Фарғона вилояти Учкўприк туманида эркак хонадонида 60 туп кўкнори ўсимликларини парваришлаб келаётгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
“Қорадори-2023” доирасида 7 июнь куни ўтказилган тадбир давомида Сариққўрғон маҳалласида яшовчи фуқаро А.Ҳ.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда гиёҳвандлик ўсимлиги парваришлаб келгани маълум бўлган.
Хусусан эркак томорқасида 60 туп кўкнори ўсимликларини етиштириб келаётгани аниқланиб, ашёвий далил тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мазкур жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Изоҳ (0)