Туркиядаги меҳмонхонада россиялик сайёҳлар қўлга олинди. Улар ўзлари билан меҳмонхонадаги шведча столдан олинган 35 килограмм озиқ-овқатларни олиб кетмоқчи бўлишди.
Воқеа Анталиядаги беш юлдузли меҳмонхоналардан бирида юз берган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода меҳмонхона ишчилари рус сайёҳларидан олинган озиқ-овқат ва гигиеник воситаларни бир уюм қилиб тўплаб қўйганини кўриш мумкин.
Уюм ичида озиқ-овқат маҳсулотлари — пакетчалардаги чой ва шакарлар, ёнғоқ ва қуритилган мевалар, сариёғлар, пиво ва газланган ичимликлар, шунингдек, газаклар, сабзавот ва мевалар, бир марталик шампунларни кўриш мумкин.
Видеода аёллар буларнинг барчасини ҳар куни меҳмонхонадаги ресторанда беришганини, улар йўлда еб кетиш учун ўзлари билан олиб кетишни ният қилганликларини айтишган. Шунга қарамай, меҳмонхона ишчилари уларга ишонишмади. Натижада ўғрилар қўлга олинди, деб ёзади Туркиядаги Hedef Halk нашри.
Изоҳ (0)