Бутун дунё океанларининг юза қисмидаги ҳарорат рекорд даражага чиқди: сув 20,96 даражагача қизиб кетди.
Аввалги рекорд 2016 йилнинг март ойида океан ҳарорати 20,95 даража бўлганида ўрнатилган эди. Бу ҳақида Agence France-Presse Европа Иттифоқининг Ерни кузатиш бўйича Коперник дастури маълумотларига таяниб хабар берди.
Аввалроқ Вашингтон университети олимлари Тинч океани тубида илиқ сув манбасини аниқлаган эди. Ўрганишлар бу ерда сув ҳарорати атрофдагидан тўққиз даража иссиқроқ эканини кўрсатди.
Жаҳон метеорология ташкилоти июль ойи бутун сайёра учун рекорд даражада энг иссиқ ой бўлганини маълум қилганди.
Шунингдек, июнь ойида Антарктидадаги муз ҳажми иссиқ об-ҳаво туфайли рекорд даражада камайгани кузатилган.
Изоҳ (0)