Британиянинг EasyJet лоукостерининг лайнери ортиқча юк туфайли ҳавога кўтарила олмади. Муаммони ҳал қилиш учун самолёт командири йўловчиларнинг бир қисмидан ўз ихтиёри билан рейсни тарк этишни сўради. Бу ҳақда Британиянинг Independent нашри хабар бермоқда.
Барча йўловчилар ўз жойларини эгаллаб бўлгач, учувчи тўсатдан самолёт бугун жуда оғир эканлигини ва ноқулай об-ҳаво шароити ҳамда қисқа учиш-қўниш йўлаги туфайли уча олмаслигини эълон қилди.
“Иложи бўлса, мен 20 нафар кўнгиллидан бугун кечқурун Ливерпулга учмасликни маъқул кўришларини сўрайман”, — деди экипаж бошлиғи мулойимлик билан йўловчиларга.
У бу муаммони авиакомпания раҳбарияти билан муҳокама қилгани ва бортни ўз ихтиёри билан тарк этган ҳар бир киши кейинги рейсга чиптани қўшимча тўловларсиз ўзгартириши, шунингдек, 500 евро товон пули олиши ҳақида огоҳлантирди. Натижада 19 киши кейинроқ парвоз қилишга рози бўлди.
Изоҳ (0)