9 июль куни сейсмологлар Олмаотадан 266 километр узоқликда 4,8 магнитудали зилзилани қайд этди. Бу ҳақда Tengrinews хабар берди.
Республика Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қошидаги сейсмик станциялар тармоғи тегишли маълумотни эълон қилди. зилзила 9 июль куни тушдан кейин Олмаота вақти билан соат 14:54 да қайд этилган. Зилзила эпицентри Хитойда жойлашган. Магнитуда 4,8 баллни, зилзила чуқурлиги 10 километрни ташкил этган.
Маълумот ўрнида, 8 июль, шанба куни Афғонистонда иккита зилзила қайд этилганди. Улардан бири Тошкент вақти билан 00:32 да содир бўлиб, 4,4 магнитудани ташкил этган. Иккинчиси эса Тошкент вақти билан 16:32 да 3,9 магнитуда бўлган.
9 июль куни Тайван қирғоқларида ҳам 5,6 магнитудали зилзила содир бўлди. Ер силкиниши 31 мингдан сал кўпроқ одам истиқомат қиладиган Хенчун шаҳридан 77 километр шарқда юз берган. Ҳозирча вайронагарчиликлар ва қурбонлар ҳақида маълумот йўқ, сунами хавфи эълон қилинмаган.
Изоҳ (0)