BRICS Бангладешдан иттифоққа кириш учун аризани қабул қилди. Бу ҳақда Dhaka Tribune нашри хабар бермоқда.
Бангладеш Бош вазири Ҳасина Вазид томонидан ташкилотга расмий мурожаат юборилди. Ташқи ишлар вазири Абдул Мўминга кўра, сўров BRICS’нинг амалдаги раиси бўлган Жанубий Африка мамлакатига юборилган.
“Мамлакатимиз тез орада BRICS’га қўшилиб, ушбу фаол ривожланаётган ҳамжамиятнинг бир қисмига айланишига умид билдирамиз”, — деди Бангладеш Ташқи ишлар вазири.
Айни пайтда Бангладеш “BRICS’нинг дўстлари” бўлган мамлакатлар қаторига киради, деб хабар берди NSN.
17 июнь куни Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков бир қатор давлатлар BRICS’га қўшилиш ниятини эълон қилгани, ассоциация аъзолари сонини кенгайтириш масаласи август ойида бўлиб ўтадиган саммит кун тартибида бўлишини маълум қилганди.
Изоҳ (0)