• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Китоб

    “Чоллар нега жуда барвақт туришаркан-а? Наҳотки буни қолган умрларидан бир кунини бўлса ҳам чўзиш ниятида қилишса?..” — “Чол ва денгиз” асари ҳақида

    Сарлавҳасиз кириш

    Ҳозир “Чол ва денгиз” қиссаси, деб энди оғиз жуфтламоқчи бўлсангиз, ўқимаган одам ҳам бемалол бу асар ҳақида фикр билдириб, сиз билан тортиша олади. Бу асардаги сюжетнинг ҳамманинг эсида қолар даражада тушунарли эканлигидан бўлса керак.

    “Ҳа, нима, шу, чол бўлади, балиқ ушлайди, саксон бет шу балиқни ушлаши ҳақида ёзилган, охирида тутганини акулалар еб кетади ва тамом. Ортиқча нимадир излаб ўтириш шартмас. Барибир тушунмайман, нимаси бунчалик машҳур бунинг…” Ҳамсуҳбатингиз шунга ўхшаш гапларни айтяптими, демак, ишонинг, у бу асарни аниқ ўқимаган. Атрофдагиларидан эшитганларини узуқ-юлуқ, “шўрванинг шўрваси” қилиб тушунтиришга чираняпти, холос. Аслида “Чол ва денгиз”даги денгиз, бола, чол, чолнинг уммон ранг кўзлари, қатъий нигоҳи, боланинг фавқулодда жиддийлиги, асар тили, қуюқ тасвирлар, мавзуга доир тажрибалар — буларнинг ҳаммаси алоҳида Нобелга лойиқ. Агар бу асарни ёлғиз, шовқиндан холи жойда, шошилмасдан, сокин ўқисангиз, энди сиз ижара тўлови муддатидан ўтиб кетган тор квартирангиздаги яғири чиқиб кетган кўрпача устида иссиқдан терлаб ўтирган эмас, сарҳадсиз денгиз пўртаналарида хотиржам сузиб юраётган бўласиз, чолнинг хатти-ҳаракатлари, қарори, иродасига жавобан чуқур хўрсиниб қўясиз. Ҳа, ҳажман унчалик катта бўлмаган ушбу қисса Хемингуэй ижодида алоҳида ўрин тутади. Уни чуқур фалсафий маънога эга ҳикоя деса ҳам бўлади.

    Мен яқинда билдим: кўпчилик Сантьягони “Тўқчилик ва йўқчилик” романидаги Морган билан тенг кўраркан. Йўқ, бу хато хулоса. Негаки иккинчиси тайинли меҳнат билан шуғулланмайди, таваккалига яшайди, қалтис ишларга қўл уради, жиноят орқасидан тирикчилик ўтказади. Кекса Сантьяго эса ўзи ҳақида бошқача фикрда: бир умр балиқ овлаш учун дунёга келганман деб фахрланади. Ўз касбига бундай муносабат Хемингуэйга ҳам хос эди, у бу дунёда ёзиш учун яшаётганлигини кўп марта айтган.

    1958 йилда суратга олинган “Чол ва денгиз” фильмидан кадр. Чол ролини икки карра “Оскар” мукофоти совриндори, америкалик актёр Спенсер Трейси ижро этган.

    Ҳаммасидан бор — сюжет, таҳлил, конфликт, акулалар, символ

    Сантьяго балиқ овига алоқадор ҳамма нарсани яхши билади. Кубада кўп йил яшаган Хемингуэй ҳам бу ишда катта тажриба орттирган эди. Чол улкан найзабалиқни тутиб олади: денгизда у билан узоқ, тинка-мадорни қуритадиган, куч-қудратдан маҳрум этадиган, ҳолдан тойдирадиган олишувда ғолиб чиқади, балиқни енгади, аммо йиртқич акулалардан ўз ўлжасини ҳимоя қилишга қурби етмайди, курашда енгилади. Бу воқеа тафсилотлари жуда тиниқ, ниҳоятда самимийлигидан балиқ овини миридан-сиригача пухта эгаллаган инсон тарафидан ёзилганлиги аниқ кўриниб туради.

    Қиссада денгиз гўё тирик мавжудотдек намоён бўлади. “Бошқа, ёшроқ балиқчилар денгиз ҳақида худди макон, рақиб, баъзан душмандек гапиришарди. Чол эса денгизни илтифотли, саховат кўрсатаётган ёки ундан маҳрум этаётган аёлдек ҳис қиларди, гарчи ёвузлик ёки бемулоҳаза иш тутса, нима ҳам қилиб бўлади, унинг табиати шунақа”.

    Чолнинг маҳорати ва жасорати табиий, унда минглаб мухлисларнинг кўз ўнгида ҳаёт-мамот кураши олиб бораётган матадорнинг кўпчиб тургувчи жазаваси ҳам, ҳаяжони ҳам йўқ. Чол буни яхши билади, ўзи эгаллаган касбга хос бўлган жасорат, матонат, ирода, феъл-атворнинг барқарорлигини у кўп марта синовдан ўтказган, исботлаган. “Хўш, нима бўпти, — деди у ўзига. — Энди буни яна исботлашим керак. Ҳар сафар ҳисоб қайтадан очилади. Шу боис ҳам у бирор бир ишни бошлаганида, ўтмишида қолган воқеаларни ҳеч қачон эсламасди”.

    Хемингуэй аслида “ҳақиқий чолни ва ҳақиқий болакайни, ҳақиқий денгиз ҳамда ҳақиқий балиқни ва ҳақиқий акулаларни тасвирлашга” ҳаракат қилганини қайд этган эди. Тан олиш керакки, ёзувчи ўз мақсадига эришди. Тасаввур қилиб бўлмайдиган даражада аниқлик билан денгиз манзараларини жонли, ёрқин рангларда тасвирлади. Сантьягонинг найзабалиқ ва акулалар билан олиб борган ҳаёт-мамот кураши тасвирланган бадиий лавҳалар ўқувчини ҳайратга солади, ўзига мафтун этади.

    1958 йилда суратга олинган “Чол ва денгиз” фильмидан кадр. 

    Сантьяго образини яратар экан, ёзувчи табиат кучлари олдида инсоннинг ожизлиги ва ёлғизлигини муболағали тасвирлашдан воз кечади, ўз қаҳрамонини капиталистик муносабатлар доирасидан чиқариб юборади, якка одамнинг жамиятга қарши кураш қонунларига риоя қилмаслигини тасвирлашга ҳаракат қилади.

    Хемингуейнинг олдинги қаҳрамонлари буржуазия ҳаётига хос қонуниятлар метиндек мустаҳкамлигига кўр-кўрона ишонган эди. Шунинг учун ҳам улар “ҳеч нарсага эга бўлолмаган ғолибга” айланишганди. Сантьяго эса мағлубиятга учраса ҳам барибир ғолиб бўлиб чиқади. Буни болакай: “Улар сени енголмади-ку! Балиқ сени енголмади-ку”, деган хитоби билан тасдиқлайди.

    Шу тарзда чол ва болакай ўртасидаги оддий суҳбат орқали моҳир ёзувчи асосий фикрини, айтиш мумкинки, асл ниятини намоён қилади. “Инсон мағлубиятга учраш учун яратилгани йўқ. Инсонни йўқ қилиб ташлаш мумкин, аммо уни асло енгиб бўлмайди!” деган теран умумлашма фикрни адиб ўқувчи онгига етказади.

    “Чол ва денгиз” қиссаси — ёзувчининг донишмандлиги, ақл-заковати маҳсулидир. Ижод ва ҳаётда босиб ўтган йўли давомида Хемингуэй ахтарган инсонпарварлик идеали унинг айнан шу асарида бекам-у кўст намоён бўлади. Унинг “Одамзодни янчиб ташлаш мумкин, лекин уни бўйсундириш мумкин эмас”, деган сўзлари инсон қудратига ёзувчининг чексиз ишончини кўрсатади. Бу йўл изланиш, адашиш, иштибоҳларга тўла бўлиб, ғарбдаги етук ижодий зиёлиларнинг аксарияти шу йўлдан юриб муваффақият қозонгани маълум. Виждонли ижодкор, реалист ёзувчи, ўз даврининг чинакам қаҳрамони бўлган Хемингуэй замон муаммоларига тинимсиз жавоб излади ва ягона хулосага келди: “Инсонни енгиб бўлмайди!”.

    1958 йилда суратга олинган “Чол ва денгиз” фильмидан кадр. 

    Уларнинг нутқи шоирона метафоралардан холи

    Таъкидлаш жоизки, Хемингуэй ўзига хос услубга эга санъаткордир. Ёзувчининг илк ҳикоя ва романлари нашрдан чиқа бошлаганиданоқ танқидчилар унинг асарларида диалог муҳим аҳамият касб этишига алоҳида эътибор қаратишган. Диалоглар қаҳрамонларни батафсил таъриф-тавсифлашни, узундан-узоқ лирик чекинишларни, аҳамиятсиз баёнларни сиқиб чиқарди. Хемингуэй насри”га хос драматизмни кучайтирди. Шу билан бирга диалогнинг қисқа ва лўндалиги, содда ва мазмуни теранлигини ҳам таъкидлаб ўтиш лозим. Хемингуэй қаҳрамонлари оддий тилда сўзлашади. Уларнинг нутқи шоирона метафоралардан холи. Ушбу юзада қалқиб турган соддаликда жонли, ҳаяжонли фикр устувордир. Бу фикр сўзлар ичига эмас, балки асар матнининг тагмаъносига сингиб кетади. Ўқувчи қаҳрамоннинг руҳий ҳолатини теран англагандан кейингина ушбу тагмаънони тушуниб олиши мумкин.

    “Йўқотилган авлод”нинг кўпгина ёзувчиларининг (Хемингуэй, Фолкнер, яна бор эди, эсимга келмади) ижоди йиллар давомида бир йўсинда давом этди. Фақатгина Фолкнер йигирмадан ортиқ ижодий йўналишлари билан “йўқотилган авлод”нинг аччиқ ҳақиқатини ёритиб берди. “Йўқотилган авлод” даврига хос умумийлик шундан иборат эдики, адибларнинг руҳий жиҳатдан бирдамлиги ва қизиққонлиги, узоқни кўзлай биладиган кўпгина адабий гуруҳлардан кўра устунроқ эди.

    Масалан, Хемингуэйнинг “Алвидо, қурол” асаридаги Фредерик Генри, “Қуёш барибир чиқаверади” асаридаги Якоб Барнес, “Тўқчилик ва йўқчилик”даги Гарри Морган, “Қўнғироқ кимни чорлайди”даги Роберт Жордан ва албатта “Чол ва денгиз” қиссасидаги қария Сантьягода ҳам инсонга хос сабр, матонат, қатъийлик ва чидам намоён бўлади.

    Фото: Britannica

    Асар якунидаги умуминсоний чарчоқ

    Сантьягонинг иродаси балиқни тутгунча эмас, тутгандан кейин ҳужум қилган акулалар билан синалади. Энг кулминацион нуқта ҳам шу. Бунда гўёки инсоннинг соф кечинмалари билан текинтомоқ, нафсга топинган иллатлар жанг қилади. Чол енгилса-да, томиридаги сўнгги қуввати тугагунга қадар қарши чиқади.

    Эсга тушяптими, уфқ қизарар чоғи тағин қон ҳидини олиб келган йиртқич наҳанглар галаси кемага ҳужум қилади-ку. Чол уларнинг бошларига тўқмоқ билан уриб, ҳайдаб юборади, лекин тунда улар қайтиб келади. Сантьяго аввал йиртқичларга қарши румпелнинг ўткир бўлаги билан курашади. Ниҳоят акулалар сузиб кетади. Лекин энди улкан найзабалиқдан асар ҳам қолмаганди. Мағлубиятдан сўнг чол кечқурун кўрфаздаги кулбасига судралиб киради. Тутқични ечиб, елканни боғлаб, уйи томон юради. Чол бир зум орқасига ўгирилиб, катта балиқнинг думи ва оқ сузгичига тикилади. Бу нигоҳда чарчоқ ва ҳорғинликдан ташқари, ички хотиржамлик бор эди. Сантьяго уйқуга кетиши билан бола чолнинг кулбасига келади. У чолнинг қонталаш кафтларини кўриб йиғлайди. У чолга қаҳва олиб келиб, уни тинчлантиргандек бўлади ва бундан буён улар бирга балиқ овлашига ишонтиради, у чолга омад олиб келишига ишонади. Лекин Сантьяго аслида сиқилгани йўқ, унинг кўнгли шунчалар тўқки, аввал сира ҳам бунақа татимни тотмаган.

    Эрталаб балиқчилар баҳайбат балиқ қолдиқларидан ҳайратда қолади. Улар балиқнинг улкан думи билан узун оқ умуртқасини кўриб лол қолишади. Кимдир буни чол ушлаганини тасдиқласа, кимдир ишонмайди. Мана шундай ғийбат бошланган чоғ чол ўз кулбасида мириқиб ухлайди ва тушида қирғоққа чиқаётган арслонларни кўради...

    Мана, инсоннинг ўзидан ўзи кўнгли тўлишига исбот. Сиз ҳам балиқни ушлолмади-ку, дерсиз. Сантьягога ташқи муваффақият етишмаса ҳам унинг ички муваффақияти билан бу нарсанинг аҳамияти буткул йўқолган эди. Бу тинимсиз руҳнинг моддий бойликлар устидан ғалабаси. Бундан ташқари, Сантьяго кўзларининг ранги, Хемингуэй Сантьягони денгиз билан тобора очиқ таққослашидан далолат беради, бу эса саксонни уриб қўйган қариянинг ҳадсиз руҳи ва чексиз денгиз қудратини бевосита узвий боғлиқ эканини англатади.

    Фото: Britannica

    Хулоса ўрнида

    Хемингуей асарларининг қаҳрамонлари унинг ўзи каби ҳаётнинг экстремал кўринишини афзал кўришарди. Шулардан бири корридо ҳисобланади: “Қуёш барибир чиқаверади”, “Тушликдан кейинги ўлим”, “Хавфли ёз”, “Африканинг яшил адирлари”, “Макомбернинг узоққа чўзилмаган бахти” ва “Климанжаро қорлари”. Бу асарлардаги қаттиққўллик ва ўлим уруш сифатида эмас, балки, буқалар билан жанг ва ҳайвон овлаш санъатига айланади. Корреспондент сифатида Хемингуэй ҳамиша тули хил воқеалар гувоҳи бўлган ҳамда буни у ўзининг ижодида тўлақонли ёритиб беришга ҳаракат қилган. Шунинг учун ҳам унинг асарларидан табиийлик ширасининг таъми сезилиб туради.

    Асардан иқтибослар

    — Итоаткорлик руҳи қачондан бошлаб ўз қалбида қўним топгани устида бош қотириб ўтирмоқлик учун чол бениҳоя соддадил эди. Аммо у ўзининг итоатгўй бўлиб қолганини ва бу итоатдан у ўз номуси, инсонлик қадр-қимматини йўқотмаганлигини билар эди…

    — Мен учун қариликнинг ўзи қўнғироқ соат. Чоллар нега жуда барвақт туришаркан-а? Наҳотки буни қолган умрларидан бир кунини бўлса ҳам чўзиш ниятида қилишса? Билмадим. Фақат шуни биламанки, ёшлар қаттиқ ва кўп ухлашади…

    — Ўзи ишим ўнгидан келмаяпти. Яна ким билади? Эҳтимол, бахт бугун менга ҳам кулиб боқар. Ҳар куннинг ўз таомили бор. Албатта, кишининг иши юришиб турганига нима етсин. Аммо мен ўз ишимни пухта бўлишини маъқул кўраман. Бахт келган чоғда, уни кутиб олмоққа тайёр тураман.

    Қизиқарли фактлар

    30 йилларга келиб Хемингуэй ижодида бир қадар тушкунлик кайфияти кузатилади. Бунга сабаб қилиб ёзувчини “шон-шуҳрат маст қилиб қўйганлигида” деб кўрсатишади. Бунга далил тариқасида Хемингуэйнинг ўзини “чинакам эркак” қилиб кўрсатишга интилиши, испан корридосига, африкача овга бўлган эҳтироси, атрофидагиларга беписанд муносабати каби ҳаракатларини келтиришади.

    Френсис Скотт каби Хемингуэй ҳам ўз авлодининг ифодаловчиси бўлди. Бироқ ҳеч қачон Иккинчи жаҳон урушида жанг қилмаган ва ўз авлодининг тақдир жозибасини тасвирловчи Френсисдан фарқли ўлароқ, у уруш, ўлим ва “йўқотилган авлод” ҳақида тирик қолганларнинг ошкора таърифини келтирди. Унинг қаҳрамонлари хаёлпараст эмас, балки жасур тореадорлар, аскарлар ва жисмонан бақувват одамлар эди. Зиёлилар эса хомхаёлдан холи.

    Азизбек Юсупов

    24.08.2023, 23:30   Изоҳ (0)   24845
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Шайтон китоб тимсолида ҳаётимга кириб келган ва барча нарсани ўзиники қилиб олган эди…” “Қора китоб” асари ҳақида

    04.06.2023, 20:04

    “Кул бўлгунча ёндир, кейин кулини ҳам ёқиб юбор!” Экологик фожиалар асорати, қирғин қуроллари, тараққиёт туфайли вайронага айланган сайёралар — “Фаренгейт бўйича 4...

    24.06.2023, 23:10

    “Бугун онам ўлди. Ё кечамикан, билмайман…” — “Бегона” асари ҳақида

    01.07.2023, 17:05

    “Исталган тилак учун умринг билан товон тўлайсан — қанча кўп хоҳласанг, ҳаётинг шунча қисқариб бораверади…” “Сағри тери тилсими” романи ҳақида

    12.07.2023, 23:41

    Инстинкт ҳамда онг ўртасидаги сарсон руҳ — “Чўл бўриси” асари ҳақида

    27.07.2023, 23:00

    “Ўқийверасиз, ўқийверасиз, ўқийверасиз ва худди ўзингизни бир нарса ўқиётгандек тасаввур этасиз...” — “Улисс” асари ҳақида

    22.08.2023, 23:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Машҳур патир, ҳамма биладиган қабристон, тор кўчали маҳаллалар. Кадрларда Олмазор

    10 апрел, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Google ўз маълумотлар марказлари учун учта янги АЭС қуриш буюртмасини берди

    Дунё | 12 май, 18:30

    Польша Россиянинг Краковдаги бош консулхонасини ёпиб, дипломатларни чиқариб юборади

    Дунё | 12 май, 18:15

    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда

    Реклама | 12 май, 18:00

    Ўзбекистонда аҳил оилалар ҳамда ёш келин-куёвлар иштирокида “Оилалар сайли” ўтказилади

    Ўзбекистон | 12 май, 18:00

    Франция 2040 йилгача робот армияга эга бўлади

    Дунё | 12 май, 17:50

    Дэвид ва Виктория Бекхемнинг келини уларни “заҳар ва ўзига бино қўйган” деб ҳисоблайди

    Лайфстайл | 12 май, 17:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.