Ҳаммага маълумки, Киану Ривз машҳурлигига қарамай, меҳрибон ва камтар инсон. Унинг эзгу ишлари, мухлисларга нисбатан яхши муносабати кўпчиликка маълум. Аммо аёл юлдузлар орасида ҳам шундай ажойиб инсонлар борми? Албатта бор. Қайси актрисалар, моделлар ва қўшиқчилар Киану каби фидойи экани ҳақида маълумот берамиз.
Эмма Уотсон
Эмма чинакам феминист, шунингдек, БМТнинг яхши ният элчиси (актриса аёллар ва қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун ишлайди) экани ҳақида кўпчилик билади. Аммо унинг ҳаётида яна бир нозик, аммо қизиқ тафсилот бор: Эмма ўзининг машҳурлигидан дунёга яхши таъсир кўрсатиш учун фойдаланади.
Қанақасига? У ўз эътиқодига мос келадиган брендлардан фақат экологик тоза кийимларни танлайди: чиқиндисиз ишлаб чиқариш, қайта ишласа бўладиган материаллардан тайёрланган либосларни кияди. Масалан, “Соҳибжамол ва махлуқ” премьерасига у қайта ишланган пластик бутилкалардан тикилган либосда келган. Шундай қилиб, у “барқарор мода”ни қўллаб-қувватлайди ва тарғиб қилади.
Натали Портман
Актриса ўз фарзандларига эртак ўқиб берганида ўғил болалар ва қизлар китоблари сезиларли даражада фарқ қилишини пайқаб қолади — масалан, у болалигида яхши кўрган эртакларда бош қаҳрамонлар асосан эркаклар. Шундан сўнг актрисанинг ўзи болалар учун китоб ёзди, шунда болалар ёшлигида бир-бирларини ҳис қилишни ва тушунишни ўрганишади: ўғил болалар — қизларни ва қизлар — ўғил болаларни.
Сандра Буллок
2021 йилда Техасда содир бўлган аномал қиш бўрони пайтида Сандра ва унинг “Оушенннинг 8 дугонаси” фильмидаги ҳамкасблари яхшигина хайрия қилишади. Ва бу актрисанинг табиий офат қурбонларини қутқариш учун қилган ягона кўмаги эмас: у "Харви" тўфони қурбонларига 1 миллион доллар хайрия қилган.
Айтганча, Сандра “Минионлар” мултфильми қаҳрамонига овоз бериб, картина премьерасида ғайриоддий пойабзал да кўриниш берганди. Актриса хайрия ташкилотига маблағ тўплаш учун шу пойабзал нинг 10 жуфтини кимошди савдосига қўяди.
Зендея
Ёш актриса барча ёрдамини болалар учун йўналтиради. У мактабларга ташриф буюради, ўқувчилар учун ўқув қуроллари сотиб олади ва UNICEF билан ёрдамга муҳтож болалар учун маблағ йиғишда ёрдам беради.
Леди Гага
Қўшқчи онаси Синтия билан биргаликда асосий вазифаси руҳий касалликларга чалинган ёшларга ёрдам бериш бўлган жамғармага асос солган. Жамғарма ходимлари руҳий касалликлардан стигмани олиб ташлашга ва бу одамларга ҳис-туйғулари нормал эканлигини тушунишга ёрдам беришга интилади. Жамғарма 10 йилдан бери дунёни яхшироқ қилиш учун ишламоқда.
Рианна
Рианна ҳам худди Леди Гага сингари ўз фондига асос солган — уни бобоси ва бувиси шарафига номлаган. Рианна Барбадосдан бўлиб, ватанига ёрдам беришни биринчи ўринга қўяди — стипендия дастури, шифохоналарни замонавий жиҳозлар билан жиҳозлаш ва бошқалар шулар жумласидан.
Бундан ташқари, жамғарма мунтазам равишда иқлим ўзгариши билан боғлиқ ташаббусларга ҳомийлик қилади. Бу ташаббуслар офатга тайёргарлик (ва жабрланганларга ёрдам)ни ўз ичига олади. Рианна нафақат ажойиб овозга, балки катта қалбга ҳам эга.
Изоҳ (0)