• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Учта вилоятда сув икки бараварга оширилди. Эндиликда тоифалаланган тўлов тизими жорий этиладими?

    Ўзбекистоннинг учта вилоятида ичимлик суви нархлари бирданига икки баробарга оширилмоқда. Жумладан, Қашқадарёда аҳоли учун 1 метр куб ичимлик сувининг нархи амалдаги 1 000 сўмдан 2 минг сўмга, Сурхондарёда 1 минг 150 сўмдан 2 140 сўмга, Тошкент вилоятида 950 сўмдан 1 минг 700 сўмга қимматлашмоқда.

    Фото: “Дарё”

    Амалдаги тарифларга кўра, энг арзон ичимлик суви Тошкент шаҳрида (1 метр куб сув учун 400 сўм), энг қиммати эса Навоий вилоятида (1 метр куб сув учун 3 минг сўм) эканини кўриш мумкин. Ҳозирча қолган ҳудудлардаги тарифлар ўзгаришсиз қолмоқда.

    Тошкентда нафақат ичимлик суви, балки оқар сув ҳам 2024 йил 1 январдан пуллик бўлиши белгиланди.

    Юқоридаги чоралар Ўзбекистонда 2050 йилга бориб сув танқислиги беш баробарга ошиши, сўнгги 15 йил ичида аҳоли жон бошига йиллик сув ҳажми 3 минг 48 метр кубдан 1 минг 589 метр кубгача камайгани билан боғлиқ.

    Мутахассислар сув ва энергия ресусрлари нархларини белгилашда кўпроқ ишлатган кўп тўлаши, яъни тоифаланган тўлов тизими жорий этишни таклиф қилмоқда. Масалан, айтайлик, ойига 10 метр куб сув ишлатганлар ҳар метр куб сув учун 500 сўм тўласа, ундан кўп ишлатганлар ҳар метр куб сув учун 1 000 сўмдан тўлаши керак. Шунда табиий равишда истеъмолчи камроқ тўлаш учун сувни тежашга ҳаракат қилади.

    “Дарё” мухбири “Ўзсувтаъминот” жамияти ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродовдан ичимлик суви нархларини белгилашда тоифаланган тўлов тизими жорий этиш кўзда тутилмоқдами, деган савол билан мурожаат қилди. Акмал Муродовнинг жавоб беришича, “ҳали ундай чоралар йўқ”.

    Мамлакатдаги вазият

    Дунёнинг кўплаб давлатларида бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам ичимлик суви танқислиги долзарб муаммолардан бири. Буни аҳолининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 70 фоиз эканидан ҳам англаш қийин эмас. Жумладан, Қашқадарё, Сурхондарё ва Жиззах вилоятларида ичимлик суви таъминоти 60 фоиздан кам. Ғузор, Деҳқонобод, Косон, Шеробод, Ангор, Ғаллаорол ва Хатирчи туманларида бу кўрсаткич 30 фоизга ҳам етмайди. Ичимлик суви таъминоти кўрсаткичи республика бўйича энг паст ҳудуд – Қашқадарё вилоятидир (43 фоиз).

    Жаҳон банки таҳлилларига кўра, 2050 йилга бориб Ўзбекистонда жорий сув танқислиги беш баробарга ошади. “Ўзсувтаъминот” АЖ бош мутахассиси Анвар Муҳаммадалиевнинг ёзишича, сўнгги 15 йил ичида аҳоли жон бошига йиллик сув ҳажми 3 048 м3 дан 1 589 м3 гача камайган.

    Жаҳон банки, шунингдек, 2050 йилга бориб Сирдарё ҳавзасида сув ресурслари 5 фоизгача, Амударёда 15 фоизгача камайиши кутилаётганини прогноз қилган. Ҳисоб-китобларга қараганда, 2050 йилда Марказий Осиёда чучук сув тақчиллиги ялпи ички маҳсулотнинг 11 фоизга пасайишига олиб келиши мумкин.

    Умуман олганда, дунёда ичимлик (чучук) сув танқислиги узоқ эмас, яқин 7 йилдан сўнг, яъни 2030 йилга келиб 40 фоизга ортиши прогноз қилинмоқда.

    Дунё бўйлаб сув нархлари

    Марказий Осиёда ичимлик суви учун тўлов нархи энг юқори мамлакат Қозоғистон ҳисобланади. Мамлакатда ҳудудларига қараб аҳоли ҳар куб сув учун 73 тенгедан (1 905 сўм) 304 тенгегача (7 934 сўм) тўлов қилади.

    Тожикистон аҳолиси 1 куб метр сув истеъмоли учун 1 сомонидан (1 061 сўм) 1,73 сомонигача тўлайди. Мамлакат пойтахти Душанбеда сув ҳисоблагичи бор ёки йўқлигига қараб нархлар белгиланади. Масалан, ҳисоблагичи борлар 1 кубометр сувга 1,73 сомони, ҳисоблагичсизлар (1-12- қаватларда яшаса) 6,24 сомони, 12-қаватдан юқорида истиқомат қилувчилар 8,33 сомони тўлайди. Қирғизистонда аҳоли ҳар кубометр сувга 6,84 сом (904 сўм) тўлайди. Туркманистонда эса белгиланган лимитдан кўп истеъмол қилинган сувнинг 1 кубометри 0,5 манат (1 662 сўм) туради.

    Инфографика: waternewseurope.com

    Маълумотларга қараганда, ҳозирда Европа давлатлари аҳолиси ичимлик суви учун дунёдаги энг юқори нархда тўлов қилади. Рўйхатда биринчи ўринни Норвегия эгаллаган. Мамлакат фуқаролари 1000 литр (1 кубометр) ичимлик суви учун 5,51 евро тўлайди. Кейинги ўринларда Германия (4,67 евро), Дания (4,37 евро), Нидерландия (3,99 евро) келтирилган.

    Европадаги давлатларнинг барча шаҳарлари ичида ичимлик суви Италиянинг Неапол шаҳрида энг арзон ҳисобланади. У ерда ҳар бир кубометр чучук сув нархи 1,42 евро туради. Америкада эса сув нархи Европадаги нархлардан 3 баробар арзонроқ.

    Нега сув нархи ошириляпти?

    “Ўзсувтаъминот” АЖ ахборотига кўра, вилоятларда аҳолининг марказлашган ичимлик суви билан таъминланиш даражасини ошириш режалаштирилган. Бунинг учун ичимлик суви ва канализация тармоқлари, сув ҳамда канализация иншоотлари барпо этилиши зарур. Бундан ташқари, иш ҳақи, электр-энергия, солиқ тўловлари, хорижий кредитлар тўлови амалга оширилган бўлиб, жорий ва капитал таъмирлаш, тизимни модернизация қилиш ишларида ҳам сарф-харажатлар талаб этилади. Шундан келиб чиқиб, ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари учун янги тарифлар тасдиқланмоқда.

    Яна бир масала борки, сўнгги пайтда Ўзбекистонда сув нархи арзонлиги боис уни исроф қилиш ҳолатлари кўпайгани жамоатчилик эътиборига тушган. Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, Европа давлатлари, хусусан, Данияда сув нархи қимматлиги сабабли уни тежаш, сувдан унумли ва тўғри фойдаланиш даражаси юқори. Нархлар ошишида биринчи навбатда сув исрофини камайтириш ва бозор нархларини жорий қилиш орқали, ундан унумли фойдаланиш даражасини ошириш назарда тутилаётган бўлиши мумкин.

    27.07.2023, 19:58   Изоҳ (0)   13454
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бўстон тумани ҳокими қатор МЧЖлар таъсисчиси экани рад этилди

    27.07.2023, 19:25

    “Иш берувчи иссиқ кунларда ходимларга етарли шароит яратиб бериши керак” — ҳуқуқшунос

    27.07.2023, 19:14

    Бизнес-омбудсманга ўтган олти ойда қарийб 4,5 мингта мурожаат келиб тушди

    27.07.2023, 18:45

    Бухорода ички ишлар ходимини машина уриб юборди (видео)

    27.07.2023, 18:29

    “Лойиҳа ҳужжатлари вазирлик билан келишилмаган, рад этилган” —экология вазирлиги Сурхондарё ва Бухорода йўл қуриш учун ўн минглаб дарахтларни кўчириш юзасидан изоҳ...

    27.07.2023, 18:21

    Чодакда икки қиз арғимчоқдан тушиб кетгани айтилган видео тарқалди (видео)

    27.07.2023, 17:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Алимент тўламай қамалган отанинг қариндошлари МИБ ходимлари билан жанжаллашди

    Ўзбекистон | 16 август, 11:20

    “Заковат” бўйича III Осиё очиқ чемпионати Бишкекда старт олди 

    Ўзбекистон | 16 август, 11:01

    Трамп: “Зеленскийга маслаҳат — келишув тузиш”   

    Дунё | 16 август, 10:59

    Тошкентда спиртли ичимликлар дўкони олдида жанжал юзага келди

    Ўзбекистон | 16 август, 10:44

    Нурсултон Рўзибоевнинг Брайан Баттлга қарши жанги бекор қилинди

    Спорт | 16 август, 10:30

    Аляскадаги саммит: Путин ва Трамп музокаралари якунланди. Улар икки соатдан ортиқ давом этди 

    Дунё | 16 август, 09:59

    АПЛ. “Ливерпуль” 1-турда “Борнмут” дарвозасига тўртта гол урди (видео)

    Спорт | 16 август, 09:37

    Жазо муддатидаги шахс катта миқдорда сохта долларларни сотаётган вақтида қўлга тушди

    Сирдарё | 16 август, 09:17
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.