2023 йил 1 июнь ҳолати бўйича Ўзбекистон банкларидаги умумий омонатлар миқдори 204 триллион сўмни ташкил қилади. Бу ҳақда Марказий банк маълумотларига таяниб “Банкир” хабар бермоқда.
Қайд этилишича, бунда аҳоли томонидан банкларга қўйилган омонатлар 68,6 триллион сўм бўлиб турибди. Улар орасида етакчилик “Капиталбанк”да. Мазкур банк аҳолининг 12,7 триллион сўмлик омонатларини жалб қилган. Бу умумий омонатларнинг қарийб бешдан бир қисми. Бунга сабаблардан бири банк ҳозирги кунда омонат очиш бўйича энг юқори фоиз ставкаларидан бирини таклиф қилаётганидир — 25 фоиз.
Иккинчи ўринни 8,1 триллион сўм билан Миллий банк эгаллаган бўлса, “Агробанк” 4,8 триллион сўм билан учликни якунлаб берган.
Энг фойдали омонатлар рейтингида етакчи бўлганига қарамасдан TBC Bank нисбатан анча камроқ 1,9 триллион сўмлик аҳоли омонатларини жалб қилишга эришган.
Изоҳ (0)