• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    “Нариги дунёга тирик ҳолда ўтиш йўлини топсанг ҳам, ўз виждонингдан қочиб қутулолмайсан! Ўзингдан қандай қочасан?..” “Машинист” фильми ҳақида

    Ўқиш давомийлиги: 8-9 дақиқа

    Ҳеч эътибор берганмисиз, ҳеч кимга билдирмай, нимадир иш қилиб қўйган одам, дейлик, сигарет чеккан/ароқ ичган/ёлғон гапирган/ўғрилик қилган/бегуноҳ ҳайвон ёки одамни ўлдирган/ундан ҳам каттароқ гуноҳ қилган одам охир-оқибат ўша яшириб юрган сирини яқинлари олдида ўзи тан олади. Жазога ўзи бош уриб боради. Чунки ёлғизликда бу бадҳайбат сирни беркитиб яшаш азобидан кўра яқинларинг олдида юзинг шувут бўлиши минг марта енгилроқ ва осонроқ туюлади. Аслида ҳам шундай. Бугунги кинотақризда ҳам айнан ўша оғриқ — вақтида ошкор этилмаган гуноҳ оғирлиги ва тийиқсиз виждон азоби ҳақида гаплашамиз.

    Фото: “Alternative Movies”

    Сюжет расшифровкаси

    Жанр: психологик триллер, драма

    Ишлаб чиқарилган йил: 2004

    Бюджет: 5 миллион доллар

    Режиссёр: Бред Андерсон

    Актёрлар: Кристиан Бэйл, Женнифер Жейсон Ли, Айтана Санчес Хихон

    Слоган: “How do you wake up from a nightmare if youʼre not asleep?” (“Ухламай туриб қандай босинқирашдан чўчиб уйғониш мумкин?”) 

    Картина бош қаҳрамони — Тревор Резник. Шаҳарнинг энг кўримсиз заводида оддий чилангар бўлиб ишлайди. Қачондир Тревор балиқ овига муккасидан кетган, ўзига яраша кайф-у сафо қилиб юрар, умуман, ҳаётнинг ҳар лаҳзасини шунчаки ўтказиб юборишни хоҳламайдиган одам эди. Лекин энди Тревор уни “юрувчи мурда”га айлантирган уйқусизликдан азият чекмоқда. Бир йилдан бери ухламайди. Бир йил — одам ақлдан озиши учун керагидан ортиқ фурсат. У нимадир еганини, бундан кейин ҳам ейишини эслолмайди. Қорни очқайдими, йўқми, энди у бу нарсалар хусусида бош қотирмайди. Қотирадиган бош аллақачон ўзининг қўрқувлари, иллюзиялари исканжасида қолиб кетган.

    Ҳамкасблари, дастлаб, ўнг ва тушнинг фарқига бормай қолган бу йигитнинг телбанамо ҳаракатлари, узуқ-юлуқ гаплари, қорайиб, салқиб қолган қовоқларига, маъносиз боқиб тургувчи кўзларига токи бир куни заводда кутилмаган ҳолат рўй бергунга қадар эътибор беришмайди: ўрта ёшли ишчининг қўлини бирдан ишга тушиб кетган механизм узиб олади. Бунда кўпчилик Резникни айбдор деб топади. Чунки у ўша ишчи олдида турган ва механизмни ҳам ўзи истамаган ҳолда (тисариламан деб елкаси билан қизил тугмани босиб юборади) ишга тушириб юборган эди. Лекин Тревор бунда заррача айби йўқлигини таъкидлайди: эмишки, ҳаммасига заводга яқинда ишга кирган Айван исмли қора танли ишчи сабабчи. Унга ғалати гаплар гапирди, ғалати тиржайди, бундан қўрққан Тревор инстинктив равишда ортга тисарилди, шунинг оқибатида шу фалокат юз берди. Бироқ Треворнинг гапини ҳеч ким жиддий қабул қилмайди. Аксинча, уни ақлдан озяпти, деб ўйлашади. Чунки заводга яқин орада ҳеч қандай янги ишчи келмаган, Айван исмли қора танли ишчи эса на рўйхатда, на реал ҳаётда бор эди. Тревор бундан даҳшатга тушади. Бошлиқларига мени ишдан бўшатиш учун бошқа баҳона топилмадими, дея жаҳл қилиб чиқиб кетади.

    Фото: “Alternative Movies”

    Тревор минг ҳаракат қилса ҳам ухлолмайди. Энди кўзим илинди деганда, оддий тиқирлаш, телефон жиринглаши, китобни қўлидан тушиб кетиши баҳонасида чўчиб уйғониб кетади ва ҳар сафар соатга қараганида тунги 1:30 дан ошган бўлади. Бу нарса унинг руҳиятига таъсир қилмай қолмайди. Чўпдай, қўрқинчли тарзда озиб кетади. Параноикка айланади: юз берган ҳодисалар ростми, ёлғон бора-бора фарқлолмай қолади. Бу нарса унинг ич-этини ейди. Дардини бўлишадиган одам излайди ва официант бўлиб ишлайдиган Мэрини учратади. Аёлга ҳам Тревор ёқиб қолади, ҳатто бир куни ўғли Николас билан бирга сайр қилиб келишига розилик билдиради.

    Сирли ишлар

    Телбалик гирдоби уни аста-секин ютиб юборади. Бироқ, у ўзи билан содир бўлаётган ҳамма ғалати нарсалар кимнингдир шайтоний ўйини, сценарийси эканлигига ишониб юради. Вақти-вақти билан у Айван билан жуда кўп ўхшашликларга эга эканлигини кўрсатадиган “маслаҳатлар”га, ҳолатларга дуч келади…

    Кўп ўтмай заводда тағин форс-мажор ҳолат юз беради. Фожиа такрорланишига бир бахя қолади: Тревор ҳам қўли узилган ишчи ҳолига тушиб қолади. Яхшиямки, унга вақтида ёрдам кўрсатишади. Бироқ ақлдан озган Резник буни уюштирилган деб ҳисоблайди ва ишдан кетади. Бошқа тарафдан Тревор уйқусизлик ва мавҳум қўрқувлар дастидан силласи қурийди. Айванни излашга ҳоли қолмайди. Бир куни йўлдан ўтаётганда Айванни қизил машинада кетаётганини кўриб, уни полициячилар таъқиб қилиши учун, ўзини атайдан машинага отади. Қаттиқ шикастланса-да, Тревор лаънат теккур одамни тезроқ ушлашлари учун полицияга жабрдийда сифатида мурожаат қилади. Бироқ бармоқ излари ва бошқа маълумотлар очиқлангач, терговчилар унга ишонқирамай, хавфсираб қарашни бошлайди. Чунки у айбдор деб топган машина бир неча ой олдин Треворнинг ўзига тегишли бўлган, қанчалар даҳшатли эшитилмасин, уни ўзи уриб юборганди. Полиция уни киссавур билиб, қўлга олмоқчи бўлади, бироқ Резник у ердан қочиб кетади.

    Фото: “The Film Experience”

    Йиллар довулидан асраб келган таянч нуқтаси бирдан рўё бўлиб чиқса, одам бўшлиқда қолиб кетади, на олдга интила олади, на айни ҳолатга кўна олади. Худди шундай, суянчиқ йўқотиб қўйган Тревордаги руҳий бузилишлар авжига чиқиб бораверади. Илк бор кўнглини ёритган аёлга бор ғуссаларини тўкиб сочиш учун кафега борганида, лол қолади. Маълум бўлишича, Мэри исмли аёл бу ерда ҳеч қачон официант бўлиб ишламаган, Треворга эса бир йилдан бери буткул бошқа хотин хизмат кўрсатади. Барибир барчасига ойдинлик киритиш жазаваси Треворни тинч қўймайди.

    “Энди озгина ухласам бўлар…”

    Бир кеча Резник уйига Айван Николас, Мэрининг ягона дилбандини олиб кириб кетаётганини кўриб, шошиб орқаларидан киради, бола эса бирдан йўқолади. Шунча чақирса ҳам жавоб келмайди. Ҳаммасидан батамом чарчаган машинист Айванни уриб ўлдиради. Жасадни исқирт бир палосга ўраб, шаҳар четидаги кўлга оқизиб юбориш учун машинасининг орқа багажига ортади. Ярим тунда ўликни харсанглар устидан туриб, отиб юбормоқчи бўлганида узоқдан кимдир фонар билан у тарафга кела бошлайди. Тревор гувоҳ пайдо бўлмасидан жасаддан тезроқ қутулиш учун палосни ёзади ва ундаги ўз қонига бўялган мурда изсиз йўқолганини пайқаб, даҳшатга тушади. Ортдан фонар кўтариб келган одам эса яна Айван бўлиб чиқади. Машинист ҳолсизланиб, барини бир-бир эслашга уриниб кўради. Ниҳоят унинг виждони ўзига кўзгу тутади: вазият, аслида, буткул бошқача бўлган эди.

    Аслида, Тревор бир йил олдин ўша қизил машинасида йўлдан хотиржамгина ўтаётган мурғаккина Николасни уриб юборган, Мэри жон берган фарзанди қошига чинқириб чопган, Резник фалокатдан қўрқиб, воқеа жойидан гумдон бўлганди. Виждон азобидан бутун умр қийналмаслик учун Тревор Эндрю (“Лаънатланганлар ороли”) каби барчасини унутган, эслашга ҳаракат ҳам қилмаганди. Бироқ виждон азобидан шунчаки қочиб қутулиб бўлмайди. Тревор қилган ишидан пушаймон бўлади ва ҳаммасини полицияга айтиб, уни қамашларини сўрайди. У қамалади. Картина охирида биқиқ хонадаги тошдек қаттиқ кроватга чўзилар экан, машинист бир сўзни пичирлайди: “Озгина ухлаб олмоқчиман…”

    Фото: “The Film Experience”

    Таҳлили бор сюжет учун қўшимча тушунтириш

    “Машинист”ни тўлиқ тушуниш учун Достоевскийнинг Расколниковини эслаш кифоя. Виждон азобидан эзилиб, адойи тамом бўлган йигитнинг қутқарувга муҳтож руҳи картинадаги жуда кўп саҳналарда бўй кўрсатади. Тревор ҳам Расколников каби жиноят содир этади ва ундан яшириниш мумкин деб ўйлайди. Алалоқибатда, уни чиндан полиция, қонун, терговчилар фош қилиша олмаса-да, ўз ўзига ўқиган ҳукми олдида чидолмайди, қарғишга учраган кунларни бошидан ўтказади.

    Машинист тафсилотлар ва рамзлар билан тўлдирилган психологик триллер. Фильмнинг моҳияти шундаки, ҳар ким ўз виждонидан қочиб қутулолмайди. Мавжуд қонун-у ҳуқуқлардан қутулиш мумкиндир, бироқ ичкаридаги ўйдан халос бўлишнинг иложи йўқ. Тревор ҳам қаттиқ травма олган одам сифатида охирида содир этган гуноҳи учун пушаймон бўлади.

    Энди ишораларга доир бир неча саволлар туғилади. Нега соат ҳар доим тунги 1:30 ни кўрсатарди? Нега Тревор ҳар доим уйидан бир неча чақирим узоқликдаги аэропортга, шунчаки қаҳва ичиш учун борарди? Бунга уни нима мажбур қилар эди? Сабаби, Резник болани соат 13:30 да уриб юборади. Жиноят эса аэропорт ҳудудида содир бўлади. Режиссёр бу билан сен қутулдим деб ўйлаган макон айнан сен қочган жой бўлиб чиқади, минг уринма, минг ўзингни алдама, бу умумғояни, ўзгармас мезонни буза олмайсан, демоқчи бўлгандир балким.

    Ҳа, айтганча, Айваннинг кийинишида ҳам бир нечта символлар бор. Резник енгил автоҳалокатда пачоқ бўлди деган баҳона билан машинасини сотиб, далиллардан қутулади. Ўшанда унинг машинасида сигарет, зажигалка, ковбойларникига ўхшаб кетадиган этик, автомобиль ойнасига осилган “маршрут-66” ёзуви ва қора кўзойнак бор эди. Тревор Айванни учратганда мана шу нарсаларнинг барчаси Айванда борлигини эслайди. Унда Айван ким?

    Айван Тревордан жисмонан кучлироқ ва у чинакам одам эмас, балки Треворнинг бахтсизлик кўланкаларидан ҳосил бўлган “қоп-қора” гуноҳи. Айванда Треворнинг жамики камчиликлари, исқирт одатлари, ёвузлиги мужассам. Шунинг учун у Треворни бемалол бошқара олади, унга бўйинсунмайди, унинг машинасини ҳайдайди, кўзойнаги, ковбой этикларини кияди ва у каби балиқ овлашни яхши кўради.

    Дарвоқе, балиқ. Фильм давомида холодилник ичида бир йилдан ошиқроқ вақт давомида қолиб, сасиб, ириб кетган балиқ саҳнасини кўрамиз. Умуман, нимага айнан балиқ танланган? Бу ҳам қизиқ. Психоанализ соҳасида тенгсиз бўлган К. Г. Юнг уни Исо Масиҳ билан боғлаган. Бу билан Тревор музлатгичидаги бижғиган балиқ уни Масиҳнинг ғояларидан узоқлашишни англатиши мумкин. Бошқача қилиб айтганда, бу ерда қўрқув ва қаҳрамоннинг покиза руҳни қутқариш учун иркит танасини қурбон қилишни истамаслиги бор.

    Шунча мазмун ва моҳият сабаб ҳам “Машинист” ҳар ким кўриши, кўрганда ҳам ёлғиз, чалғимасдан томоша қилиши керак бўлган фильмлар рўйхатининг энг юқори поғоналарини эгаллаб туради. Ундаги оғриқ, галлюцинация, уйқусизлик чарчоғи, мадорсизлик, кино сўнггига қадар сизни тарк этмайдиган ҳорғин хомушлик фильмнинг энг катта ютуқларидан ҳисобланади.

    Фото: “Movie posters”

    Кинодан иқтибослар

    Шу кўйи озишда давом этсанг, йўқ бўлиб кетишинг тайин.

    — Хавотирланма, ҳаммада бўлади уйқусизлик.

    — Стиви, мен деярли бир йилдан бери ухлаганим йўқ...

    Энг кичик гуноҳнинг ҳам йўли узун…

    Қизиқарли фактлар

    Кристиан Бэйл Тревор образини гавдалантириш учун тез ва шифокорлар маслаҳат бермайдиган йўл билан озган. Ҳатто Бред Андерсоннинг (“Машинист” режиссёри) ўзи ҳам Бэйлнинг бунчалик озиб кетишини тасаввур қилмаган. Аммо актёрнинг ҳар ишга профессионал ёндашувини кўриб, унинг истеъдод ва меҳнатига тасанно айтган.

    Тревор Мэри ва Николасни уйига олиб борганида, ҳайдовчининг ён ойнасидан диққат билан қарасангиз, орқа фонда ўтирган икки кишини кўришингиз мумкин. Бред Андерсоннинг сўзларига кўра, улар ҳақиқатдан героин билан шуғулланадиган гиёҳвандлар бўлган, суратга олиш пайти тасодиф билан кинога муҳрланиб қолган.

    Кристиан Бэйл янаям тезроқ озиш ва даҳшатли кўриниш учун суратга олиш кунларидан ташқари ҳам сурункасига чеккан ҳамда танага қувват бўлувчи деярли ҳеч нарса емаган.

     Азизбек Юсупов

    05.08.2023, 23:30   Изоҳ (1)   20419
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. 5606461557@telegram.org / 09.08.2023, 15:21

      Bo'lajonim, gap yo', yorvoration!

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Вақтида сўралмаган эрк ташналиги, беғуборлик қобиғи ва кўзгудаги ҳақиқат. “Қора оққуш” фильмидаги ишоралар талқини

    19.05.2023, 10:30

    “Ҳайвондай яшагандан одамдек ўлган маъқул...”. “Лаънатланганлар ороли” фильми ҳақида

    20.05.2023, 22:37

    “Сен эгалик қилаётган нарсалар вақти келиб сенга эгалик қилишни бошлайди…” — “Жанг клуби” фильми ҳақида

    22.06.2023, 23:40

    Экранларда миллионлаб қалбларни забт этишига қарамай шахсий ҳаётда ҳалигача бахтини топмаган турк актёрлари (фото)

    05.08.2023, 18:35

    Машҳур фильмда Фантомас образини гавдалантирган актёр ҳаётда қандай кўринишга эга бўлган? 

    05.08.2023, 14:35

    Нуфузли университетларни тамомлаган жаҳон киноси юлдузлари (фото)  

    04.08.2023, 17:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    TENET бутик-девелопер дебют лойиҳа — Stellar Residence сотуви бошланганини эълон қилади


    Fonon заргарлик уйи "Бриллиантлар оламига саёҳат" мавзусида навбатдаги мастер-классни Интерcонтинентал меҳмонхонасида ўтказди  


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    “Орзудаги уй” — бугуноқ замонавий уй эгаси бўлишни истаганлар учун ипотека!


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    UZTELECOM Тошкентдаги ИWТC 2025 да фаол иштирок этмоқда

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Машҳур патир, ҳамма биладиган қабристон, тор кўчали маҳаллалар. Кадрларда Олмазор

    10 апрел, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги энг катта Lego шаҳарчаси қурилди (фото)

    Дунё | 11 май, 23:50

    “Путинни пайшанба куни Туркияда кутаман” — Зеленский

    Дунё | 11 май, 23:25

    Суперлига. “Сўғдиёна” ўз майдонида “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 11 май, 22:51

    Қатар Трампга 400 млн долларлик “учар сарой” совға қилмоқчи — ОАВ

    Дунё | 11 май, 22:50

    Швейцарияда аёл қўшни мушукни боққани учун судланди

    Дунё | 11 май, 22:10

    Ла Лига. “Барселона” — “Реал” учрашувида “голлар отишмаси” бўлди

    Спорт | 11 май, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.