Аргентинада 6,1 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази маълум қилди.
Зилзила эпицентри 20,2 минг киши истиқомат қилувчи Анятуя шаҳридан 45 км шимоли-ғарбда жойлашган бўлиб, манба 592 км чуқурликда экани хабар қилинган.
Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ.
3 август куни Францияда бир соат ичида бешта зилзила содир бўлгани хабар берилганди. У ерда ҳам табиий офат оқибатида қурбонлар ва жиддий вайронагарчиликлар кузатилмаган.
Изоҳ (0)