ABC телеканали Нью-Йорк полициясига таяниб хабар беришича, Манхеттен марказида машина одамлар устига бостириб бориши оқибатида етти киши жароҳатланган.
Полиция маълумотларига кўра, 24 ёшдан 61 ёшгача бўлган олти эркак, шунингдек, 34 ёшли аёл жароҳатланган. Қайд этилишича, улар олган жароҳатлар ҳаётларига хавф туғдирмайди.
Хабар қилинишича, ҳайдовчи машинада воқеа жойидан қочиб кетган. Кейинроқ у уч машина иштирокида ЙТҲ содир этган. Ушбу ЙТҲ натижасида ҳеч ким жабрланмаган.
Полиция маълумотларига кўра, машинани Нью-Жерси штатининг фуқароси бўлган 29 ёшли аёл бошқарган. У ҳибсга олинган. Ҳозирда ҳайдовчи руҳий ҳолатини аниқлаш учун тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)