Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Эрон Ислом Республикаси президенти Иброҳим Раисийнинг таклифига биноан 18 июнь куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.
Давлат раҳбари Теҳрон шаҳрида Эрон президенти Иброҳим Раисий ва Олий диний раҳбари оятуллоҳ Сайид Али Хоманаий билан учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.
Музокараларда Ўзбекистон билан Эрон ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни ҳамда устувор йўналишлардаги амалий ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади. Минтақавий кун тартиби юзасидан фикр алмашилади.
Ташриф доирасида икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)