Бельгиялик футболчи Эден Азар фаолиятини якунламоқчи.
Foot Mercato нашрининг хабарига кўра, 32 ёшли футболчининг агентига ёз давомида Франциянинг турли клублари, жумладан, “Ницца”, “Марсель” ва “Лилль” каби жамоалардан таклифлар тушган. Бироқ клублар билан музокаралар ижобий якунланмаган.
Маълум бўлишича, Азар футболчилик фаолиятини якунлаш ҳақида ўйламоқда. Унинг атрофидагилар эса Эденни бу фикридан қайтаришга уринмоқда.
Бир неча кун олдин Азарнинг вакилларидан бири Туркиянинг топ-клуби билан мулоқот қилган. Клуб номи эса ошкор этилмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, Эден Азар июнь ойида “Реал”ни тарк этганидан буён эркин агент мақомида турибди.
Изоҳ (0)