Фарғона вилоятидаги Damas транспорт воситалари иштирокида содир бўлган икки йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки йўловчи вафот этди. Бу ҳақда “Замон” информацион дастурида маълум қилинди.
Қайд этилишича, Фарғона туманида Damas ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги бетон ариққа тушиб кетган. Оқибатда автомобилда бўлган йўловчилардан бири жароҳат олиб, ҳалок бўлган.
Шунингдек, Ўзбекистон туманида эса 4Р-147 автомобиль йўлининг 69-километрида Damas ҳайдовчиси йўлнинг қарама-қарши тарафига ўтиб, “ВАЗ-2106” автомобили билан тўқнашган. Ҳодиса оқибатида 14 ёшли Damas йўловчиси воқеа жойида вафот этган.
Бундан олдин Навоийда иккита “муравей” иштирокидаги ЙТҲда йўловчи вафот этганди.
Охирги вақтларда содир бўлган ЙТҲлар
Бундан олдин Тошкентнинг Учтепа туманида учта машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани, Самарқандда йигит тоғасининг машинасини олиб қочиб, 4 та автомобиль билан тўқнашгани, Ўзбекистон парламенти қуйи палатаси ёнидаги пиёдалар ўтиш жойида Damas аёлни уриб юборгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)