Ҳиндистон полицияси фирибгарлик бўйича антиқа жиноятни тергов қилмоқда. У ерда Анкуш Дутта исмли эркак беш юлдузли Roseate House меҳмонхонасида деярли икки йил яшаб, хона учун пул тўламагани аниқланган.
Умуман олганда, у меҳмонхонада 603 кунни ўтказди. Муассаса ходимлари орадан анча вақт ўтиб, Анкуш Дутта пул тўламасдан яшаётганини сезиб қолишди. У меҳмонхона ходимлари билан тил бириктирганликда айбланмоқда. Меҳмон энди 70 минг доллар қарзини тўлаши керак.
Ҳозирда эркак ҳибсга олинган. Агар суд уни айбдор деб топса, Анкуш Дутта узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Изоҳ (0)