Тошкент вилояти Янгийўл туманида 23 июнь куни ғалла майдонида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, шу куни соат 11:33 да туманнинг “Саид ота” МФЙ ҳудудидаги йўл ёқасида тахминан 15 гектар ғалладан бўшаган ер майдонда ёнғин юзага келган.
2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 11:56 да воқеа жойига етиб борган. Ёнғин соат 13:10 да ўраб олиниб, 14:10 да ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
“Шу ўринда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги барча деҳқонлар, фермерлар ва фуқаролардан ғалладан бўшаган ер майдонларини ёнғиндан сақлаш ишига масъулият билан қарашни сўрайди”, — дейилади хабарда.
Аввалроқ Чинозда ғалладан бўшаган уч гектар ерда ёнғин чиққани, Тошкентда кўп қаватли бинода кўрпа сабабли уй ёниб кетгани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)