Ушбу ҳафта давомида ҳарорат фони меъёрдан паст бўлади, деб хабар бермоқда “Ўзгидромет”.
Маълум қилинишича, 14–15 август кунлари республика ҳудуди бўйича салқин об-ҳаво сақланиб туради. Ҳарорат кечалари 13-16 даража, кундуз кунлари 27-32 даража, жанубда 35 даражагача бўлади. Бу август ойи ўртаси учун меъёрий қийматлардан 2-4 даражага пастдир.
Ҳафта ўртасидан салқин ҳаво массаси республика ҳудудидан аста-секин чекина бошлайди, ҳаво ҳарорати кўтарилади ва ҳафта охирига келиб, кечалари 17-20 даража, кундуз кунлари 34-37 даража атрофида бўлади.
Ушбу кунларда ҳудуднинг катта қисмида қуруқ ва кам булутли об-ҳаво сақланиб туради, фақат Фарғона вилоятининг айрим тоғли ҳудудларида бугун кечга томон қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
14–15 август кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилади.
Тошкентда 14–18 август кунлари ҳаво кам булутли бўлади. 14–15 август кунлари ҳарорат 29-32 даража бўлади, сўнг 34-37 даражагача аста-секин кўтарилади. Ҳафта бошида ҳарорат кечаси ва эрталаб 13-16 даража, ҳафта охирига келиб 17-20 даража бўлади.
Изоҳ (0)