Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси расмий мусобақаларга тайёргарликни давом эттиради.
Сречко Катанец шогирдлари сентябрь ойида АҚШ ва Мексика терма жамоаларига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.
9-сентябр куни бўлиб ўтадиган АҚШ ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги баҳсни гондураслик Нелсон Салгадо бошқариб боради. Унга қанотларда Лимануэл Сола ва Жаиро Моралес (Пуэрто-Рико) ёрдам беради. 4-расмий ҳакам вазифаси эса Мелвин Матаморосга (Гондурас) топширилган. Бу ҳақида ЎФА матбуот хизмати маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси октябрь ойида Хитой ва Вьетнамга қарши ўртоқлик ўйинларида ҳам майдонга тушади.
Изоҳ (0)