• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев темир йўл транспорти соҳаси ходимларига табрик йўллади

    Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Темир йўл транспорти соҳаси ходимларига табрик йўллади. Табрик матни Президент матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Ҳурматли дўстлар!

    Аввало, сизларни – заҳматкаш ишчи ва хизматчилар, қурувчи ва муҳандисларни, машинист ва вагон кузатувчилари, соҳа фахрийларини Темир йўл транспорти ходимлари куни билан чин дилдан самимий табриклайман.

    Янги Ўзбекистонни – жадал ривожланиб, дунёга юз тутаётган давлат ва жамиятни барпо этишда сиз, азизларнинг ўрнингиз ва ҳиссангиз беқиёс эканини барчамиз миннатдорлик билан эътироф этамиз.

    Жонажон Ватанимиз мустақиллигининг 32 йиллиги арафасида нишонланаётган ушбу қутлуғ айёмда Ўзбекистон темир йўллари истиқлол даврида катта ривожланиш йўлини босиб ўтганини таъкидлашимиз табиийдир.

    Бу даврда 2 минг 400 километрдан кўпроқ янги темир йўллар қурилиб, фойдаланишга топширилди, 3 минг километрдан зиёд йўллар электрлаштирилди, 1 минг 100 километрдан ортиғи эса реабилитация қилинди.

    Ҳеч шубҳасиз, темир йўл тармоқларининг кенгайиб бораётгани барча ҳудудларимизни ўзаро мутаносиб ривожлантириш, бой минерал хом ашё ресурсларини комплекс ўзлаштиришда янги-янги имкониятлар очмоқда.

    Буни “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ташкил этилганидан буён юк ва йўловчи ташиш ҳажми 2 баробардан зиёд кўпайгани, 1,6 миллиард тонна юк ташилиб, 380 миллион нафар йўловчи манзилга етказилгани ҳам яққол тасдиқлайди.

    Сизлар каби минглаб фидойи юртдошларимизнинг масъулиятли меҳнати туфайли мамлакатимизда замонавий инфратузилмага эга бўлган, аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларининг эҳтиёжларини тўлиқ таъминлай оладиган яхлит темир йўл тизими барпо этилиб, республикамизнинг барча ҳудуд ва минтақаларини ишончли ва самарали боғлаб келмоқда.

    Ҳозирги кунда юртимиз замонавий транспорт коммуникациялари ва юксак транзит салоҳиятига эга бўлган давлат сифатида Шарқ ва Ғарб, Жануб ва Шимолни ўзаро боғлайдиган халқаро темир йўлларнинг муҳим ҳалқасига айлангани билан ҳар қанча фахрлансак арзийди.

    Пойтахтимиздан Самарқанд, Бухоро, Қарши каби тарихий шаҳарларимизга қатнаётган замонавий “Афросиёб” электропоездлари миллий темир йўл транспортимизнинг брендига айланди. Насиб этса, келгуси йилда Бухоро—Хива йўналишида ҳам юқори тезликда ҳаракатланадиган йўловчи поездлари қатновини йўлга қўямиз. Бу эса аҳолимиз учун ҳар томонлама қулайлик яратиш билан бирга, туризм соҳаси ривожини янги босқичга кўтаришга хизмат қилади.

    Ўзбекистон темир йўлчилари аэропортлар, метро линиялари, кўприк ва йўл ўтказгичлар қуриш, конларни ўзлаштириш борасида ҳам муҳим стратегик лойиҳаларни амалга оширишда фаол иштирок этиб келмоқда.

    Мамлакатимиз Марказий Осиёда биринчи бўлиб темир йўл соҳасида ўзининг оғир машинасозлик ва қуюв-металлургия саноатига эга бўлди. Замонавий технологиялар билан жиҳозланган йирик саноат корхоналари барпо этилиб, вагон ишлаб чиқариш, локомотивлар, юк ва йўловчи вагонларини модернизация қилиш ва таъмирлаш йўлга қўйилди.

    Энг муҳими, соҳада амалга оширилаётган мураккаб бошқарув ва технологик ишларнинг барчаси ўзимизнинг маҳаллий мутахассисларимиз, азму шижоатли ёшларимиз томонидан бажарилмоқда.

    Фурсатдан фойдаланиб, ушбу тизимда сидқидилдан меҳнат қилаётган барча юксак маҳоратли, жонкуяр инсонларга ўз номимдан, халқимиз номидан ташаккур билдираман.

    Ҳурматли байрам иштирокчилари!

    Мамлакатимиз темир йўл тизимини модернизация қилиш, соҳага хорижий инвестицияларни кенг жалб этган ҳолда йирик ва истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш, янгича фикрлайдиган, Ватанимизга садоқат билан хизмат қиладиган замонавий кадрларни тайёрлаш борасида ҳали кўп иш қилишимиз кераклигини, албатта, барчамиз яхши тушунамиз.

    Ўтган даврда катта билим ва тажриба орттирган темир йўл соҳаси ходимлари ўзларининг мардона меҳнати, бунёдкорлик салоҳияти билан олдимизда турган вазифаларни муваффақиятли адо этадилар, деб ишонаман. Бу мақсадларга эришиш учун давлатимиз томонидан барча зарур шароитлар яратиб берилишини алоҳида таъкидламоқчиман.

    Сиз, азизларни касб байрамингиз билан яна бир бор табриклаб, келгуси фаолиятингизда янги ютуқ ва омадлар, хонадонларингизга тинчлик, бахт ва қут-барака тилайман.

    Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон президенти

    Маълумот учун, Ўзбекистонда Темир йўлчилар куни август ойининг биринчи якшанбасида нишонланади.

    05.08.2023, 09:37   Изоҳ (0)   6150
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Навоийда 1 млрд сўм кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди

    05.08.2023, 09:35

    Хитой компанияси Андижонда қуёш фотоэлектр станцияси қуради

    05.08.2023, 09:10

    Қашқадарёда кўлга чўкиб кетгани айтилган профилактика инспекторининг жасади топилди

    05.08.2023, 08:49

    Хайрулла Нуриддинов ЎзМТРК раисининг биринчи ўринбосарлигига қайтди

    05.08.2023, 08:19

    Намангандаги бозорда ёнғин содир бўлди (видео) 

    05.08.2023, 08:06

    Самарқанддаги тўйда 42 киши заҳарланди 

    04.08.2023, 23:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00

    Илк бор ота бўлган эркаклар миясидаги ўзгаришлар олимларни ҳайратга солди

    Лайфстайл | 23 август, 13:50

    “Тоттенҳэм” “Манчестер Сити” футболчиси учун 70 млн евро таклиф қилмоқчи

    Спорт | 23 август, 13:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.