• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12768.26
    • RUB162.63
    • EUR14400.04
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Фото: Афсонавий “Титаник” фильми актёрлари бугунги кунда қандай кўринишда? 


    Режиссёр Жеймс Камероннинг афсонавий “Титаник” фильми 1997 йилда суратга олинган ва 12 йил давомида инсоният тарихидаги энг кассабоп фильм бўлган. Ушбу фильмда суратга тушганидан кейин машҳурликка эришган актёр ва актрисаларнинг кўриниши 26 йил ичида қанчалик ўзгарган?  

    Роуз Дюитт Бюкейтер — Кейт Уинслет

    Фото: AdMe

    “Титаник”даги Роуз роли учун “Оскар”га номзод бўлган актриса, 2009 йилда “Китобхон”(Тҳе Reader) фильмидаги ижроси сабаб ушбу мукофотни қўлга киритган. Унда Кейт Германия шаҳарларидан бирида трамвай кондуктори бўлиб ишлайдиган аёл ролини ижро қилган. Уинслетт ювилмаган сочлар ва макияжсиз кўриниш беришдан қўрқмайдиганлардан. “Исттаунлик Мейр” (Маре оф Eastтоwн) сериалида суратга тушиш учун актрисанинг максимал даражада табиий кўрингани эса бунга исбот бўла олади. 2022 йилда Кейт иштирокидаги яна бир янги фильм — “Аватар-2” экран юзини кўрди.

    Билли Зейн — Роузнинг қайлиғи Каледон Хокли

    Фото: AdMe

    Илк фаолиятини 1985 йил “Келажакка қайтиб” (Баcк то тҳе футуре) фильмида Матч исмли йигитни гавдалантиришдан бошлаган актёр, кейинроқ “Снайпер”, “Мегавил” ва бошқа бир қанча фильмларда рол ижро қилган. “Титаник” дан кейин эса уни, асосан, салбий қаҳрамон ролига таклиф эта бошлашган. Айни вақтда актёр “Брандо билан валс” фимининг устида ишламоқда. Унда бош қаҳрамон сифатида кўриниш беради.

    Роузнинг онаси Рут — Френсис Фишер

    Фото: AdMe

    “Титаник”даги муваффақиятидан кейин актриса “Жозибадорлик қонунлари” (Lawс оф Аттраcтион), “Holidate” сингари фильмларда асосан она образида кўриниш берган. Бугунги кунда ижод қилишда давом этаётган Френсис 2021 йилда Netflix томонидан ишланган “Гуноҳкор” (Тҳе Синнер) сериалида суратга тушган.

    “Титаник” кемасининг капитани — Бернард Хилл

    Фото: AdMe

    Сюжетга кўра, Хиллнинг қаҳрамони “Титаник” билан бирга сув остида қолган. Фильм актёрга катта шуҳрат келтирган бўлишига қарамай, бу унинг ягона ташриф қоғози эмас. Бернард “Титаник”дан ташқари “Узуклар ҳукмдори” (Тҳе лорд оф тҳе рингс) кино трилогиясида ҳам рол ижро этган. Актёр сўнгги марта “Олтин йиллар” (Golden Еарс) фильмида иштирок этган. У фильмда банкларга ўғриликка тушадиган нафақахўр қаҳрамонини гавдалантирган.

    Кема қурувчиси Томас Эндрюс — Виктор Гарбер

    Фото: AdMe

    Олти карра “Эмми” ва тўрт марта “Тони” мукофотининг лауреати бўлган Виктор Гарбер “Катта ўйин” (Big Гаме), “Қотил” фильмларида суратга тушган. 2020 йилда унинг иштирокидаги “Энг бахтли мавсум” (Ҳаппиэст Seaсон) фильми экран юзини кўрган.

    Кемадаги бадавлат кимса — Жонатан Хайд

    Фото: AdMe

    Жонатан “Титаник”дан кейин “Мумиё”, “Бойвачча Риччи” (Ричиэ Рич) сингари фильмларда иккинчи даражали қаҳрамонларни гавдалантирган. “Жуманжи”да бирданига икки қаҳрамон: ота ва овчи образида кўриниш берган. Айни вақтда актёр театрда фаолият юритади.

    Жон Жейкоб Astor IV — Эрик Браден

    Фото: AdMe

    Асл исми Ганс-Ёрг Гудегаст бўлган актёр, 18 ёшида Германиядан АҚШга кўчиб келган. Фаолиятини сериалда суратга тушишдан бошлаган Эрик, спорт билан шуғулланишни яхши кўради. У ёшлигида енгил атлетика бўйича Германияда чемпион ҳам бўлган.

    Маргарет Браун — Кети Бейц

    Фото: AdMe

    “Оскар” лауреати, икки карра “Эмми”, “Олтин Глобус” ва “Қалқувчан Молли” номи билан танилган актриса “Титаник”даги Маргарет Браун роли учун “АҚШ кино актёрларининг Гилди мукофот”лари билан тақдирланган. Актриса “Ўзгариш йўли”(Револутионарй роад), “Ричард Жуэллнинг иши” (Ричард Жеwелл) фильмларида суратга тушган. Тухумдонлар ва кўкрак бези саратонидан азият чеккан Кети, шифо топганидан буён эса ўзини энг бахтли кишилардан бири деб ҳисоблайди.

    Жек Доусон — Леонардо Ди Каприо

    Фото: AdMe

    Кинодаги фаолиятини 1993 йилда бошлаган актёр, “Гилберт Грэйпни нима қийнамоқда?”(Wҳатъс эатинг Гилберт Grape) фильмида Жонни Депп билан суратга тушган, “Титаник”даги ижроси эса унга оламшумул машҳурлик олиб келган. Карьераси давомида у бир-биридан эсда қоларли фильмларда суратга тушган. “Буюк Гецби”, (Тҳе Греат Гацбй) “Тутқич бермас фирибгар” (Cатч ме иф ёу cан), “Муртадлар” (Тҳе Departed) ва “Лаънатланганлар ороли” (Шуттер исланд) шулар жумласидан. 2016 йилда “Омон қолган”(Тҳе Revenant) фильмидаги роли учун “Оскар”ни қўлга киритган актёр, Квентин Тарантинонинг “Бир куни Голливудда” (Онcе упон тиме ин Hollywood) фильмида суратга тушган. 2023 йилда Леонардо режиссёр Мартин Скорсезенинг “Гул ойининг қотиллари” (Киллерс оф тҳе Флоwер Moon) картинасида рол ижро этди. 

    Жекнинг дўсти Фабрицио Де Росси — Дэнни Нуччи

    Фото: AdMe

    Кинодаги фаолиятини 14 ёшида эпизодик ролларни ижро қилишдан бошлаган актёр, “Титаник”дан кейин ҳам иккинчи даражали қаҳрамонларни гавдалантирган. “Қоя” (Тҳе Rock) фильми Майкл Бейнинг суратга тушган фильмлари орасида энг омадлиси ҳисобланади. Сўнгги марта у “911” сериалида иштирок этган.

    Роузнинг набираси — Сюзи Эмис

    Фото: AdMe


    Карьерасини фотомодел сифатида бошлаган Сюзи, кейинчалик актрисаликни афзал билган. 1993 йилда экран юзини кўрган “Митти Жо ҳақидаги баллада” (Тҳе баллад оф литтле Жо) фильмида жон сақлаб қолиш учун ўғил болалардек кийиниб юрган қиз ролини гавдалантиргани танқидчилар томонидан ижобий баҳоланган. “Титаник”нинг суратга олиш давомида режиссёр Жеймс Кемерон билан учраша бошлаган. 1999 йилда жуфтлик муносабатларига чек қўйган. Бугунги кунда унинг 3 нафар фарзанди бор.

    18.09.2023, 17:59   Изоҳ (0)   10447
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ди Каприодан омадлироқ: “Титаник” фильмида Фабрицио ролини ижро этган актёр ҳозир қандай кўринишда? (фото)

    26.07.2023, 19:47

    Топ-10 талик: Дунё бўйича энг кўп даромад келтирган фильмлар — “Титаник” 1-ўринни бой берди

    15.08.2023, 14:35

    “Бошсиз чавандоз” намойишига 50 йил тўлди: Ўз даврининг энг қўрқинчли фильмларидан бири қандай суратга олинган? 

    18.09.2023, 14:57

    “Севги тактикаси”, “Оҳ, Белинда” ва турк киноси ихлосмандларига манзур бўладиган бошқа янги сериаллар (видео)

    18.09.2023, 13:41

    “Мен эса етарлича қариб бўлганман. Энди улғайишим керак…” — “Леон” фильми ҳақида

    16.09.2023, 22:46

    Фильмга айланган машҳур мультфильмлардаги томошабинларга манзур бўлган саҳналар (фото)

    16.09.2023, 17:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM 10 Гбит/с тезликдаги уй интернетини фойдаланувчиларга тақдим этди


    Acıbadem шифохоналар тармоғида қон касалликларини замонавий даволаш усуллари: лейкоз ва бошқа касалликлар


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    “Akkermann цемент” халқаро форуми: қурилиш материаллари соҳасидаги муаммолар кенг таҳлил қилинди


    “Ўзбекинвест” IUA аъзосига айланди ва Лондоннинг глобал суғурта бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлади


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    “Бизнесни ривожлантириш банки” бизнес учун қулай инновацион банк бўлишга интилмоқда


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Ипотека Банк OTP Group ўзини ўзи банд қилганларга янги ипотека дастурини ишга туширди: ҳужжатларсиз, асаббузарликсиз, самарали натижалар билан


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    InfinBANK Visa Direct орқали халқаро пул ўтказмаларига қўйилган лимитларни оширди 

     

    Тавсия этамиз

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Разведка Путин ҳарбий ёрдам учун Ким Чен Инга нима берганини аниқлади

    Дунё | 30 май, 10:58

    Миллиардлар сарфланган “Қизалоқ ва маймоқ” мультфильми қандай қилиб бутун дунёга машҳур бўлди?

    Кино | 30 май, 10:50

    Хитойлик парапланчи 8 минг метрдан ортиқ баландликдан сакраб омон қолди (видео)

    Дунё | 30 май, 10:42

    iPhone 16 модели 2025 йилда дунёдаги энг кўп сотилган смартфон бўлди

    Технологиялар | 30 май, 10:24

    Ўзбекистонда 5 йилда кибержиноятлар билан 1,9 трлн сўмдан ортиқ пул талон-торож қилинди

    Ўзбекистон | 30 май, 10:16

    Ла Лига. VAR 16 марта “Барселона” фойдасига қарор қабул қилган, “Реал Мадрид” энг кўп зарар кўрган жамоага айланди

    Спорт | 30 май, 10:03

    “Италиядаги супервулқон глобал ҳалокатга олиб келиши мумкин” — олимлар

    Дунё | 30 май, 09:59
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.