Тошкентдаги каналлар ва унинг атрофидаги сув омборларидан ер усти сувларидан намуналар олиб, таҳлил қилинди, деб хабар беради “Ўзгидромет”.
Қайд этилишича, кимёвий ифлослантирувчи моддалар таркиби сувнинг ифлосланиш индекси (СИИ) бўйича ўрганилган.
- Бўзсув канали — Телеминора ҳудуди. Мис бўйича концентрациялар ортиши қайд этилган – 1,6 РЭМ. Кислород тартиби қониқарли, эритилган кислороднинг концентрацияси – 11,34 11,34 мгО/2л . Сув сифати II синф тоза сувлар, СИ — 0,73;
- Қорасув канали — Фурқат боғи ҳудудида. Нитритли азот бўйича — 1,05 РЭМ, фенол бўйича – 6,0 РЭМ, мис бўйича 2,2 РЭМ концентрациялар ортиши қайд этилган. Кислород тартиби қониқарли, эритилган кислороднинг концентрацияси — 11,33 мгО/2л. Сув сифати III синф ўртача ифлосланган сувлар, СИ — 1,87;
- Салар канали — Экопаркдан қуйида. Мис бўйича концентрациялар ортиши қайд этилган – 4,6 РЭМ. Кислород тартиби қониқарли, эритилган кислороднинг концентрацияси — 8,36 мгО/2л. Сув сифати III синф ўртача ифлосланган сувлар, СИ — 1,28;
- Анҳор канали — Кичик ҳалқа йўлидан қуйида. Нефть маҳсулотлари бўйича – 7,4 РЭМ, мис бўйича 1,2 РЭМ концентрациялар ортиши қайд этилган. Кислород тартиби қониқарли, эритилган кислороднинг концентрацияси – 11,32 мгО/2л. Сув сифати III синф ўртача ифлосланган сувлар, СИ — 1,68;
- Бўрижар канали — Magic city боғи ҳудуди. Мис бўйича концентрациялар ортиши қайд этилди – 1,4 РЭМ. Кислород тартиби қониқарли, эритилган кислороднинг концентрацияси — 10,76 мгО/2л. Сув сифати II синф тоза сувлар, СИ — 0,54.
Олдинги ҳафта билан солиштирилганда Тошкент шаҳридаги каналлар ва Тошкент вилояти сув омборларидаги сув сифати муҳим ўзгаришларга дуч келмаган. Сув ифлосланиши индекси (СИ) бўйича қабул қилинган таснифга мувофиқ Тошкент шаҳар каналлари II ва III синфларга тегишли бўлиб, тоза ва ўртача ифлосланган сувларга тўғри келади.
Маълумот учун, сув ифлосланиши индексидан (СИИ) — ер усти сувлари сифатини комплекс баҳолаш учун фойдаланилади. У нафақат сув сифатини турли сув объектларида солиштиришга, балки вақтинчалик ва фазовий динамикасини баҳолаш имконини беради.
Бундан олдин Бош прокуратура томонидан “Бўзсув оқова сув тозалаш” иншоотига келиб тушаётган оқова сувларнинг таркиби, уларнинг тозаланиши ҳамда Қуйи Бўзсув каналига қуйилишида амалдаги тартиб ва нормативларга риоя этилиш аҳволи Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги мутахассислари иштирокида ўрганилаётгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)