Наманган вилоятида жойлашган Чодак дам олиш масканида икки қиз арғимчоқдан тушиб кетгани айтилган видео тарқалди. ФВВ ижтимоий тармоқда тарқалган хабарлар юзасидан маълумот берди.
Унга кўра, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан суриштирув ишлари олиб борилганда ушбу видеодаги ҳолат Чодак дам олиш масканида эмас, бир йил олдин чет мамлакатларнинг бирида содир бўлгани маълум бўлди. Ижтимоий тармоқда тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлган ҳолат Ўзбекистонда содир бўлмаган.
Бироқ Наманган вилояти Поп туманидаги мазкур Чодак дам олиш масканида 11 июль куни ичида фуқаролар бўлган канат йўли ишламай тўхтаб қолган эди. Канат ишчи ходимлари томонидан қутқарув арқони орқали фуқаролар тушуриб олинган.
Изоҳ (0)