Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Жамшид Ўроқов, Миср Тадбиркорлар уюшмаси директори Муҳаммад Юсуф ва Мисрнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Амира Фаҳми ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ССП матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, учрашувда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган, хусусан, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги, текстиль ва туризм соҳаларида ҳамкорликка тайёр экани ҳақида таъкидланган.
Шунингдек, учрашув давомида Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг фаолияти ва вазифалари билан таништирилган. Миср Тадбиркорлар уюшмаси директори Муҳаммад Юсуф Ўзбекистондаги заргарлик саноати соҳасини ривожлантириш ҳамда тажриба алмашиш мақсадида ўзбекистонлик заргарларнинг Мисрга ташрифини ташкиллаштириш таклифини билдирган.
Учрашувда Ўзбекистон ва Миср ўртасидаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида бизнес-форум ўтказиш имкониятлари ҳам муҳокама қилинган.
Ўзбекистонда заргарлик фаолияти
Президентнинг апрель ойидаги қарорига асосан Ўзбекистонда заргарлик иши йўналиши бўйича махсус ўқув курсларини муваффақиятли тугатиб, сертификат олган шахсларга заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш учун зарур бўлган жиҳозлар ва асбоб-ускуналар сотиб олиш учун 50 миллион сўмгача гаровсиз кредитлар берилиши йўлга қўйилган. Ўзбекистон Малайзияга заргарлик маҳсулотларини экспорт қилишни бошлаши тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)