• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12935.27
    • RUB160.47
    • EUR14367.2
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Юмшоқ қилиб айтганда, бу ёқимсиз эди” — Эверест чўққисига илк бор кўтарилган Хиллари ва Норгей тақдири

    Бундан 70 йил олдин янги зеландиялик Эдмунд Хиллари ва непаллик Тенсинг Норгей тарихда биринчи марта дунёнинг энг баланд чўққиси — Эверестни забт этади. “Ниҳоят, бу лаънатини жиловладик” жумласи бир неча соат ичида тарқалиб, Хилларига кўплаб муаммолар олиб келганди. Мазкур янгилик Буюк Британия қироличаси Елизавета II га тож кийдириш маросими куни дунёга эълон қилиниб, ўзига хос совғага айланади. “100 буюк инсон” лойиҳаси доирасида чўққига кўтарилган Хиллари ва Норгей ҳақида ҳикоя қиламиз.

    Фото: Wikimedia Commons

    Эверест Непал ва Тибет оралиғида жойлашган бўлиб, британиялик топографлар томонидан ХIX аср ўрталарида кашф этилган. Улар харитага маҳаллий номни киритмоқчи бўлади, бироқ Ҳимолай аҳолисидан тоғни қандай аташларини сўраб била олмайди. Непал тарафдан Эверестни бошқа чўққилар тўсиб туради — маҳаллий аҳоли унга эътибор қаратмаган. Тибетликлар бўлса, тоғ чўққисида худолар яшайди дея ишонгани учун унга кўтарилмаган.

    1909 йилга келибгина алпинист Чарльз Брюс бир шерпликдан (Шарқий Непал аҳолиси) “Чомолунгмо” деган сўзни эшитади, бироқ бу битта тоққа тааллуқли эдими ёки барчасига, номаълум. Бу сўз европача тилда “Жомолунгма” тарзида айтила бошланган. Эверест бўлса — ХIX асрда Британия колонияси бўлган Ҳиндистон бош геодезистининг фамилияси. Унинг ўзи бундай ҳурматдан воз кечган — Жон маҳаллий аҳоли фамилиямни айта олмайди, деб ҳисобларди. Қизиқ жиҳати, Жон Эверест ўз шарафига номланган тоғни бирор марта ҳам кўрмаган.

    Жон Эверест
    Фото: Wikipedia

    Тоғ баландлигини ҳисоблаб чиққан ҳинд математиги Радханат Сикдар ҳам чўққига кўтарилмаган. Сикдарнинг ҳисоб-китоблари Эверестдан юқори фақат осмон борлигини кўрсатиб берди. Шу сабабдан ҳам унга кўтарилиш, ўзига хос чақириқ эди. Фақат узоқ вақт Эверестга ҳатто яқинлашиб бўлмади: на Непал ва на Тибет хорижликларни ўз ҳудудига киритди. Аммо ХХ аср бошларида Тибетдаги сиёсий вазият ўзгарди ва британларда чўққи томон биринчи экспедицияни ташкиллаштириш имконияти пайдо бўлди.

    Чўққини забт этиш бўйича фожиали пойга 1921 йилда бошланди. Эверест томон Тибет ҳукумати томонидан маъқулланган, яхши тайёргарлик кўрган экспедициялар билан бирга, яширин равишда ёлғиз ҳаракатланган алпинистлар ҳам йўл олди.
    Швейцария экспедициясининг Эверестдаги лагери, 5600 метр баландликда. Орқа планда — Пумори чўққиси. Непал, 1952 йил

    Йиллар ўцада, Тибет томонидан юқорига кўтарилишга бўлган уринишлар муваффақиятсиз якунланди. Эверест томон янги йўл Иккинчи жаҳон урушидан кейин очилди: Непал хорижликларни мамлакатга кирита бошлади ва британларнинг монополияси барҳам топди. Непал пойтахти Катмандудан Швейцария фуқароларидан иборат биринчи экспедиция 1952 йилда йўлга чиқди, бироқ ўшанда Раймон Ламберга чўққига етишига 250 метр қолгади. Шундай бўлсада, швейсарияликлар йўлнинг учдан икки қисмини харитага тушириб, бир йилдан кейин Эверестга тўққизинчи бор йўл олган британларга ўзлари билмаган ҳолда ёрдам кўрсатиб қўяди.

    “Юмшоқ қилиб айтганда, бу ёқимсиз эди”

    Британлар том маънода тоғни қамал қилди. Экспедицияда 400 яқин одам, жумладан, 4,5 тоннадан ортиқ юкни кўтарган ташувчилар ҳам иштирок этди. Аммо энг юқори чўққига чиқишга тўрт киши тайёрланарди — қолганлар уларга ёрдам бериш учун. 1953 йил 26 май куни Чарльз Эванс ва Томас Бурдиллон бўрон томон йўл олади, бироқ йўлда Эванснинг кислород баллони ишламай қолади, об-ҳаво эса ёмонлашишни давом этарди. Алпинистлар бир амаллаб Эверестнинг Жанубий чўққисига етиб олади. Бурдиллон яна ҳаракатланишга тушади, лекин Эванс бунинг охири бахайр бўлмаслигини тушунади ва шеригига шундай дейди: “Том агарда сен давом этсанг, Женниферингни бошқа ҳеч қачон кўрмайсан”. Бу таъсир қилиб, улар лагерга қайтади.

    Бу вақт Ҳимолайга океан муссонлари яқинлашиб келаётган эди, кислород бўлса жуда кам қолган. Британларда яна бир имконият қолганди ва бундан янги зеландиялик Эдмунд Хиллари ҳамда шерп Тенсинг Норгей фойдаланади. Улар Эванс ва Будиллондан кўра тажрибалироқ эди. Чўққини забт этишдан олдинги кечада Хиллари қаттиқ ҳаяжонда бўлган.

    Тенсинг Норгей ва Эдмунд Хиллари Эверестга чиққан уст-бошларини Катмандудаги Британия элчихонасида намойиш этмоқда. 1953 йил 26 июнь

    “Тенсинг буни минг йўлбарс наъраси деб атади. 7900 метр баландликда Эверест ва Лхосзе ораси бўйлаб даҳшатли шамол биргина тўсиққа — бизнинг палаткамизга учраган ҳолда эсарди. Шамол кучайди ва мен муз ҳамда қоялар орасида қолиб кетамиз деб қўрқдим. Ухлашнинг ҳеч қанақа имкони йўқ эди… Палатканинг устунлари мунтазам қовурғамга урилар, матога тегинилса, у ишлаётган дрелдек бошимиз зирилларди.

    Фақат ҳақиқий аҳмоққина бунга рози бўлади, деб ўйлай бошладим ўзимча. Кечаси кислород билан ухладим. Баллон охирлаб қолганида бўлса чала ҳушсизлик ҳолатидан чиқиш жуда қийин кечди: нафас оломасдим, музлаб қолган ниқоб эса юзимни тирнаб ташларди. Охири кўринмаётган тунда тинмай соатимга қараб, у бузилиб қолмадимикан деб ўйлаб бошладим. Ва ниҳоят соат миллари 04:00 ни кўрсатди. Гугуртни ёқиб, термометрга қарадим. Палатка ичи -25 даража”, — дея эслайди Эдмунд Хиллари.

    Тонгга яқин шамол тўхтайди — Хиллари ва Тенсинг эса йўлини давом эттиради. “Биз навбати билан йўл очиб борардик, аммо бу ёқимли иш эмасди: юпқа муз қатлами остида чуқур юмшоқ қор ётарди. Қайсидир онда музнинг дарз кетган овози эшитилди, оёғим остидаги юза мен билан бирга пастга силжиди. Бахтимга ўзимни ўнглашга улгуриб қолдим, муз қатлам эса қоядан қулади. Юмшоқ қилиб айтганда, бу ёқимсиз ҳолат эди… Кўп ўтмай қоядаги қор шароити яхшиланди ва биз Жанубий чўққига етиб бордик. Биздан тепада ҳали ҳеч ким бўлмаган эди”.

    Бир оз дам олгач, улар юқорига кўтарилишни давом этади. Хилларининг сўзларига кўра, Апл тоғлари бўлганида чўққини забт этиш муаммо бўлмасди, аммо 8 километр баландликда бу ўзгача. “Хиллари зинаси” номини олган ушбу ҳудуд йўналишдаги энг муҳимларидан биридир. Хиллари тоғ деворидаги ёриқни пайқаб, у орқали ўрмалашни бошлайди, Тенсинг эса унга кўмаклашиб туради. Алпинистнинг ўзини эслашича, чўққига чиқар экан биринчи марта “забт этиш муваффақиятли амалга ошишини” ҳис қилган.

    Хиллари кейинги ҳаракатини худди тиним билмай ишлашга ўхшатади. Манзилнинг охири кўринмайдиган бир пайтда янги зеландиялик ўзини энг юқори нуқтада пайдо бўлади: “Бир пайт текис ерга қадам босдим ва шундагина тепага чиқадиган бошқа жой йўқлигини билдим: атроф ҳар томондан бўшлиқ эди. Тенсинг тезда етиб келди ва биз ҳайрат билан атрофни кузата бошладик. Биз дунёнинг энг юқори чўққисига чиқдик! 1953 йил 29 май санаси, соат 11:30 эди. Тенсингга қўлимни узатдим, аммо унинг учун қўл сиқишиш камлик қиларди ва у мени қучоқлаб олди. Шунда бу чўққига чиқиш мендан кўра, унинг учун нақадар муҳим бўлганини тушуниб етдим”.

    Тенсинг Норгей Ҳимолайда, 1953 йил
    “Чўққига чиққач, биринчи навбатда барча алпинистлар қиладиган ишни бажардик: қўлларимизни сиқдик. Лекин Эверестда бу билан чекланиб бўлармиди! Қулочимни ёйиб, Хилларини қушоқлаб олдим ва нафас етмай қолгунга қадар, елкаларимизга урдик. Кейин атрофни кузатишга тушдик. Қуёш чарақларди, осмон эса — умрим давомида бундан мусаффороқ осмонни кўрган эмасман… Пастга қараб олдинги экспедицияларизмидаги жойларни кўрдим. Атрофимизни буюк Ҳимолай ўраб турарди… Ҳеч қачон бундай манзарани кўрмаганман ва энди ҳам кўрмайман: ёввойи, ажойиб ва даҳшатли. Бироқ мен қўрқувни ҳис қилмасдим. Тоғларни, Эверестни ҳаддан ортиқ яхши кўраман. Умрим давомида кутган буюк он, менинг чўққим муз билан қопланган жонсиз тошлар уюми эмас, балки илиқ, жонли ва дўстона эди”, — дейди Тенсинг Норгей.

    Муваффақият ва интрига

    Базавий лагерда чўққидан бирор янгилик келишини Times мухбири Жеймс Моррис кутиб ўтирарди: газета воқеаларни ёритиш бўйича олдиндан шартнома имзолаган эди. Моррис зудлик билан энг яқин қишлоққа тушилиб, радио орқали янгиликни етказса, 2 июнь куни бўлиб ўтадиган Елизавета II га тож кийдириш маросимига улгуришини тушуниб қолади. Матн шифрланган ҳолда юборилади, Times уни 1 июнь кечаси қўлга киритади. Таҳририят эксклюзивга ёпишиб олмасдан, бошқа ОАВларни ҳам хабардор қилиш қарорига келади.

    Экспедиция Катмандуга қайтганида, курерлар минглаб табрик мактублари ва телеграммаларни ташишга мажбур бўлади. Чўққининг забт этилиши бутун дунёда катта янгилик сифатида қабул қилинган эди. Аввалига экспедиция аъзолари хурсанд бўлади. Унинг раҳбари Жон Хант Хилларига “Британия империяси рицари сер Эдмунд Хилларига”, дея ёзув туширилган мактубни узатади. Бу ҳазил эмасди: қиролича Елизавета II ростдан ҳам иккала алпинистни ушбу унвон билан мукофотланган эди.

    Британияга қайтган Эверест экспедицияси аъзолади. Чапдан ўгнга: Жон Хант, Тенсинг Норгей, Эдмунд Хиллари. 1953 йил 3 июль

    Аммо Катмандуга яқинлашиш вақтида кутилмаган воқеалар юз беради. Экспедицияни оламон қарши улади. Улар британларга эътибор қаратмай, Тенсингни ўзлари билан олиб кетади. Узоқ суҳбатдан кейин Тенсинг хижолатда қайтиб келади: уни қандайдир ҳужжатни имзолашга мажбур қилишганди, шерп эса саводсизлиги сабаб қоғозни ўқишга ҳам улгурмаган. Ушбу ҳужжатда Тенсинг Норгей чўққига биринчи бўлиб кўтарилгани қайд этилган.

    Эҳтирослар авж олди ва экспедиция аъзолари журналистлар қуршовида қолади. Хантдан Тенсинг қанақа алпинист деб сўрашганида, у яхши, лекин энг яхшиси эмас дея жавоб қайтаради. Журналистларга бу кам эди ва шу сабабдан Хилларини сиқувга олишади. Times газетаси билан мавжуд шартнома ҳам уларни қизиқтирмас эди. Хиллари катта пул таклиф қилишади — 10 минг фунт. Эверестни забт этганларга ва биринчи бўлиб чўққига ким қадам босганига қизиқиш шунақа юқори эди.

    Катмандуда алпинистларни одамлар чалкашликлар ила қарши олади. Оламон “Буюк Тенсингга шарафлар бўлсин” дея бақирарди. Британлар қўлларига плакатлар кўтариб олган одамлардан ҳайратга тушади. Уларда Эверест чўққисида турган Тенсинг бир қўлида Непал байроғи, бошқасида эса ёрдамга муҳтож Хиллари осилиб турган арқонни ушлаган ҳолда тасвирланган эди. Тушумовчиликка барҳам бериш мақсадида Хиллари, Хант ва Тенсинг бундан буёғига чўққига “улар деярли бир вақтда” қадам қўйишганини айтишга келишиб олади. Биринчи ким бўлгани эмас, балки сафар муваффақиятли ўтгани муҳим — натижа эса экспедициянинг барча аъзолариники.

    1947 йилда мустақилликка эришган Ҳиндистонда ҳам Эверестга ким биринчи бўлиб қадам қўйгани муҳим эди. Непалда туғилган Тенсингни ҳиндлар ўзини ҳисоблаган, чунки у узоқ вақт мамлакатга яшаган. Ҳиндистон аэропортида экспедиция аъзолари бўлган самолётни оламон — 10 мингдан зиёд одам кутиб олади. Шерп трапда кўриниш берганида одамлар олдинга ҳаракатланиб, тўсиқларни бузиб юборишига бир бахя қолади, Хиллари бўлса, Тенсингнинг кўзларидаги қўрқувга гувоҳ бўлади — у чўққига чиқишдаги энг қийин вазиятда ҳам бунга дуч келмаган эди.

    Британлар Тенсингга Англияга кўчиб ўтиш таклифини билдиришганида яна битта масала пайдо бўлади: қайси давлат хорижга чиқиш паспортини беради. Ҳиндистон бош вазири Жавоҳирлал Неру тезда вазиятни ўз қўлига олади; аммо бу Непал ҳукуматига ёқмайди.

    Шифохоналар, мактаблар ва ибодатхоналар Эверестдан муҳимроқ

    Хиллари ва Тенсинг нима дейишмасин уларни бир-бири билан таққослаш тинмасди. Бундай таққослаш “Янги Зеландиядан келган асаларичининг” фойдасига хизмат қилмас эди. Экспедиция аъзоларидан бири Жорж Лоу уйига қайтганида BBC мухбири тўғридан тўғри эфирда чўққидан тушган Хилларининг илк сўзлари қандай бўлгани ҳақида сўрайди. Лоу ҳеч нарсани ўйлаб ўтирмай, унинг “лаънати” деган гапини қайтаради. Саноқли соатлар ичида бу жумла бутун ер шарини айланиб чиқади. Хиллари яна узоқ вақт Эверестни ҳақорат қилганини эслаб юради.

    Эдмунд Хиллари, Жон Хант ва Тенсинг Норгей журналистларга Эверестни забт этишда босиб ўтган йўлларини кўрсатиб бермоқда, 1953 йил 3 июль

    Хилларининг ўзи Тенсинг билан чўққида нима қилишганини кейинчалик шундай эслайди:

    “Тенсинг қорни ковлаб, чуқур ҳосил қилди ва у ерга шоколад бўлаги ҳамда бошқа егуликни ташлади — унинг дини бўйича бу вақти-вақти билан чўққига келиб турадиган худолар учун тортиқ эди. Унга қарар эканман, тоғга чиқишимиздан олдин экспедиция бошлиғи Непалда руҳоний билан учрашганини айтиб берганини эсладим. У кичкина бутни бериб, бу Эверестда қолиб кетса ҳам қаршилик билдирмаслигини айтган. Жон бу илтимосни бажара олиш-олмаслигимни сўради. Мен рози бўлдим, чўққида бутни қор орасига ташладим. Экспедиция шифокори баландликда тана сувсизланишидан эҳтиёт бўлиш ҳақида кўп такрорларди. Шу сабабдан чўққини забт этишдан олдинги кеча Тенсинг билан кўп суюқлик ичдик ва тепага қувиғимиз тўла ҳолда чиқдик. Дунёдаги энг баланд чўққига ҳурмат бажо келтириб бўлгач, ҳожатимни чиқаришдан бошқа иш қолмаганди”.

    Тенсинг Хилларига ўхшамасди. У Эверест яқинида дунёга келган ва унга чиқишни доим орзу қиларди. Шерп швейсариялик Ламбер ва якка тартибда чўққига чиқмоқчи бўлган бошқа бир алпинист ёнида ҳам бўлган. Аммо чўққини еттинчи уринишда забт этганди. Бу вақтда Тенсинг Ҳимолайнинг турли ҳудудларида 20 йил давомида экспедициялар билан ишлаб келган. У Сиккимда ҳам, Кашмирда ҳам яшаган, бир нечта тилда гаплаша олган. Эверестга чиққанидан кейин у Жанубий Осиёда жуда машҳур бўлиб кетади, қашшоқликдан қутилиб, шахсий уйини қуришга муваффақ бўлади. Аммо машҳурлик уни хотиржамликдан мосуво этганди. Кимдир у билан кўришишни хоҳласа, бошқалар сиёсий мақсадлар йўлида фойдаланмоқчи бўларди. Тенсинг тоғ экспедициясида бошқа иштирок этмайди ва пенсияга қадар Ҳиндистоннинг Ҳимолай алпинизми институтига раҳбарлик қилади.

    Хиллари бўлса, аксинча, кўп саёҳатга чиқди. У Ҳимолайдаги яна ўнта чўққини забт этди, Жанубий ва Шимолий қутбларга борди. Кейинроқ эса Ҳиндистон ва Бангладешда Янги Зеландиянинг олий комиссари, Непалда элчи, хайрия фонди раҳбари бўлиб ишлади.

    19.09.2023, 12:28   Изоҳ (0)   22351
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Антибиотиклар отаси”: Александр Флемингнинг инсониятни қутқариб қолган пала-партишлиги

    30.08.2023, 14:30

    “Микки Маусни ҳар қандай аёлдан кўпроқ яхши кўраман”. Нацистлар билан дўст тутинган ва аёллардан нафратланган Уолт Дисней ҳақида

    06.09.2023, 19:57

    “Черчилл мени озод этди”. Нацистлар жосуси сифатида ҳибсга олинган мода олами юлдузи Коко Шанель ва унинг сирли ҳаёт йўли

    15.09.2023, 16:27

    Байден Путинни яна диктатор деб атади

    19.09.2023, 12:24

    АҚШ ва Эрон Қатарда маҳбусларни алмашди

    19.09.2023, 11:37

    Россияда депутатлар 2024 йилдан фақат мамлакатда ишлаб чиқарилган автомобилларни минади

    19.09.2023, 11:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    “Бу – Россия таъсиридан чиқишга ҳаракат”. Қозоғистоннинг “рус қўли тегмаган” янги қуроллари ҳақида нималар маълум?

    14 май, 19:35

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сўнгги беш йил ичида энг юқори рейтингга эга бўлган 10 та турк сериали

    Кино | 14 май, 20:30

    Қотилликда айбланиб, 38 йил қамоқда ўтирган британиялик айбсиз деб топилди

    Дунё | 14 май, 20:15

    Президент Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини жадаллаштириш бўйича топшириқ берди

    Ўзбекистон | 14 май, 20:00

    Айрим қозоғистонликлар учун ChatGPT тақиқланди

    Дунё | 14 май, 19:55

    Бастакор Султонали Раҳматов юрак хуружини бошдан ўтказди

    Шоу-бизнес | 14 май, 19:45

    “Бу – Россия таъсиридан чиқишга ҳаракат”. Қозоғистоннинг “рус қўли тегмаган” янги қуроллари ҳақида нималар маълум?

    Дунё | 14 май, 19:35

    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда

    Реклама | 14 май, 19:30

    Сергелида жойлашган омборхонада йирик ёнғир содир бўлди

    Ўзбекистон | 14 май, 19:25

    Давлат хавфсизлик хизматининг Call-маркази ишга тушди

    Ўзбекистон | 14 май, 19:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.