Остона халқаро аэропортининг учиш-қўниш йўлаги таъмирлаш ишлари муносабати билан, Uzbekistan Airwaysънинг Тошкент—Остона ва Остона—Тошкент йўналишлари бўйича парвозлар жадвалида мажбурий ўзгартириш бўлади. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 2023 йил 8 августга қадар Тошкент—Остона—Тошкент йўналишида қатновлар қуйидаги жадвал бўйича амалга оширилади:
Душанба, сешанба, пайшанба ва шанба кунлари:
- Тошкентдан учиш: 19:30 (Тошкент вақти билан);
- Остонага етиб келиш: 22:30 (Остона вақти билан);
- Остонадан учиш: 23:35 (Остона вақти билан);
- Тошкентга етиб келиш: 00:35 (Тошкент вақти билан).
Жума кунлари эса:
- Тошкентдан учиш: 06:55 (Тошкент вақти билан);
- Остонага етиб келиш: 09:55 (Остона вақти билан);
- Остонадан учиш: 11:00 (Остона вақти билан);
- Тошкентга етиб келиш: 12:00 (Тошкент вақти билан).
“Вақтинчалик ноқулайликларни тўғри тушунишингизга умид қиламиз”, — дейилади хабарда.
Апрель охирларида Самарқанд аэропорти Европанинг йирик авиакомпаниялари билан рейслар очиш бўйича музокаралар олиб бораётгани, Андижон халқаро аэропорти эса 1 апрель санасидан бошлаб вақтинча ёпилгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)