• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Энг кам даромад ўқитувчи ва шифокорларда. Улар бошқа соҳадагиларга нисбатан камбағаллашишда давом этмоқда

    Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи — 4,3 миллион сўм. Ўқитувчи ва шифокорларнинг ўртача ойлиги эса 3 миллион сўмдан ошмаган.

    Инфографика: Статистика агентлиги 

    Таълим ва соғлиқни сақлаш ходимларининг ўртача ойлик иш ҳақи соҳалар кесимида ҳисоблаганда энг қуйи поғонада қолмоқда. Бу кўрсаткич Статистика агентлиги тақдим этган навбатдаги маълумотларда акс этган.

    Ҳисоб–китобларга кўра, 2023 йилнинг январь—июнь ойларида таълим соҳаси вакилларининг ўртача иш ҳақи 3 миллион сўмни ташкил этиб, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 17,5 фоизга ўсган. Тиббиёт соҳаси ходимларининг иш ҳақи ўтган йилнинг мос даврига қараганда 20,6 фоизга ўсиб, 2,8 миллион сўмга етган.

    Ҳисобот даврида ўқитувчи ва шифокорларнинг номинал ҳамда реал даромадлари ўсгани кўринади. Аммо бу ўсиш жамиятнинг бошқа соҳаларидаги ойлик иш ҳақиларига қараганда секин кечмоқда. Шу сабабли таълим ва соғлиқни сақлаш вакиллари бошқа соҳа ходимларига нисбатан камбағаллашишда давом этмоқда. Жумладан, таълим соҳаси вакилларининг иш ҳақи 2021 йилнинг январь—июнь ойлари ҳолатига республикадаги ўртача ойлик иш ҳақининг 76 фоизини ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич жорий йилнинг мос даврига келиб 70,2 фоизгача пасайган. Тиббиёт соҳаси ходимларида 2021 йилда 69,3 фоиз бўлган бу кўрсаткич, 2023 йилга келиб 66,1 фоизгача пастлаган.

    Таққослаш учун, молия ва банк соҳаси вакилларининг иш ҳақи 2021 йилда республикадаги ўртача ойликдан 2,47 баробар, 2023 йилга келиб эса 2,87 баробар юқори бўлмоқда. Мазкур соҳа ходимларининг ўтган ярим йилликдаги ўртача ойлик иш ҳақи 12,4 миллион сўмни ташкил этган ва 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 34 фоизга ўсган. Ахборот ва алоқа соҳаси вакилларида бу кўрсаткич 2021 йилда 1,73 баробарни ташкил этган бўлса, 2023 йилга келиб 2,2 баробарга етган. Январь—июнь ойларида бу соҳадаги ўртача ойлик иш ҳақи 9,5 миллион сўмни ташкил этиб, 2022 йилнинг мос даврига қараганда 38,3 фоизга ўсган.

    Инфографика: Статистика агентлиги 

    Жорий йилнинг дастлабки 6 ойида таълим соҳасининг асосий тармоқлари бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи олий таълимда (7,1 миллион сўм), энг паст кўрсаткич эса мактабгача таълимда (1,6 миллион сўм) кузатилди. Бу даврда умумий ўрта таълим ходимлари 3 миллион сўм, техник ва профессионал таълим вакиллари 3,1 миллион сўмдан ойлик олган.

    Инфографика: Статистика агентлиги 

    Таълим соҳаси бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳри (4,9 миллион сўм), Наманган (3 миллион сўм) ҳамда Тошкент вилоятларида (3 миллион сўм) кузатилган.

    Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасининг фаолият тури бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳри (3,5 миллион сўм), Хоразм вилояти (3,2 миллион сўм) ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида (3,1 миллион сўм) қайд этилган.

    30.07.2023, 10:35   Изоҳ (2)   21938
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (2)

    Кириш
    1. 429976759@telegram.org / 31.07.2023, 06:17

      Nimaga suv xo'jaligini oyligini xisobga olmayapti

      Жавоб бериш
    2. 694574364@telegram.org / 30.07.2023, 14:18

      Ассалому алайкум. Сув хужалиги хамда ободонлаштириш сохалари ходимлари иш хакини хам ёритинглар. Укитувчи ва тиббиёт ходимлариникидан анча кам.

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сув танқислиги сабаб мева–сабзавотлар нархи ошиши мумкин — Марказий банк

    29.07.2023, 23:59

    Ойликлар қайси соҳаларда энг кўп ва энг кам тўланаётгани маълум бўлди

    29.07.2023, 23:41

    Марказий банк нарх-наво ошишига таъсир қилувчи омилларни очиқлади

    29.07.2023, 21:44

    Ўзбекистонда айрим турдаги пенсия ва нафақалар миқдори оширилди

    29.07.2023, 19:12

    Ўзбекистон банкларини хусусийлаштириш кўпроқ вақт талаб қилиши мумкин — Fitch Ratings 

    02.07.2023, 14:36

    “Газпромбанк” Ўзбекистон иқтисодиёти 2024 йилда 6,5 фоизга ўсишини прогноз қилди 

    02.07.2023, 12:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда робот кино ва драматургия йўналишида аспирантурага қабул қилинди

    Технологиялар | 2 август, 19:50

    Оъзбекистонда ҳар бешта суд қароридан биттаси ижро этилмагани айтилди

    Ўзбекистон | 2 август, 19:38

    “Гаровга олинганлар озод қилинмаса, Ғазода жанглар тинмайди” — Исроил бош қўмондони

    Дунё | 2 август, 19:20

    “Манчестер Сити” футболчиси “Галатасарой”га ўтадиган бўлди

    Спорт | 2 август, 18:55

    Жеймс Кемерон “Аватар” фильми асосида анимацион сериал суратга олади

    Кино | 2 август, 18:50

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    Дунё | 2 август, 18:35

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55

    Саудия клуби “Ливерпуль” ҳужумчиси учун курашда етакчига айланиб олди

    Спорт | 2 август, 17:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.