Июнь ойида Антарктидадаги муз ҳажми рекорд даражада камайди. Бу ҳақда Бутунжаҳон метеорология ташкилоти сайтида маълум қилинди.
Июнь норасмий равишда сайёрадаги энг иссиқ ой деб тан олинган. Рекорд даражадаги қуруқлик ва океан ҳарорати турли экотизимлар ва атроф-муҳитга ҳалокатли таъсир кўрсатиши мумкин, дея таъкидлади ташкилот вакили.
Антарктидадаги музнинг кескин камайиши бутун дунё бўйлаб денгиз сатҳининг кўтарилишига жиддий таъсир кўрсатади.
Муз ҳажми сунъий йўлдош орқали кузатув даври бошидан бери ўртача кўрсаткичдан 17 фоизга ёки тахминан 2,2 миллион квадрат километрга камайган. Ташкилот музнинг эриши бўйича аввалги рекордга 2022 йилда қайд этилганини таъкидлади.
Ўтган йилга нисбатан Антарктидадаги муз миқдори 1,2 миллион квадрат километрга камайди.
Изоҳ (0)