• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Маданият вазирлиги бахшичилик фестивалидаги овқатлар учун қарийб 900 млн сўм сарфлади. Бу пуллар оқилона ишлатилганига бир қатор шубҳалар мавжуд

    Маданият ва туризм вазирлиги ҳузуридаги Халқаро фестиваллар дирекцияси 6—8 май кунлари Сирдарёда бўлиб ўтган Халқаро бахшичилик фестивали меҳмонларини озиқ-овқат билан таъминлаш учун қарийб 900 миллион сўм сарфлади. “Дарё” лот маълумотларини кузатиш давомида шубҳали ҳолатга дуч келди.

    Скрин: xarid.uzex.uz

    Халқаро фестиваллар дирекцияси давлат харидини ҳеч қандай танлов ёки тендер савдоларисиз, шунчаки тўғридан тўғри амалга оширган. 23 апрель куни “Муяссар-Робия” МЧЖ билан шартнома имзоланган бўлиб, унга кўра, фестиваль иштирокчиларини овқатлантириш харажатлари қуйидагича ҳисоб-китоб қилинган:

    • 4750 кишилик нонушта — 159 миллион 600 минг сўм (ҳар бири 33 минг сўмдан);
    • 3950 кишилик тушлик — 199 миллион 80 минг сўм (ҳар бири 50 минг 400 сўмдан);
    • 3500 кишилик тушдан кейинги овқат — 98 миллион сўм (ҳар бири 28 минг сўмдан);
    • 3500 кишилик кечки овқат — 176 миллион 400 минг сўм (ҳар бири 50 минг 400 сўмдан).
    Скрин: xarid.uzex.uz

    Бундан ташқари, кофе-брейк хизмати учун 264 миллион 512 минг 640 сўм сарфланган. Бахшичилик фестивали қатнашчиларини овқатлантириш умумий ҳисобда 897 миллион 592 минг 640 сўмга тушган.

    Скрин: Статистика агентлиги

    Етказиб берувчи “Муяссар-Робия” тадбиркорлик субъекти раҳбарияти билан танишамиз. МЧЖнинг 100 фоизлик таъсисчиси ва раҳбари Содиқов Валижон Бахтиёрович ҳисобланади. У бир пайтнинг ўзида бошқа бир корхона — “Муштарийбону-Асилбек-Абзалбек” МЧЖга ҳам раҳбар ҳисобланади.

    Скрин: Статистика агентлиги

    Қизиғи ва шубҳалиси шундаки, ушбу тадбиркорлик субъектининг таъсисчиси Авазбек Абдулҳамидович Шомуродов деб кўрсатилган. Авазбек Шомуродов эса 2022 йилнинг июль ойидан буён Тошкент вилояти Маданият ва туризм бошқармаси раҳбари ҳисобланади.

    Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги

    Бу ҳолат бир қанча саволларни келтириб чиқариши табиий. Мисол учун, “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонуннинг 13-моддасига кўра, давлат фуқаролик хизматчиси тадбиркорлик фаолияти субъектларини ташкил этиши, уларнинг муассиси бўлиши мумкин эмас. Аммо нега орадан қарийб бир йил ўтган бўлса ҳам, Авазбек Шомуродов ҳолати бўйича ҳокимликка тегишли тақдимнома киритилиб, мансабдор шахснинг тадбиркорлик субъектларидаги фаолияти тугатилиши чоралари кўрилмади?

    Халқаро бахшичилик фестивали ҳар икки йилда бир марта бўлиб ўтиши ҳақида 2021 йилдаёқ қарор қилинган эди. Яъни бу тадбирга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга етарлича муддат бўлган, шошилинч тарзда харидлар амалга оширишга эҳтиёж йўқ эди. Шундай экан, нега ундаги меҳмонларни овқатлантириш хизмати учун давлат хариди очиқ тендер савдоларига қўйилмай, доимий ҳамкорга (“Муяссар-Робия” МЧЖ бундан аввал ҳам Маданият вазирлигининг бир қанча хизматларини бажариб келган) тўғридан тўғри бериб юборилди? 

    Ва нега айнан бу тадбиркорлик субъекти танлаб олиш жараёнида устунликка эришилди? Бунда Авазбек Шомуродов корхонага билвосита боғлиқ экани таъсир ўтказмагани қанчалик ишонарли?

    Тегишли ташкилотлардан муносабат кутиб қоламиз.

    24.07.2023, 15:16   Изоҳ (1)   10316
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    Абдуқаҳҳор Қосимов

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. 5756022577@telegram.org / 24.07.2023, 16:17

      Baraka topsin.jurnalist

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Президент мактабларига кириш имтиҳони адолатсиз ўтказилдими? Масъуллар эътирозли саволларга жавоб қайтарди

    24.07.2023, 14:06

    Украина элчихонаси Ўзбекистон фуқароларини урушда қатнашмасликка чақирди

    24.07.2023, 13:45

    Олмалиқда икки ёш болани ахлоқсиз ҳаракатлар қилишга мажбурлаган эркакка жиноят иши қўзғатилди

    24.07.2023, 13:21

    Шавкат Мирзиёев 66 ёшга тўлди. Қўшни ва ҳамкор давлатлар раҳбарларидан табриклар келишни бошлади

    24.07.2023, 13:14

    Ўзбекистонга ҳафтанинг иккинчи ярмида салқин ҳаво кириб келади

    24.07.2023, 12:45

    Самарқанддаги қабристонда ёнғин содир бўлди

    24.07.2023, 12:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Туркия биринчи хоними Мелания Трампга Ғазодаги вазият борасида мактуб йўллади

    Дунё | 23 август, 18:25

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02

    Буюк Британияда орқасида елканга ўхшаш органи бор янги динозавр тури кашф этилди

    Дунё | 23 август, 17:55

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10

    Тошкент вилоятида юк машинаси Cobalt’га урилиб, ағанади ва ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 16:45

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.