Европа-Ўрта Ер денгизи сейсмология маркази маълумотларига кўра, Тайван қирғоқларида 5,6 магнитудали зилзила қайд этилган.
Зилзила маҳаллий вақт билан соат 19:47 да 31 мингдан сал кўпроқ одам истиқомат қиладиган Хенчун шаҳридан 77 километр шарқда содир бўлган.
Зилзила ўчоғи 6 километр чуқурликда жойлашгани хабар қилинмоқда.
Ҳодиса натижасида юзага келиши мумкин бўлган вайронагарчиликлар ва қурбонлар ҳақида маълумот йўқ, цунами хавфи эълон қилинмади.
Изоҳ (0)