Telegram мессенжерида июль ойи бошидан stories’лар қўйиш функцияси пайдо бўлади, деди ижтимоий тармоқ асосчиси Павел Дуров. Унинг сўзларига кўра, ҳозир бу функция синовлари сўнгги босқичда.
Дуровнинг айтишича, Telegram фойдаланувчилари ўз stories’лари кимларга кўринишини танлай олади. Stories’ларнинг ўзи эса чатлар рўйхатининг юқори қисмида кўринади ва 6, 12, 24, 48 соат давомида ёки доимий равишда профил саҳифасида фаол бўлиб туради.
Дуров янги функция қандай ишлашини кўрсатди.
Аввалроқ Instagram ижтимоий тармоғи маслаҳат берувчи ва фойдаланувчиларнинг саволларига жавоб қайтарадиган сунъий интеллектга эга чат-ботни ишлаб чиқаётгани хабар қилинганди.
Бунда ташқари Bloomberg Instagram июнь ойида Twitter услубидаги матн иловасини ишга туширишни режалаштираётгани ҳақида хабар берганди. Янги хизматда хабарлар лентаси пайдо бўлиши мумкин, матн ёзиш эса 500 белги билан чекланади. Шунингдек, фойдаланувчилар ҳавола, фотосурат ва видеоларни улашишлари мумкин бўлади.
Изоҳ (0)