• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +22°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Битта трактор ойига 250 млн сўм пул топади” — Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги техникаларига талаб қандай?

    Ҳозирда Ўзбекистон аҳолиси жами 38 000 та трактордан фойдаланмоқда. Шундан қарийб 35 фоизи эскирган. Мамлакатда 1000 гектар ерга 11 дона трактор тўғри келади. Шу ва бошқа маълумотлар Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги “Тошкент трактор заводи”га уюштирилган пресс-турда айтилди, дея хабар бермоқда “Дарё” мухбири.

    Фото: “Дарё”

    65 миллион долларлик завод

    “Тошкент трактор заводи” директори Азизбек Муҳиддиновнинг айтишича, корхона қурилиши ва жиҳозланиши учун 65 миллион доллар давлат маблағлари сарфланган. “Бу пулни 5 йил ичида чиқариб, фойда кўришни бошлаймиз”,— деди завод раҳбари.

    Азизбек Муҳиддинов
    Фото: “Дарё”

    Бугунги кунда корхонада тракторлар, комбайн, омочлар, ер текислагич ва бошқа қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқарилмоқда. Масалан, тракторлар эҳтиёт қисмларининг 25 фоизи маҳаллийлаштирилган. Қолган қисми импорт қилинади ва йиғилади.

    Фото: “Дарё”

    “Ҳозир ТАТ DF–904 русумли тракторни тўғридан тўғри импорт қилинса, нархи 30 минг доллардан ошади. Ҳудди шу русумнинг маҳаллийлаштирилган, айрим эҳтиёт қисмлари ўзимизда ишлаб чиқарилгани эса 27 минг доллар”, — деди завод раҳбари.

    Фото: “Дарё”

    Маълум қилинишича, трактор ва бошқа қишлоқ хўжалиги техникаларини воҳа вилоятлари кўпроқ сотиб олмоқда. Хусусан, Хоразм энг кўп харид қиляпти. Май ойидан бери жами 150 та трактор ишлаб чиқарилган бўлса, шундан 50 таси Қозоғистонга экспорт қилинган. 50 таси ички бозорга сотилган. Хусусан, энг кўп тракторларни (15 та) хоразмликлар харид қилган.

    Фото: “Дарё”

    Ўзбекистондаги ҳолат

    Азизбек Муҳиддинов ҳозир республикада 1000 гектар ерга 11 дона трактор тўғри келиши ва бу кам эканини айтди.

    “Кўп давлатларда ҳар 1000 гектарга 25 та трактор бўлса, ҳосилда унумдорлик юқори бўлмоқда. Биз ҳам шу мақсадни кўзлаб интилсак, йилига 6 000 тадан трактор ишлаб чиқаришимиз керак. Ҳозир кунига 4 донадан трактор ишлаб чиқаряпмиз. Ерга ўз вақтида ишлов бериш ҳосил унумдорлигида жуда ҳам муҳим”, — деди у.
    Фото: “Дарё”

    Корхона сотув бўлими бошлиғи Алишер Алматов сўзларига кўра, бугунги кунда Ўзбекистон аҳолиси 38 мингта трактордан фойдаланмоқда. Шундан 35 фоизи эскирган.

    Алишер Алматов
    Фото: “Дарё”
    “Трактордан фойдаланиш муддати 5-7 йилгача берилади. Шундан кейин унинг сарф–харажатлари кўпаяди. Масалан, мойни ва дизелни кўпроқ сарфлайди. Ҳозир мамлакатда 15-20 йилдан бери фойдаланилаётган тракторлар ҳам кўп”, —деди завод ходими.

    Монополия бўлмайдими?

    Пресс-тур давомида Азизбек Муҳиддинов “Дарё” мухбирининг “Тошкент трактор заводи” давлат маблағлари ҳисобига қурилгани ва юритилаётгани қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига импортни чеклашга олиб келмайдими, деган саволига жавоб қайтарди.

    Азизбек Муҳиддинов 
    Фото: “Дарё”
    “Йўқ, ундай бўлмайди. Чунки бозор очиқ. Ўйлайманки, қайси тракторларни харид қилиш бу фақат харидорларнинг хоҳишидан келиб чиқиши керак. Бу ерда давлат томонидан қанақадир тўсиқлар бўлмайди. Харидорлар, фермер ва кластерлар учун ноқулайлик туғдириш ҳеч кимни ўйлантиргани ҳам йўқ. Олдимиздаги асосий масала техника таннархини тушуриш ва сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариш. Уёғини харидор белгилайди. Мен бу ерда фермерлар ёки бошқа харидорлар учун муаммо кўрмаяпман”, — деди завод раҳбари.
    Фото: “Дарё”

    Унинг қўшимча қилишича, бундай заводлар юқори технологиялар ва йирик ҳакорларни талаб қилади.

    “Дастлаб давлат шундай катта қадам қўйиб берса, кейинчалик инвестицияларга йўл очилади. Рақобат албатта бўлади ва биз буни кутяпмиз”,— Азизбек Муҳиддинов.
    Фото: “Дарё”

    “Темир импорт қилинади”

    Завод ходими Шокир Муротовнинг айтишича, маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун темир хориждан импорт қилинади.

    “Цехимиз йилига 2 500 та прицеп ишлаб чиқариш қувватига эга. Бир кунда 10-12 та пахта терадиган прицеп ишлаб чиқарамиз. Бунинг учун темирни асосан Россия ва Қозоғистондан сотиб оламиз. Тўғри, Бекобод туманида темир қайт ишланади, лекин у етарли эмас”,—деди ходим.

    Фото: “Дарё”

    “Бир трактор ойига 250 миллион сўм топади”

    “Узкалассагро” корхонаси маркетинг бўлими раҳбари Аҳмад Мирсаидовнинг айтишича, заводда Германиянинг “Класс” русумли траткорлари ҳам йиғилмоқда. Транспорт нархи 100 000 доллар атрофида. У кунига 20 гектар ер ҳайдайди.

    “Ҳозирда 1 гектар ер ҳайдаш нархи ҳудудига қараб 500 минг сўмдан 750 минг сўмгача. Бунда ернинг қаттиқ ва юмшоқлигига қаралади. Трактор учун ёқилғини ҳам фермер қуйиб беради. Бундай тракторлар бир ой далада яхши ишласа, камида 250 миллион сўм пул ишлайди”, — деди мутахассис.
    Фото: “Дарё”

    Аҳмад Мирсаидовнинг фикрича, кўп ёшлар далаларда ишловчи ёшлар камайиб бормоқда.

    “Ойига 2-3 марта вилоятларга чиқаман. Қишлоқлардаги кўп ёшлар шаҳарга кетгиси келяпти. Фикримча, яқин 5-10 йилдан кейин далада ёшлар ишламайди. Биз ёшлигимизда далада чопиқ қилардик. Ҳозир ҳеч ким далага кирмайди. Энди катта техникаларга талаб ошаверади. Чунки одамлар қиладиган ишни бажариш керак. Далага битта кирганда камроқ харажат қилиб, кўпроқ ишни битириб, чиқиб кетиши керак,” — деди у.
    Фото: “Дарё”

    Аввалроқ 2021 йил ноябрда Чирчиқ шаҳрида қишлоқ хўжалиги машинасозлик кластери ташкил қилиниб, “Тошкент трактор заводи” ҳам ўша ҳудудга кўчирилиши хабар қилинганди.

    14.08.2023, 14:06   Изоҳ (0)   16060
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда Жанубий Корея фуқаросининг сир сақланиши лозим бўлган видеоларини тарқатиш билан қўрқитиб келган шахс ушланди (видео)

    14.08.2023, 13:55

    Сирдарёдаги мебел корхонаси раҳбари Тошкентда икки чинорни кестиргани маълум бўлди 

    14.08.2023, 13:41

    Тошкент вилоятида “праваси” йўқ йигит онасининг Spark’ида ЙТҲга учраб, ҳалок бўлди

    14.08.2023, 12:50

    Ўзбекистонда ҳафта ўртасидан ҳаво ҳарорати кўтарилади

    14.08.2023, 12:43

    Фарғонада оҳак цехи газдан 1 млрд сўмлик ноқонуний фойдалангани аниқланди

    14.08.2023, 12:26

    Фарғонада Damas’лар иштирокида юз берган икки ЙТҲда икки йўловчи ҳалок бўлди

    14.08.2023, 11:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.