• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Ойлик даромади 50 доллардан ошмайдиган ўзбекистонликлар сони қанча?

    Ўзбекистонда камбағаллик даражаси умумий аҳолининг 14,1 фоизини ташкил қилади. Уларнинг ойлик даромадлари 50 доллардан ошмайди. 

    Фото: Yandex

    Камбағаллик чегараси

    Ўзбекистонда доимий яшовчи аҳоли (2023 йил 1 июль ҳолатига) сони 36 миллион 372 минг кишини ташкил этмоқда. Мамлакатда камбағаллик даражаси — 14,1 фоиз. Яъни бу 5 миллион 95 минг нафардан ортиқ одамнинг ойлик даромадлари 50 доллардан ошмаслигини англатади.

    Чунки жорий йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари (МИX) қиймати бир ойда киши бошига 568 минг сўм (48,5 доллар) этиб белгиланган.

    Жаҳон тажрибасида МИX кўрсаткичидан камбағаллик чегараси сифатида фойдаланиш кенг тарқалган. Бунда давлат томонидан моддий ва бошқа ижтимоий кўмакларга муҳтож аҳолининг мақсадли гуруҳини аниқлаш, мамлакатнинг камбағаллик чегарасини белгилашда фойдаланиш ва таргет гуруҳдаги аҳолининг реал истеъмол хусусиятлари ва талабларини инобатга олишда фойдаланилади.

    Шунингдек, пенсия ва нафақаларнинг энг кам миқдорини белгилаш, камбағал оилаларга бериладиган бошқа турдаги моддий кўмакларни кўрсатишда мезон сифатида қўлланади.

    Камбағаллик даражаси юқори ҳудудлар

    Инфографика: Бандлик вазирлиги

    Республикада камбағаллик даражаси энг юқори ҳудуд — Қорақалпоғистон бўлиб, у ердаги қарийб 19,7 фоиз аҳолининг даромадлари минимал истеъмол харажатлари қийматидан кам. Сирдарё ва Хоразм аҳолиси орасида ҳам шунга яқин кўрсаткич — 19,5 ва 19,1 фоиз камбағаллик мавжуд. Ҳозирда камбағаллик даражаси энг паст ҳудуд — Тошкент шаҳри (8,5 фоиз) ҳисобланади.

    Инфографика: Бандлик вазирлиги
    Ихтисослашуви ҳамда кичик бизнес учун мавжуд шароитдан келиб чиқиб, республикадаги 208 та шаҳар ва туманлар 5 та тоифага ажратилган бўлиб, бунда 20 та туман 5-тоифа (9,6 фоиз) сифатида эътироф этилган. Улар Бўзатов, Кегейли, Қонликўл, Мўйноқ, Тахтакўпир, Шуманай, Бўстон, Улуғнор, Арнасой, Деҳқонобод, Томди, Мингбулоқ, Қўшработ, Сардоба, Бандихон, Қизириқ, Олтинсой, Сўх, Ёзёвон ва Янгиариқ туманларидир.
    Фото: livejournal.com

    Камбағалликни қисқартириш режалари

    Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги шу йилнинг якунигача республикада камбағаллик даражаси 14,1 фоиздан 12 фоизга туширилиб, 1 миллион аҳолини камбағалликдан чиқариш белгиланганини маълум қилди. 

    Айни пайтда жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент қарори лойиҳасида камбағалликни қисқартиришга доир бир қатор вазифалар белгиланмоқда. Қарор лойиҳасида ёзилишича, 2026 йилга қадар камбағалликни 2 баробарга, 2030 йилгача эса кескин қисқартириш назарда тутилмоқда.

    Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига жорий йилнинг сентябрь ойигача камбағалликка тушиш хавфи мавжуд 4,5 миллион аҳоли даромадларини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш вазифаси юкланади. 2023 йил якунига қадар 400 минг нафар ишсиз аҳолини мавжуд бўш ва янги ташкил этилаётган иш ўринларига ишга жойлаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш режа қилинмоқда. 

    Шу билан бирга, пахта ва ғалладан қисқартириладиган ер майдонларини ишсиз фуқароларга шартнома асосида ажратиб беришни давом эттириш кўзда тутиляпти. Даромади 1 миллион сўмдан ошмайдиган фуқароларга даромад солиғи бўйича имтиёзлар беришга оид қонун лойиҳаси ишлаб чиқиш вазифаси ҳам қарордан ўрин олган.

    Ҳужжат асосида ҳар бир вилоятда камбағаллик даражаси юқори бўлган биттадан, жами 14 та туманни камбағалликдан чиқариш учун комплекс ривожлантириш ва камбағалликдан чиқариш бўйича дастурни амалга оширишга оид ҳукумат қарори лойиҳасини яратиш вазифаси ҳам олдинга қўйилмоқда.

    Ҳозирда мамлакатда пенсия ва нафақа олувчилар сони 4,5 миллион нафарга яқинлашган. Пенсия жамғармасига 2023 йил учун давлат бюджетидан трансфертлар миқдори 15 триллион сўм бўлиши кўзда тутилган.

    Президент матбуот котиби январда берган хабарида 2023 йилда оилавий тадбиркорлик дастурига давлат бюджетидан 12 триллион сўм ажратилиши белгиланганини ёзганди. Таққослаш учун, 2022 йилда бу кўрсаткич 2 триллион сўмга кам эди, яъни 10 триллион сўм бўлганди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Асосий ечим – иқтисодий ўсиш

    Яқинда дунёдаги йирик онлайн маълумотлар базаларидан бири Numbeo Ўзбекистонда қанча маблағ эвазига фаровон яшаш мумкинлигини ҳисоблаб чиққанди. Манбага кўра, республикада 4 киши бўлиб яшайдиган оилалар ижара ҳақини ҳисобга олмаганда 1 минг 486 доллар (17 миллион 401 минг сўм) сарфлаб, яхши яшаши мумкин. Бир киши учун бу нарх 413 долларга (4 миллион 836 минг сўм) тўғри келади. Numbeo ҳисоб-китобларида Ўзбекистонда яшаш нархи АҚШдагидан ўртача 62,6 фоизга пастлиги келтирилган.

    Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова

    Статистик рақамларга қараганда, республикада 2023 йилнинг январь–июнь ойларида ўртача ойлик иш ҳақи 4,3 миллион сўмни ташкил этган. Бу ўтган йилларнинг мос даври билан солиштирганда энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Аммо мазкур ҳисобга қишлоқ хўжалиги ва кичик тадбиркорлик субъектлари кирмайди. Қўшилмаган сегментлардаги ҳисоблар инобатга олинса, ҳақиқий ўртача иш ҳақи юқоридаги рақамдан 20 фоизгача пастроқ чиқади.

    Ўтган йили бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров келаси 5 йил ичида мамлакатда камбағаллар сони 2 баравар камайишини айтганди. Шу билан бирга, республика ялпи ички маҳсулоти жон бошига 2 минг 800 долларга етишини ҳам таъкидлаган. Ўзбекистонда 2022 йилги кўрсаткичлар бўйича ЯИМ (80 миллиард доллар) аҳоли жон бошига 2 200 долларни ташкил қилади.

    Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимовнинг фикрича, камбағалликнинг энг асосий ечими иқтисодий ўсиш ҳисобланади.

    “Камбағалликка қарши глобал ечим доимий иқтисодий ўсишдир. Иқтисодий ўсиш бўлмагунча Ўзбекистон ёки бошқа ихтиёрий давлат ва жамиятда камбағаллик масаласи ечилмайди. Тўғри, одамларни иш билан таъминлаш камбағалликни камайтиради. Лекин иши бор инсонларнинг камбағаллари ҳам мавжуд. Улар ишлаб турган камбағаллар дейилади. Айтмоқчиманки, ишнинг ўзи ечим эмас”, – деган эди мутахассис.
    02.08.2023, 17:51   Изоҳ (0)   19736
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Квадрат метри 390 доллардан 1251 долларгача. Ҳудудлардаги уй-жой нархлари маълум қилинди

    02.08.2023, 10:05

    Ўзбекистонда кредит ставкаларини 7 йил ичида 10 фоизгача пасайтириш режалаштирилмоқда 

    31.07.2023, 20:20

    Пенсия ва нафақалар ярим йил ичида қанчага ўсди?

    30.07.2023, 20:26

    Ўзбекистон давлат банкларининг молиявий қўллаб-қувватланиши таҳлил қилинди

    30.07.2023, 17:10

    Энг кам даромад ўқитувчи ва шифокорларда. Улар бошқа соҳадагиларга нисбатан камбағаллашишда давом этмоқда

    30.07.2023, 10:35

    Сув танқислиги сабаб мева–сабзавотлар нархи ошиши мумкин — Марказий банк

    29.07.2023, 23:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24

    Эстония Россия билан чегарада хавфсизликни кучайтирди

    Дунё | 3 август, 16:47

    Россия Хитойдан юк машиналари импортини тақиқлади

    Дунё | 3 август, 16:40

    “Тоттенҳэм” Сон Ҳён Миннинг ўрнини “Реал” футболчиси билан тўлдирмоқчи

    Спорт | 3 август, 16:12

    “Тошкент—Шарқий” аэропорти қурилиши сентябрда якунланиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 3 август, 16:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.