Мўғулистонда дзюдо бўйича Улан-Батор Катта дубулға турнирининг биринчи кун баҳслари бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Диёра Келдиёрова иштирок этди ва ўз ҳисобига бронза медалини ёздириб қўйди.
-52 кг вазн тоифасида курашган Диёра бронза медали учун кечган беллашувда БАА вакили Хорлодои Биршелтдан устун келди. Ушбу натижа орқали ўзбекистонлик спортчи жаҳон ва Париж-2024 Олимпидаси рейтинги учун ўз ҳисобига 500 очко ёзиб қўйди.
Изоҳ (0)