• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Вақтида сўралмаган эрк ташналиги, беғуборлик қобиғи ва кўзгудаги ҳақиқат. “Қора оққуш” фильмидаги ишоралар талқини

    Флешбек

    Ўтган йили психологик триллерларга муккасидан кетгандим. Тан олиб айтаман, дастлаб бу кино жанри мени ўзига боғлай олмаган эди: қўрқув ва тушуниксиз ҳиссиётга тўла кўзлар, ҳар эпизодда ўнлаб жумбоқлар, мавҳум рамзлар, руҳияти бузилган қаҳрамоннинг оҳ-воҳлари...

    Энди ўйласам, баъзи киноларни дабдурустдан кўриш эндигина атак-чечак қилаётган гўдакни югуртиришга уринишдек гап экан. Тонг ғира-ширасида ейилган серёғ палов ошқозонга қанчалик оғир ботса, кучли кино ҳам ҳали “ҳазм қилиш”га тайёр бўлмаган дунёқарашни шунчалик оғритиб қўяди.

    Албатта, бу жанрдаги фильмларнинг барчасини чинакам санъат маҳсули дейишдан йироқман. Бироқ “Қора оққуш”ни томоша қилиб, ўзимни шунчалик йўқотиб қўйдимки, оқибатда одам ақли бундай кино ишлашга қодир эмас, деган тўхтамга келдим.

    Демак, даҳо режиссёр Даррен Аранофскининг 2010 йилда суратга олинган, “Оскар”нинг “Энг яхши фильм” ҳамда “Энг яхши аёл роли учун” номинациясида ғолибликни қўлга киритган, ҳақиқий кино ихлосмандларигина кўриб, тушуна оладиган шедеври ҳақида гаплашамиз.

    Кино хусусида икки оғиз

    Сценарий муаллифи Андрес Ҳайнсга бу ғоя фильм экранга чиқишидан роппа-роса ўн йил олдин туғилган. Аранофски ҳам анъанавий кастинг шартларидан чекиниб, фильм суратга олинишидан бир неча йил аввалроқ бош рол учун Натали Портманни танлаб бўлганини айтади.

    Жаҳон премьераси 2010 йил 1 сентябрь куни 67-Венеция халқаро кинофестивалининг очилишида бўлиб ўтган ушбу кино “Оскар” мукофотининг “Энг яхши фильм”, “Энг яхши режиссёр”, “Энг яхши операторлик иши”, “Энг яхши аёл роли” ва “Энг яхши монтаж ишлари” йўналишлари бўйича номзод бўлади. 

    “Қора оққуш” (“Чёрний лебед”) фильмининг қаймоғи икки инстинкт бош қаҳрамоннинг шаффоф руҳиятини бузишидан коса бетида йиғилишни бошлайди. Аниқроғи, булар: ўз-ўзини назорат қила олиш ва эркинликнинг қора бурчагига оғиш – фаҳшга берилиш эди.

    Спойлерсиз таҳлил

    Даставвал Нина шахсиятининг бир томонини, кейин иккинчи тарафини бостиришга ҳаракат қилади. Тўғрироғи, мувозанат ўрнатишга уринади. Унга керак бўлган ягона нарса – қалбидаги қора ва оқни муросага келтириш эди. У буни уддасидан чиқолмади. Алалоқибатда, ёш қизни нобуд қилган нарса ҳам айнан шу бўлиб чиқди.

    Фильм бири оптимистик кайфиятга эга, ёруғ, орзуманд, ҳали гўдаклик босқичидан ҳатлаб ўтмаган, яна бири эса хаос ва қоронғиликка тўйинган икки руҳиятнинг аёвсиз кураши ўртасида қурила бошлайди. Назарий жиҳатдан, файласуф Ницше таъбири билан айтганда, мусиқа руҳидан фожианинг туғилиши, мусиқа билан боғлиқ бўлган одамнинг қалбида икки тарафнинг қарама-қаршилиги нормал ҳолат, бироқ Нинада “нимадир нотўғри кетади”.

    Қадимги юнон афсоналарида Икар отасига қулоқ солмайди ва жуда баланд учади. Қуёш мумни эритади, унинг парвози эса машъум қулаш билан якун топади. Биз буни нега эсладик, Нина ва унинг онаси орасидаги муносабат ҳам шунга ўхшайди. Эрика Нинани ташқи дунёдан ҳимоя қилиш учун бор кучи билан ҳаракат қилади. Эҳтимол, она ўз қизининг психикаси чарчоққа тўла эканлигини билади ва айнан шу сабабли унинг ҳаётини тартибга солиш учун зўр бериб кучанади.

    Фильм бошида Нинанинг онаси аллақачон улғайиб бўлган фарзандини кийинтириб, ечинтиради, ўзи бемалол таом тайёрлай оладиган қизини шахсан ўзи, назорат остида овқатлантиради. Она ҳатто қизининг олдида бўлмаган тақдирда ҳам ўша назоратни бир зум бўлса-да қўйиб юбормайди – тўхтовсиз телефон орқали вазиятдан хабардор бўлиб туради. Нинанинг хонаси эса ёш боланики каби ўйинчоқларга тўла, худди бу хона ўн беш йил олдин тартибга келтирилган-у, бундан буёғига шу ҳолича қолган. Она берухсат қизининг хонасига кириб келиб, унинг ухлаган ёки ухламаганини кузатиб кетади... Буни соатлаб давом эттириш мумкин.

    Нинанинг англамлари, ўсаётган дунёқараши, балетдаги муваффақиятларига қарамасдан у ҳиссий жиҳатдан ҳали ҳам гўдак эди.

    Алалоқибат, собитқадам ҳамда совуққон онанинг ҳаддан ташқари ҳимоясидан халос бўлишга онгли равишда интилган Нина қанот чиқаришга муваффақ бўлади. Онаси билан тортишган маҳал буни унинг ўзи тан олади: “Мен 28 ёшдаман, энди ёш бола эмасман, ойи!”

    Афсуски, унинг мукаммалликка интилишидан, фильмни томоша мобайнида гувоҳ бўламизки, ҳеч қандай наф бўлмайди.

    Дастлаб Нина ўзининг қоронғи томонига эркинлик бермайди. Қиз "оқ оққуш"ни осонгина ижро этади. Аммо “қора оққуш” ҳақида бундай деб бўлмайди, чунки унга зарур бўлган ёввойи эркинлик, қора жазавага ҳали эга эмас эди.

    Нина постановкачи-режиссёрга мукаммал бўлишни хоҳлаётганини айтганда, у мукаммаллик нафақат назорат қила олиш, балки ўзини қўйиб юбориш, хотиржам бўла билиш қобилиятидир, деб айтади. Нина “қора оққуш”нинг тун қоплаган дунёсини ўйнаш учун ўзининг ахлоқдан ташқарида бўлган шаҳвоний туйғуларини ҳис қилиши керак эди.

    Шу жойда Лили (Одиллия) қаҳрамонига янги изоҳ пайдо бўлади: бу қаҳрамон “қора оққуш”га ишора ташлаб кетади.

    Мила Кунис персонажи Нинанинг айнан ўша қора томони. Нина худди шундай кўринишни, эркаклар билан вақтичоғлик қилишни, бировга ҳисоб бермай яшашни, ҳар хато ортидан афсус қилмасликни, берилган барча лаззатларни татиб кўришни истайди, лекин унинг улғайишдан қўрқиши бунга тўсқинлик қилади. У катта бўлишдан қўрқади.

    Тиббий ёндашганда Нина ғирт психоз, психоз бўлганда ҳам булимия, обсессив-компулсив бузилиш, автоагрессия каби “яралар”ни ўзига бирлаштирган психоз. Нинанинг даҳшатли галлюцинациялари уйқу фалажига ўхшайди. Кўзига ҳар нарсалар кўриниши, ўзини ўзи ваҳимага солиши, айниқса, кўзгу билан боғлиқ саросима уни адойи тамом қилади. 

    Ўйлашимча, бу деталлардан унинг шахсиятини батамом йўқ қилиш жараёнини томошабинга тўлиқ етказиб, батафсил тасвирлаб беришда фойдаланилган. Аммо шусиз ҳам бу ҳомуш ҳамда умидсиз картинанинг якуни даҳшатли. Муҳташам саҳнадаги “Оққуш кўли” премьераси бош қаҳрамон учун юрагидан қон сиздирадиган қийноқларга айланади: унинг жамики тажрибалари, аралаш ҳиссиётлари катарсис босқичига ўтади.

    Нина Лилини ойна синиғи билан ўлдириши энг кулминацион қисми. Шундан сўнг Нинанинг чинакам қора оққушга айланиш трансформацияси якун топади.

    Жумбоқнинг калити “ҳукмдор” онада

    Менимча, якуннинг мақбул изоҳини она ва қиз ўртасидаги муносабатлар тарихидан излаш керак. Нинанинг онасини исмига эътибор қаратамиз: Эрика. Бу “ҳукмдор” деган маънони англатади. Бу эзгин ҳикоянинг энг қоронғи қаҳрамони ҳам шу. Эрика ўз ихтиёри билан фарзанд дунёга келтириб, карьерасини якунлайди. Кейин Нинани ҳаётнинг рутубатли ўраларига қарши шаклланиши керак бўлган иммунитетидан маҳрум қилиш орқали ҳаётини издан чиқара бошлайди. Агар биз “Оққуш кўли” шедеврига қайтадиган бўлсак, Эрика худди ўша жодугар бўлиб чиқади. Она қизининг ҳаётдаги маъноси балетда юксакликка эришиш эканлигини ишонтириш асносида беғубор қизини ақлдан оздиради. Натижада Нина яхши қиз жасадида юриш қийноғидан эркин ўлишни афзал кўради.

    “Қора оққуш” аслида умуман балет ҳақида эмас, балки Нинанинг ўз эгосига қарам бўлган шахсиятининг парокандаликка юз тутиши тўғрисида. Унинг она қобиғини ёриб чиқишга чоғланган ҳақиқий шахсияти Эриканинг мунтазам хурсанд қилиш учунгина яратилган ёлғон шахсияти билан аёвсиз кураш олиб боради.

    Кинодан иқтибослар

    – Йўлингга ғов бўлиб турган ягона одам ўзингсан.

    – Баркамоллик нафақат ўз-ўзини назорат қила билиш, балки қўйиб юбориш ҳам демак. Бошқаларни ажаблантирмоқчимисан, аввал ўзингни ҳайратда қолдир.

    – Ҳаммамиз ҳикояни жуда яхши биламиз: оққуш танасига беркинган, маъсум ва бегуноҳ қиз. У эркинликни орзу қилади, лекин фақат жазавага тўла чинакам муҳаббатгина жодуни бартараф қилиши мумкин.

    – Замонавий цивилизациянинг икки карра лаънати: бу бизни эрта қаришга ва узоқроқ яшашга мажбур қилади.

    – Қўрқоқ бўлмаганингда яна ҳам зўрроқ бўлар эдинг.

    Қизиқарли фактлар

    Фильм суратга олиш жараёнида Натали Портман 9 кг вазн ташлаган. Мила Кунис эса уч ой давомида кунига беш соат, ҳафтасига етти марта балет билан шуғулланган.

    Натали Портман фильмнинг суратга олиш майдончасида бўлажак турмуш ўртоғи, хореограф Бенжамин Милпе билан танишади. 2012 йилда жуфтлик турмуш қуради.

    Мила Кунис бу ролини айнан Натали сабаб қўлга киритган. Айнан у Аранофскига Милага имкон бериб кўришни сўраган. Режиссёр эса кастинг ҳам қилиб ўтирмай, биргина скйпеъдаги қисқа суҳбат орқали Кунисни шу ролга тасдиқлаган.

    “Қора оққуш”ни суратга олиш жараёнида Натали кўплаб оғир ҳамда енгил жароҳатлар олган: қовурғаси шикастланган, болдирлари оғриган, мияси чайқалган.

    Фильм бюджети шу қадар кам бўлганки, Портманга шифокор зарур пайти ҳам продюсерлар чақириб бериша олмаган. 

    Чарли Роузга берган интервьюсида Натали Портман фильмни суратга олишдаги энг катта қийинчиликлардан бири машғулот ва рақсдан ташқари овозини ўзгартириш эканлигини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, Аронофски билан ишлашдан олдин аксар режиссёрлар овозидаги болаларга хос сифатни доимо танқид қилган. Портман уни йўғонлаштириш учун вокал мураббийлари билан ишлашга мажбур бўлган. Аранофски эса айнан ўша болалардаги соҳир овозни ундан талаб қилган. Том маънода даҳо режиссёр Наталига “Натали”ни туҳфа этган.

    Азизбек Юсупов

    19.05.2023, 10:30   Изоҳ (0)   15924
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Форсаж-10” намойиш этилган илк кунидаёқ Хитой ва Жанубий Кореяда 18,5 миллион доллар тўплади

    19.05.2023, 09:40

    Арнольд Шварценеггер “Терминатор”га қайтмаслигини маълум қилди 

    18.05.2023, 17:26

    Жаҳон киноси юлдузи Жеки Чан “Кичкина аждарҳо” фильмининг давомида суратга тушади 

    18.05.2023, 11:30

    Фильмларда ажойиб кўринса-да, реал ҳаётда умуман тескариси бўладиган ҳолатлар 

    17.05.2023, 19:59

    Йилнинг кутилган премьераси: “Галактика қўриқчилари”нинг сўнгги фильми кутилганидек муваффақиятли чиқдими?

    17.05.2023, 12:30

    Гримёрлар катта маҳорат билан ишлагани туфайли киноқаҳрамонлар ўта ишонарли чиққан машҳур фильмлар (фото)

    16.05.2023, 12:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    "1C" ва "Didox"га энди "iHamkor" ҳам қўшилди: Асқар Исмаилов “Venkon” компаниялар гуруҳининг янги маҳсулоти ҳақида


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Дубай: Asialuxe Travel билан гастрономик ва маданий кашфиётлар


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Қовуқ саратони билан оғриган беморнинг тарихи: қовуқни олиб ташлаш ва янгисини шакллантириш


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Ёз давом этмоқда: Asialuxe Travel куз-қиш мавсумида Пхукет, Малдив ороллари ва Шри-Ланкага тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўяди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Европа Чемпионлар Лигасининг янгича формати: асосий ўзгаришлар ва бунинг мухлисларга қандай фойдаси бор?

    30.08.2024, 10:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Зеленский Ўзбекистондаги учта компанияга санкция қўллади

    Ўзбекистон | 11 май, 20:20

    Суперлига. “Навбаҳор” минимал ҳисобда ғалаба қозонди

    Спорт | 11 май, 20:09

    Лаб бўёғи нега узоқ турмайди: сиз билмаган 5 хато

    Лайфстайл | 11 май, 19:50

    Макрон Украинага қанча ҳарбий юборилиши мумкинлигини айтди

    Дунё | 11 май, 19:21

    Шри Ланкада зиёратчилар бўлган автобус жарликка қулади. Қурбонлар бор

    Дунё | 11 май, 18:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.