Бухоро шаҳрида 27 июль куни Gentra ҳайдовчиси ички ишлар ходимини уриб юборди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, ҳолат 27 июль куни соат 11:40 да Бухоро шаҳрининг I.Мўминов кўчасини кесиб ўтувчи йўлда содир бўлган. Қоракўл тумани “Қозон” маҳалласида яшовчи 1998 йил туғилган фуқаро бошқарувида бўлган Gentra шу кўчадан пиёда йўлни кесиб ўтаётган 1977 йилда туғилган Бухоро шаҳар ИИО ФМБ HPБ ходими — капитан Ж.Т.ни уриб юбориши натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
РШТЯИМ Бухоро филиали ҳамда Ички ишлар бошқармаси Тиббиёт бўлими шифокорлари назоратида ушбу ходимга кечиктириб бўлмас зарурий ҳамда малакали тиббий муолажалар кўрсатилган. Ҳозирда унинг аҳволи қониқарли. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)