Хитой ва Ўзбекистон Россия ёғочининг асосий истеъмолчилари бўлиб, экспортнинг деярли тўртдан уч қисми ушбу мамлакатларга тўғри келади. Хитой ўз улушини энг кўп оширмоқда, деб ёзади “ТАСС”.
“2023 йилнинг биринчи чораги якунларига кўра, 4,2 миллион куб метр кесилган ёғоч экспорт қилинди. Жорий йилнинг уч ойида экспорт қилинган маҳсулотларнинг 74 фоиздан ортиғи Хитой ва Ўзбекистонга тўғри келди. Ўтган йили уларнинг улуши 56 фоизни ташкил этган. Хитой Россиядан ёғоч импортини энг кўп — 98 минг куб метр ёки 3,5 фоизга ошириб, 2,9 миллион куб метргача етказди. Шу тариқа Хитойга экспорт 49 фоиздан 64 фоизга ошди”, — дейилади ҳисоботда.
Ёғочнинг иккинчи йирик харидори — Ўзбекистон. Республика харидлар ҳажмини 13 фоизга ёки 57 минг куб метрга ошириб, 479 минг куб метрга етказган. Бозор улуши ҳам 11 фоизга ошган. 2023 йилнинг биринчи чорагидаги асосий контрагентлар қаторида Эрон, Тожикистон, Туркия, БАА ва Қирғизистон 2022 йилнинг шу даврига нисбатан харидларини сезиларли даражада оширди.
2022 йилда Россияда ёғоч тайёрлаш 2021 йилга нисбатан 13,5 фоизга камайган эди. Бироқ 2023 йилда вазият барқарорлашиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)