• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +19°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Президент мактабларига кириш имтиҳони адолатсиз ўтказилдими? Масъуллар эътирозли саволларга жавоб қайтарди

    Ижтимоий тармоқларда айрим жамоатчилик фаоллари Президент мактабларига кириш имтиҳонлари адолатсиз ўтказилаётгани ҳақида турли танқидий мулоҳазалар билдирди. Масалан, имтиҳонда биринчи ва иккинчи сменаларда бир хил тест топшириқлари ишлатилгани, 4-синф ўқувчисига 8-синф дарслигидан саволлар берилгани, Cambridge University Press & Аssessment ташкилоти бу йилги имтиҳонда Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилмаётгани ва бошқалар. Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги раҳбарияти ОАВ вакиллари билан мулоқот ўтказиб, ушбу масаладаги саволларга жавоб берди.

    Фото: “Дарё” / Исломбек Умаралиев

    Cambridge Аssessment билан шартнома тузилганми?

    Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори Алишер Уббиевнинг айтишича, ҳукумат низомида имтиҳонлар Cambridge Аssessment билан ҳамкорликда ўтказилиши белгиланган.

    Алишер Уббиев
    Фото: “Дарё” / Исломбек Умаралиев
    “Имтиҳоннинг биринчи босқичида Билимни баҳолаш агентлиги саволлар китоби ва жавоблар варақасини чоп этиш, ва уларни давлат фелдегерлик хизмати орқали махфийлиги ва даҳлсизлиги таъминлаган ҳолда ҳудудлардаги масъул ишчи гуруҳларга етказиш топшириғи берилган. Кириш имтиҳонлари якунлангач, жавоблар саволлар китоби ва жавоблар варақалари муҳрланган ҳолатда қабул қилиб олиш, тест синовлари натижаларини электрон шаклда Cambridge Аssessment’га жўнатиш вазифалари юклатилган. Имтиҳонларнинг иккинчи босқичида Cambridge Аssessment вакиллари Ўзбекистонга келиб, жараёнда иштирок этишади”, — деди агентлик раҳбари.

    Мулоқотда Cambridge University Press & Аssessment ташкилоти бош маслаҳатчиси Стив Кинг видеоалоқа орқали қатнашди. У Cambridge Аssessment атрофидаги гап-сўзлар сабабини тушунтирди.

    Стив Кинг
    Фото: “Дарё” / Исломбек Умаралиев
    “Бизнинг ташкилотда кўплаб йўналишлар мавжуд. Ўтган куни ўзбекистонлик истеъмолчилар тарафидан бизнинг ташкилотга мурожаат бўлган. Лекин сўровга шу иш билан шуғулланаётган эмас, балки бошқа бўлимдаги ходимлар нотўғри маълумот берган. Яъни Манилладаги мижозлар билан ишлайдиган жамоа вакилларидан бири Cambridge ташкилотининг Ўзбекистон билан ишламаслигини айтиб, нотўғри жавоб қайтарган. Тестларни ўтказиш бўйича ҳар йили жамоа таркиби ўзгариб боради. Шуниси аниқки, Cambridge 2019 йилдан бери Ўзбекистон билан тестларни ўтказиш бўйича ҳамкорликда ишлаб келмоқда. Биз 2023 йил учун ҳам ушбу мамлакат билан ҳамкорлик қиляпмиз”, — деди у.

    Тест саволлари тарқалиб кетгани ростми?

    Алишер Уббиев тест саволлари тўғридан тўғри тарқалмагани, айрим болалар имтиҳондан чиқиб, ёдида қолган саволларни бошқаларга айтиб берилиши ва шу тариқа баъзи саволлар тарқалишини таъкидлади. 

    “Шубҳалар ўринсиз. Ҳозирда президент мактабларига кириш учун тайёрлов курслари кўпайиб кетган. У ерда ўқиган бола тестга кириб-чиққач, ўзига тушган саволлар ҳақида ота-онаси ёки репетиторга гапириб беради. Бундай ҳолат ҳар йили бўлади. Интернетда тарқалаётган айрим тест саволлари бола имтиҳондан чиқиб, эсига келиб айтганидан ёзиб олинган. Агар Telegram’даги президент мактабларига тайёрлов каналига эътибор берилса, барча тарқатилган саволлар соат 12:50 дан бошлаб, 18 гача давом этади. Ваҳоланки, биринчи смена имтиҳонлари соат 08:00 дан 09:00 гача ўтказилган. Ундан кейин барча ҳужжатлар расмийлаштирилган”, — деди у.

    Агентлик раҳбарининг сўзларига кўра, ҳозирда хусусий ўқув курслари болалардан кўп пул олиб, уларни имтиҳонга тайёрлайди.

    “Масалан, президент мактабига 24 нафар бола қабул қиладиган бўлсак, улар 200–300 болани тайёрлайди. Шунинг учун ҳам боласи имтиҳондан ўта олмаса ота-оналар эътироз билдиради. Бу табиий ҳол. Бизнинг имтиҳонларга шубҳа туғдириш ўша курсларнинг қизиқиши деб ҳисобланади. Чунки ҳамма айбни бошқаларга тўнкамоқчи бўлишади. Улар ота-оналарга: ‘сизнинг болангиз билимли эди’, дейди”, — деди Уббиев.

     

    Фото: “Дарё” / Исломбек Умаралиев

    Биринчи сменадаги саволлар иккинчи сменада ҳам такрорланганми?

    Алишер Уббиевнинг айтишича, бир сменадаги тест топшириғи тўлиғича бошқа сменаларга берилмаган.

    “Биринчи сменада тушган саволларнинг 2-3 таси бошқа вариантларда тушган ўринлар бор. Бу ҳар йили бўладиган ҳолат”, — деди у.

    4-синф ўқувчисига 8-синф дарслигидан тест берилгани ростми?

    Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ҳузуридаги марказ директорининг ўринбосари Ирода Соипова ушбу саволга жавоб бераркан, шубҳалар ва эътирозлар ўринсизлигини айтди.

    “Аслида бу тестларни кўришга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ. Лекин турли гап-сўзлар тарқалгани учун битта тестларнинг вариантини олиб таҳлил қилмоқчимиз. Кўриш мумкинки, бирорта тестда 8-синф дарслигига оид савол йўқ. Масалан, биринчи саволда, уч хонали сонларни айириш масаласи сўралган. Бу 4-синф китобида бор. Яна бир савол доиранинг радиуслари тўғрисида. Бунда диагоналлар орасидаги фарқни топинг деяпти. Бу 3-синф стандарти. Касрлар бўйича масала ҳам 3-синфда ўқитилади. Юза ҳақидаги савол борми, периметр тўғрисидагисими, барчаси 3-синфда ўтилган масалалар. Мазкур саволлар 2017 йилдаги дарсликдан олинган”, — деди у.

    Агентлик раҳбарияти мулоқот давомида ОАВ вакилларига тестлар ва Cambridge Аssessment билан тузилган шартномани кўрсатди. Тестларда чиндан ҳам фақатгина 2 ёки 3 та савол такрорланган. Cambridge Аssessment билан шартнома 2023 йил 24 мартда тузилган. Амал қилиш муддати 2023 йил 31 декабргача.

    Имтиҳон нега уч сменада ўтказиляпти?

    Масъулларга кўра, жорий йилда Президент мактабларига кириш учун талабгорлар сони кескин ошган. Шунинг учун ҳам имтиҳонлар уч сменада ўтказилмоқда.

    “Авваллари талабгорлар сони камлиги учун имтиҳонни бир сменада олиш мумкин эди. Лекин бу йил талабгорлар сони ўтган йилгига нисбатан 30 фоизга ошди. Яъни 2022 йилда 41 минг нафар талабгор қизиққан бўлса, бу йил 56 минг 745 та талабгор рўйхатдан ўтган”, — деди Алишер Уббиев.

    Маълум қилинишича, бу йил Андижон вилоятида рекорд даражада кўп — 6 минг нафардан ортиқ талабгор ҳужжат топширди. Бунда бир ўринга 267 нафар бола тўғри келди. Улардан бир вақтда имтиҳон олиш учун бино етарли эмаслиги боис, жойлар сиғимидан келиб чиқиб, имтиҳонлар кўпроқ сменада ташкил қилинган. 

    24.07.2023, 14:06   Изоҳ (0)   9999
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Украина элчихонаси Ўзбекистон фуқароларини урушда қатнашмасликка чақирди

    24.07.2023, 13:45

    Олмалиқда икки ёш болани ахлоқсиз ҳаракатлар қилишга мажбурлаган эркакка жиноят иши қўзғатилди

    24.07.2023, 13:21

    Шавкат Мирзиёев 66 ёшга тўлди. Қўшни ва ҳамкор давлатлар раҳбарларидан табриклар келишни бошлади

    24.07.2023, 13:14

    Ўзбекистонга ҳафтанинг иккинчи ярмида салқин ҳаво кириб келади

    24.07.2023, 12:45

    Самарқанддаги қабристонда ёнғин содир бўлди

    24.07.2023, 12:17

    Янги Тошкент шаҳри таркибига киритиладиган ер майдонлари рўйхати белгиланди

    24.07.2023, 11:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    “Орзудаги уй” — бугуноқ замонавий уй эгаси бўлишни истаганлар учун ипотека!


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Fonon заргарлик уйи "Бриллиантлар оламига саёҳат" мавзусида навбатдаги мастер-классни Интерcонтинентал меҳмонхонасида ўтказди  


    UZTELECOM Тошкентдаги ИWТC 2025 да фаол иштирок этмоқда


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    TENET бутик-девелопер дебют лойиҳа — Stellar Residence сотуви бошланганини эълон қилади

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Машҳур патир, ҳамма биладиган қабристон, тор кўчали маҳаллалар. Кадрларда Олмазор

    10 апрел, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги энг катта Lego шаҳарчаси қурилди (фото)

    Дунё | 11 май, 23:50

    “Путинни пайшанба куни Туркияда кутаман” — Зеленский

    Дунё | 11 май, 23:25

    Суперлига. “Сўғдиёна” ўз майдонида “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 11 май, 22:51

    Қатар Трампга 400 млн долларлик “учар сарой” совға қилмоқчи — ОАВ

    Дунё | 11 май, 22:50

    Швейцарияда аёл қўшни мушукни боққани учун судланди

    Дунё | 11 май, 22:10

    Ла Лига. “Барселона” — “Реал” учрашувида “голлар отишмаси” бўлди

    Спорт | 11 май, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.