўлганди.  

    Фото: Bollywoodtime

    Актёр бу пайтда Гавайида бўлиб, “Магнум” сериалида суратга тушаётган эди ва режиссёр Беди ўзининг гуллаб-яшнаётган карьерасини фақатгина битта ҳинд фильми учун хорижда қолдириб, Ҳиндистонга қайтишига шубҳа қилди, аммо бари бир унга қўнғироқ қилди.

    Фото: Bollywoodtime

    “Мен Ракешдан нима учун айнан мен бу ролни ижро этишим керак, Болливуддагилар иш ташлаяптими, деб сўрадим. У эса биздаги ҳеч бир актёр ёвуз қаҳрамон ролини қабул қилмаётганини, мен унинг охирги умиди эканлигимни айтди”, — деб эслайди Кабир. Беди уч ой вақтини оладиган лойиҳада суратга тушишга рози бўлди.

    Фото: Bollywoodtime

    Дарвоқе, режиссёр дастлаб Житендрани Артининг турмуш ўртоғи эпизодик ролини ўйнашини режалаштирган, бироқ у ўша кунларда жуда банд бўлган, шу боис Ракеш Рошан бу ролни ўзи ижро этган.

    Фото: Bollywoodtime

    У Анита Ражни Нандини ролида кўришни орзу қилган, бироқ актриса салбий рол ўйнашни истамагани учун рад жавобини берган. Унинг бу ролни рад этиши 1985 йилги “Ҳиндистон гўзали” Сону Валияга қўл келди ва унга нафақат мукофотлар ва томошабинлар муҳаббатини, балки суратга олиш майдончасида Кабир Бедининг муҳаббатини ҳам келтирди.

    Фото: Bollywoodtime

    “Ракеш Рошан суратга олиш жараёнида яна бир қанча қийинчиликларга дуч келди. Масалан, Рекха ва Шатругҳан Синҳа ўтмишдаги келишмовчиликлар туфайли бир-бирлари билан гаплашишмаган ва режиссёр уларни яраштиришга уринган бўлса-да бу иш уддасидан чиқа олмаган.

    Фото: Bollywoodtime

    Кабир Бедининг сценарийдан кўнгли тўлмаган ва фильмдаги воқеаларга ўзгартириш киритишни бир неча бор сўраган. Ракеш Рошан баъзи саҳналарга ўзгартириш киритди, аммо умуман олганда сюжет бўйича ўз позициясида қолди. 

    Фото: Bollywoodtime

    “Қасос ўти” фильми турли тилларда қайта ишланган. Унинг телугу тилидаги Сухани ролини ижро этган “Гаутами”, Радҳика иштирокидаги тамил тилида “Ўзгаришлар шамоли” каби вариантлари бор.

    Фото: Bollywoodtime

    Кинокартинада 1981 йилда турмуш ўртoғи билан яхтада сузиб кетаётганда сирли шароитда вафот этган америкалик актриса Натали Вуднинг ўлими очиқ тасвирлангани айтилади.

    19.09.2023, 13:01   Изоҳ (0)   22993
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Патҳан”, “Рам ва Лила”, “Оқ йўлбарс” — Болливуд ҳақидаги тасаввурингизни ўзгартириб юборадиган замонавий ҳинд фильмлари

    02.05.2023, 14:50

    Айшвария Рай, Дипика Падуконе ва Салмон Хон билан бир фильмда суратга тушишни истамаган бошқа Болливуд актрисалари (фото)

    05.09.2023, 11:26

    Тайгер Шрофф, Алия Бҳатт ва муваффақиятга эришганидан сўнг ота-онасига уй совға қилган бошқа Болливуд актёрлари (фото)

    06.09.2023, 15:40

    Қалбларни ларзага келтирувчи, таъсирли сюжетга эга Болливуд фильмлари (видео)

    08.09.2023, 18:09

    “Оппенгеймер”  тарихдаги энг юқори даромад келтирган биографик фильмга айланди

    19.09.2023, 09:54

    Фото: Афсонавий “Титаник” фильми актёрлари бугунги кунда қандай кўринишда? 

    18.09.2023, 17:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда аёллар олий таълимда эркакларни ортда қолдирмоқда

    Ўзбекистон | 5 июн, 20:45

    Си Цзиньпин ва Трамп телефон орқали суҳбатлашди

    Дунё | 5 июн, 20:30

    Видео: Тошкентда автобус ҳайдовчиси йўловчи йигитни нега автобусдан тушириб юборди? 

    Ўзбекистон | 5 июн, 20:12

    Иситиш мавсумида 1,2 млн оила моддий ёрдам олди. Қайси ҳудудлар етакчилик қилди? 

    Ўзбекистон | 5 июн, 19:58

    “АҚШ Зеленскийни четлатиш бўйича ишларни бошлади” — Украина собиқ бош вазири

    Дунё | 5 июн, 19:40

     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди

    Реклама | 5 июн, 19:30

    Шавкат Мирзиёев ва Эрон президенти Масъуд Пезешкиён бир-бирини Қурбон ҳайити билан табриклади

    Ўзбекистон | 5 июн, 19:24

    Ёзги мавсум учун хушбўй ҳидга эга 10 та аёллар атири

    Лайфстайл | 5 июн, 19:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.