Андижон вилояти Бўстон тумани ҳокими Санобар Носирова тадбиркорлик фаолиятларида таъсисчи экани ҳақида хабарлар тарқалганди. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати мазкур хабарлар юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, Бўстон тумани Адлия бўлими Давлат хизматлари марказининг маълумотига асосан Бўстон тумани ҳокими Санобар Носирова тармоқларда айтилган МЧЖлар, яъни Қўрғонтепа туманида жойлашган “Кўмир саноат”, “Эл ризқ нон” ҳамда “Сабина нонлари 777” масъулияти чекланган жамиятлари таъсисчиси ҳисобланмайди.
Изоҳ (0)