Ижтимоий тармоқларда Зарафшон дарёси заҳарлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат Навоий вилояти Экология бошқармаси ходимлари томонидан ўрганилди.
Ўрганиш давомида Зарафшон дарёсида балиқлар нобуд бўлгани аниқланган. Nobuд бўлган балиқлар дарёдан йиғиб олиниб, вилоят Экология бошқармасининг Атроф-муҳитни ифлосланишини мониторинг қилиш бўлими ходимлари, “Навоий ИES” АЖ ҳамда “Навоиязот” АЖ ходимлари билан ҳамкорликда Зарафшон дарёсига тушувчи иккита корхона ташлама сувларидан ва тупроқлардан намуналар олинган.
Ушбу ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари якунлангандан кейин қўшимча маълумот берилиши маълум қилинди.
2022 йилнинг октябрида ҳам Зарафшон дарёсида балиқлар нобуд бўлгани аниқланганди. Навоий вилояти Кармана тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи ушбу дарё қирғоқларида балиқлар нобуд бўлиши ортидан “Навоиязот” АЖ мансабдорларига жиноят иши қўзғатилганди. Компания балиқлар заҳарланишига алоқадорлигини рад этганди. Дарёга меъёридан ортиқ даражада ифлосланган сувлар оқизиши оқибатида 2 миллиард 613 миллион 510 минг сўмлик жами 4204 дона турли хилдаги балиқлар нобуд бўлган.
Изоҳ (0)