Россиянинг Самара вилоятида 27 июнга ўтар кечаси Honda минивени ва Hyundai автомобили тўқнашиб кетди, деб хабар бермоқда Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
Бахтсиз ҳодиса оқибатида олти киши ҳалок бўлган: улардан икки нафари Қирғизистон фуқароси, тўрт нафари Ўзбекистон фуқароси.
Етти киши касалхонага ётқизилган. ЙТҲ сабаблари ва воқеа билан боғлиқ ҳолатлар ўрганилмоқда.
Қирғизистон томони бу масала Ташқи ишлар вазирлиги ва мамлакат элчихонаси назоратида эканини маълум қилди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хориждаги ватандошлар билан содир бўлган воқеалар ҳақида ҳозирча маълумот бермади.
Аввалроқ Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида содир бўлган аварияда тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)