Япониянинг Ацуги шаҳрида жойлашган ўйин автоматлари зали ёнидаги кўп қаватли автотураргоҳда ёнғин чиқди. Оқибатда камида 100 та машина ёниб кетди.
NHK телеканали хабар беришича, дастлаб битта машина ёниб кетган, шундан сўнг ёнғин яқин атрофда турган машиналарга ўтиб, автотураргоҳнинг иккинчи қаватини қамраб олган.
Маҳаллий телеканалда намойиш қилинган вертолётдан олинган кадрларда бинодан қора тутун кўтарилаётганини кўриш мумкин. Воқеа жойига 20 та ўт ўчириш машинаси жўнатилган ва ёнғинни ўчириш учун тўрт соат вақт кетган. Қурбонлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Изоҳ (0)