• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Андижондаги ҳибсхонада уриб ўлдирилган 32 ёшли фуқаро ўлимидан аввал кузатув камераларидан панада сақлангани маълум бўлди

    Андижондаги тергов ҳибсхонасида 12 нафар ИИБ ходими томонидан уриб ўлдирилгани айтилган марҳум Санжарбек Мамажонов ўлимидан аввал тергов ҳибсхонасининг кузатув камералари йўқ бўлган жойида сақлангани маълум бўлди. Бу ҳақда Тошкент вилояти судининг апелляция инстанциясида сўз олган судланувчи У.А. гапириб берди.

    Фото: “Дарё”

    Андижондаги 3-сонли тергов ҳибсхонасида бошлиқ ёрдамчиси, смена бошлиғи вазифасида ишлаб келган судланувчининг айтишича, у маҳкум Санжарбек Мамажоновни 2022 йил 20 март куни соат 08:00 да қабул қилиб олиб, 21 март куни соат 10:00 да бошқа ҳамкасбига топширган.

    Судланувчининг судда маълумот беришича, маҳкум Санжарбек Мамажонов унинг навбатчилиги куни тоби қочиб, ғалати гапларни гапирган.

    “Ҳожи ака, мени қўйворинглар, мен мол бозорига боришим керак”, деб ғалати гапларни гапирган эди, — дейди судда воқени ёдга олган У.А.

    Унинг яна ёдга олишича, маҳкумнинг тоби қочгач, унга шифокор томонидан ёрдам кўрсатилган. Шунингдек, камерадошларининг шикоятига кўра, тутқаноғи тутиб қолмаслиги учун бошқа камерага кўчирилган. Сўнгра жуда терлаб, усти нам бўлиб кетгани боис, бошқа бир маҳкумнинг кийимини ҳам кийган. Шундан сўнг, тергов ҳибсхона ходимлари уни кузатув камераларидан пана жой — кириш йўлакларидаги зинапоя олдида сақлаб турган.

    Суд мажлисида судланувчига савол билан юзланган прокуратура ходими “Соғлиғида муаммо бўлган маҳкумни нега ‘санчаст’га ётқизиш ёки тутқаноғи бўлса ўзига зарар етказмайдиган махсус камерага жойлаштириш ҳаракатини кўрмадингиз? Бу сизнинг вазифангиз эдими? Нега уни зинопоялар олдида, кузатув камеларидан панада сақладингиз?”, — дея савол берди.

    Прокурор саволига жавоб берган судланувчи маҳкумни “санчаст”га жойлаштириш бўйича шифокор тавсияси йўқлигини, тутқаноқ касаллиги билан оғриганлар сақланувчи махсус камерага жойлаштирмаганининг боиси эса, маҳкум терлаб кетаётгани боис, унга ҳаво керак деб ўйлагани учун ҳаво эсиб турган зинапоя олдига олиб чиққанини маълум қилди.

    Мен маҳкумни унинг ҳаракатларидан шикоят қилаётган камерадошлари олдида қолдиришим ҳам мумкин эди. Аммо унга бирор гап бўлишидан қўрққаним сабаб, уни ёнимда олиб ўтирдим. Унга қайғурганимдан шундай қилдим. Биз маҳкумлар хавфсизлигини таъминласак, навбатчиликдан ташқаридаги пайтимиз, яъни уйимизда хотиржам бўламиз”, — деди судланувчи.

    Мазкур воқеа юзасидан билдирилган дастлабки маълумотлардан маълум бўлишича, тергов ҳибсхонасининг 58-камерасига ўтказилган маҳкум ўзини ёмон ҳис қилаётганини айтгач, 20 март куни 49-камерага жойлаштирилган. Маҳкум бу камерада ҳам тоби йўқлигини айтиб, бошқа маҳкумларга халал бергач, ҳибсхонанинг 7 нафар ходими томонидан камерасиз хонада тўрт соатдан ортиқ вақт давомида аёвсиз калтакланиб, айнан шу камерада номаълум муддатга ушлаб турилган. Кейин эса соат 11:00 ларда маҳкумнинг соғлиғи ёмонлашганига қарамасдан бошқа камерага ўтказилган. Маҳкум ўша камерада бошқа бир маҳкум томонидан ҳам калтакланган. Ўз вақтида ёрдам кўрсатилмаганлиги сабабли ўша куни соат 14:30 да вафот этган. 

    • Суд марҳумнинг ўлимига сабабчи деб топган ИИВ ЖИЭДга қарашли 3-сон тергов ҳибсхонасида ишловчи 6 нафар ходимнинг ҳар бирини 1 йил 6 ой муддатга ички ишлар органлари тизимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилганди.
    • Шунингдек, қолган 6 нафар ходим эса 1 йил 6 ой муддатга ички ишлар органлари тизими ва шифокорлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилиб, 3 йилга озодликни чеклаш жазоси билан жазоланганди.
    • Бундан ташқари, марҳум маҳбусни камерада калтаклаган маҳкум Ж.У.га 4 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
    • 32 ёшли маҳбусни уриб ўлдиришда айбланиб, жазога тортилган 12 нафар тергов ҳибсхона ходимларининг 10 нафари Жиноят ишлари бўйича Ангрен шаҳар судининг 2023 йил 22 май куни ўқилган ҳукмидан норози бўлиб, Тошкент вилояти судининг аппеляция инстанциясига шикоят қилган.
    • Уларнинг шикояти судья Саидаҳрор Умаров раислигида кўриб чиқилмоқда.
    14.07.2023, 13:47   Изоҳ (2)   23392
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (2)

    Кириш
    1. baxodirkulimov@gmail.com / 15.07.2023, 01:12

      жуда зур эртак

      Жавоб бериш
    2. baxodirkulimov@gmail.com / 15.07.2023, 01:12

      жуда зур эртак

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Чироқчи воқеаси» ортидан вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари ишдан кетди

    30.01.2020, 15:50

    «Чироқчи воқеаси» бўйича қамоққа олинганлардан бири ИИБ бошлиғи эканлиги айтилмоқда

    30.01.2020, 21:56

    Прокурор «Чироқчи воқеаси» айбдорларини 10 йилга озодликдан маҳрум қилишни, гаров эвазига очиқда қолган уч нафар айбланувчини ҳам суд залидан қамоққа олишни сўради...

    18.09.2020, 11:10

    «Чироқчи воқеаси» айбдорларига суд ҳукми ўқилди. Гаров эвазига очиқда қолган «участкавой»лар ҳам қамоққа олинди

    21.09.2020, 16:44

    «Чироқчи воқеаси» бўйича яна 2 нафар ИИБ ходими 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилингани айтилмоқда

    26.04.2021, 22:39

    Шавкат Мирзиёев “Сайлов ўтди — сафарбарлик тугади”, деб ўйлаганлар хато қилишини айтди

    14.07.2023, 13:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда қатор ресторанлар спорт трансляцияларини лицензиясиз намойиш қилгани учун огоҳлантирилди

    Ўзбекистон | 5 август, 10:45

    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

    Реклама | 5 август, 10:30

    Германия илк бор Eurofighter қирувчи самолётларини Польшага жойлаштирди

    Дунё | 5 август, 10:40

    Instagram: Жей Ло билан учрашган Райҳон, ноодатий клип олдираётган Каниза, Бобур Йўлдошевнинг энг яқин дўсти ким?

    Маданият | 5 август, 10:19

    Бразилия собиқ президенти уй қамоғига олинди

    Дунё | 5 август, 10:10

    Рубен Аморим: “ ‘Манчестер Юнайтед’да 20 йил қолишни хоҳлайман”

    Спорт | 5 август, 10:03

    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

    Реклама | 5 август, 09:00

    Қозоғистондаги 17 та қишлоқ аҳолиси алкоголдан бутунлай воз кечди

    Қозоғистон | 5 август, 09:55

    Бухорода саксовулфурушларни таъқиб қилиб, ҳужумга учраган инспекторлар тақдирланди

    Ўзбекистон | 5 август, 09:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.